I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Фосфорнинг водородли ва кислородли бирикмалари


Download 396.47 Kb.
bet8/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

1.4. Фосфорнинг водородли ва кислородли бирикмалари.


Фосфорнинг водородли бирикмаларини водород фосфитлар дейилади. Булар монофосфин- PH3(газ), дифосфин- P2H4(суюқлик) ва полифосфин- P12H6 (қаттиқ)лардир.
Монофосфин (ёки фосфин) саримсоқ ҳидли, заҳарли газ. Аммиакдан фарқ қилиб, сувда оз эрийди ва у билан реакцияга киришмайди. Металл фосфидлар сув ва кислоталар таъсир эттириб олинади. Фосфин кучли кислоталар билан реакцияга киришиб, фосфанит PH4тузларини ҳосил қилади. Бу тузлар қиздирилганда суюқликка айланмасдан буғланиб, парчаланади:
Фосфин жуда осон ёнади:
Дифосфин P2H4 рангсиз суюқлик, кучли қайтарувчи, ҳaвода ўз-ўзидан алангаланиб кетади: .
Фосфор кислород билан бир неча хил оксидларни ҳосил қилади, улардан мухимлари фосфор (III)-оксид ва фосфор (V)- оксиддир. Фосфорни аста- секин ёки кислород етишмаганда оксидланса фосфор (III)-оксид-P2O3, аниқроғи P4O6 ҳосил бўлади. P2O3- мумсимон кристалл модда бўлиб, т=240, тк=1750.

- совуқ сувда гидролизланиб, фосфит кислотани, иссиқ сувда эса, фосфат кислотани ҳосил қилади:
- совуқ сувда;
- иссиқ сувда.
Ҳавода қиздирилганда фосфор (V)- оксидга айланади:

Фосфор (V)-оксид (ёки P2O5) оқ гигроскопик кукун. Фосфорни мўл ҳаво ёки кислородда ёндириш орқали олинади:

- 360С да суюқланмай буғланади. Оз миқдордаги сув билан метафосфат, кўп миқдордаги сув билан эса, ортофосфат кислотани ҳосил қилади:
-метафосфат кислота.

турли моддалар таркибидаги боғланган водород ва кислородни сув ҳолида тортиб олади:


P2O5сув билан шиддатли бирикиб, реакция шароитига қараб ҳар хил фосфор кислоталарни ҳосил қилади:

HPO3- сувда яхши эрийдиган, заҳарли кислота;
H3PO4- ҳавода турса суюқланиб кетадиган кристалл модда;
H4P2O7- юмшоқ шишасимон масса, зарарсиз, сувда эрийди.
Бу кислоталар орасида энг аҳамиятлиси ортофосфат (оддий қилиб айтганда фосфат) кислотадир, чунки унинг тузлари минерал ўғит сифатида кенг ишлатилади. Фосфат кислота ўрта кучли, уч негизли кислота бўлгани учун дигидрофосфатларни, гидрофосфатларни ва фосфатлар ҳосил қилади:

Лаборатория шароитида фосфат кислота фосфорни 32% ли нитрат кислота билан оксидлаб олинади:

Саноатда эса икки хил усулда: экстракция ва термик усулларда олинади. Экстракция усулида майдаланган калций фосфатга сулфат кислота билан ишлов берилади:

Калций сулфат чўкмага тушади, кислота эса эритмада қолади. Бундай кислота ўғитлар ишлаб чиқариш учун сарфланади. Термик усулда қуйидаги реакциялар орқали фосфат кислота олинади:

Бу усулда тоза, концентрланган фосфат кислота олинади. Фосфат кислота кислоталарга хос кимёвий хоссаларни намоён этади. Барча дигидрофосфатлар, аммоний ва ишқорий металларнинг фосфатлари ва гидрофосфатлари сувда яхши эрийди. Қолган фосфатлар ва гидрофосфатлар сувда кам эрийди. Баъзи бир дигидро, гидрофосфатларни ва фосфатларни олиниши:

Ишқорий металларнинг фосфатлари ва гидрофосфатлари гидролизланади. Масалан:

Дигидрофосфатлар, гидрофосфатлар ҳарорат таъсиридан парчаланади, фосфатлар эса пачаланмайди. Масалан:

Ортофосфат кислотани тузлари қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида ишлатилади. Минерал ўғитлар мавзуда тўлиқ тўхталамиз. Фосфор- хужайралар протоплазмаси таркибига, хромасома, вируслар ва ферментлар таркибига киради. Ўсимлик ва ҳайвон организмида фосфор бўлади ҳамда фосфор ҳаёт ва тафаккур элементи деб юритилади. Инсоннинг кундалик фосфорга бўлган эхтиёжи 2 г бўлиб, у овқат ҳисобидан тўлиқ қопланади.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling