I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Download 396.47 Kb.
bet11/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

Фосфорли ўғитлар. Ўсимликлардан юқори ҳосил олишнинг энг муҳим омилларидан бири фосфорли ўғитлардан унумли фойдаланишдир. Лекин фосфорнинг тупроқдаги барча бирикмаларидан ўсимликлар фойдалана олмайди. Улар сувда эрийдиган бўлиши керак. Фосфорли ўғитлар асосан фосфоритлардан олинади. Ўзбекистонда Жерой-Сардара фосфоритлар конидаги Моракаш турига мансуб зарра донадор фосфоритларнинг заҳираси тахминан 100 млн. тоннани ташкил этади. Қизилқум фосфорит комбинатида 2.7 млн. тонна фосфорит олинади. Энг муҳим фасфорли ўғитлар қўйидагилар : фосфорит талқони, оддий суперфосфат, қўш супер-фосфат, преципитат, аммофос, суяк талқони, нитрофосфот ва нитрофоскаларни ташкил этади:

  1. Фосфарит талқони ёки аппатит–Ca3(PO4)2. Унинг таркибида 16-35% P2O5 бўлиб, сувда ёмон эрийди. Фосфарит минералини майдалаб олинади.

  1. Оддий суперфосфат- Ca(H2PO4)2+CaSO4, таркибида 14-20 % P2O5 бўлади. Фосфаритга сулфат кислота таъсир эттириб олинади:



  1. Қўш суперфосфат-Сa(H2PO4)2, таркибида 35%гача P2O5, бўлади. Майдаланган фосфаритга консентрланган фосфат кислота таъсир эттириб олинади:



  1. Преципитат-CaHPO4+2H2O, таркибида 30-35% P2O5 бўлади, сувда эрийди. Фосфат кислотани калсий гидроксид эритмаси нейтраллаш орқали олинади:

  2. Суяк толқони-Ca3(PO4)2. Уй ҳайвонлари суякларини қайта ишлаб олинади.

  3. Аммофос-H4H2PO4 таркибида 35-50% P2O5 бўлади. Сувда эрийди. Фосфат кислотани аммиак билан нейтралланганда аммофос ва диаммофослар ҳосил бўлади:

  4. Нитрофосфат-aHPO4+Ca(NO3)2, таркибида 14-27% P2O5 ва 21-24% азот бўлади. Хлораппатитга нитрат кислота таъсиридан олинади:



  1. Нитрофоска- , таркибида 10% P2O5 , 11% К2О ва 11% азот бўлади, сувда эрийди. Фосфарит минерали, нитрат кислота ва калий хлоридни аралаштириб олинади. Республикамизда фосфорли ўғитлар Самарқанд, Олмалиқ ва Қўқон “Суперфосфат” заводларида ишлаб чиқарилмоқда.


Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling