Мавзу: Йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимининг ўзаро боғлиқлиги Режа


Download 1.31 Mb.
bet1/5
Sana08.05.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1442409
  1   2   3   4   5
Bog'liq
№1


Мавзу: Йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимининг ўзаро боғлиқлиги
Режа:
  • Йўл ҳаракатини ташкил этиш
  • Йўл ҳаракатини ташкил этишда “Автомобиль-йўл-ҳайдовчи-пиёда- муҳит” тизимининг ўзаро боғлиқлиги
  • Ўзбекистон Республикасининг автомобиллаштириш ва йўл тармоқларининг ўсиш кўрсаткичлари
  • Ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар
  • Хулоса

  • Bajaruvchi: №1

Автомобиль йўлларида ҳаракат тартибсиз равишда вужудга келади. Ҳар бир ҳайдовчи ўзига қулай ҳаракат режимини танлайди, ҳамда ўзининг танланган ҳаракат режимининг бошқа ҳаракат қатнашчиларига таъсири билан ҳисоблашмайди. Шунингдек, турли русумли автомобилларнинг ҳар хил динамик сифати ҳаракатида автомобилларнинг ўзаро таъсири ҳаракат миқдори қанча кўп бўлса шунча ортиб боради.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш – бу транспорт воситалари оқимини максимал даражада йўлнинг геометрик ўлчам ва имкониятларидан фойдаланиб, шунинг билан барча унинг муракаб бўлакларида ҳаракат режимини ва юқори ўтказиш қобилиятини таъминлашдир.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бу транспорт воситаларини юқори самарадорлик билан ҳаракатланишга қаратилган тадбирлар тизими. Йўл ҳаракатини ташкил этиш тамойиллари қуйидагиларга қаратилади: транспорт оқимини тўғри йўналтиришга керак ҳолларда уларни тезликлар бўйича гуруҳларга ажратишга; ҳар бир йўл бўлаги учун рационал тезликларни белгилашга; ҳайдовчиларга ўз вақтида ҳаракат маршрути ва йўл шароити тўғрисида ахборот беришга.
Ҳаракатни ташкил этишни такомиллаштириш, прогрессив бошқариш (ҳаракатни бошқаришнинг автоматик тизими; светофор объектларини «Яшил тўлқин», «Яшил кўча» тизими усулида ишлаши; тезлашувчи-секинлашувчи, реверсив, резерв бўлаклардан фойдаланиш, баъзи бир кўчаларни бир томонлама ҳаракатга ўтказиш ва ҳ.к.з) чорраҳаларни ҳар хил сатхда ўтказиш, шунингдек, транспорт воситаларининг ҳаракат маршрутини рационал равишда танлаш, ёрдамида эришилади.
Ҳаракатни ташкил қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • транспорт воситаларининг ҳаракат тартибини белгилаш ва таъминлаш;
  • автомобилларнинг юқори самарадорлик билан ишлашини таъминлаш ва энг яхши йўл шароитларини вужудга келтириш;
  • ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
  • атроф-муҳитни булғамаслик;
  • транспорт воситаларининг ва йўл иншоатларининг тез ишдан чиқмаслигини таъминлаш.

Ҳаракатни ташкил қилиш бўйича қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун турли вазирликлар, корхоналар, концернлар, уюшмалар ва ҳокимиятлар даражасида кенг кўламли фаол ишлар олиб борилиши зарур. Бундан ҳаракатни ташкил қилишдаги ечиладиган масалаларни кўламига қараб уч даражага бўлиш мумкин:
  • Давлат аҳамиятидаги даража. Бу даражада йўлда ҳарактланиш қонун ва меъёрлари тузилади. «Автомобил-ҳайдовчи-муҳит-йўл- пиёда» тизимидаги элементларга талаб стандартлаштирилади, йўл тармоғини ривожланишининг режалари тузилади, давлат миқиёсида автомобилизация кўлами мувофиқлаштирилади.
  • Вазирликлар даражаси. Бу даража йўловчиларни ва юк ташишни такомиллаштириш ва ривожлантириш; транспорт воситаларини ишлаб чиқариш; йўлларни қуриш, таъмирлаш; йўлда юришни ташкил қилишда ишлатиладиган техник воситаларни ишлаб чиқариш; ҳайдовчиларни тайёрлаш ва йўл қоидаларини, йўл ҳаракати қатнашчиларига тарғибот қилиш масалалари кўриб чиқилади.
  • Муҳандис хизмати даражаси. Бу даражада йўлда ҳаракатни ташкил қилиш бўйича изланишлар; йўлнинг хавфли участкаларида ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш; транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш; ҳаракатни ташкил қилиш учун ишлатиладиган техник воситаларни татбиқ этиш ва ишлатиш; ҳайдовчиларни, пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб бориш масалалари ҳал қилинади.


Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling