I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8
Битирув иши назарий ва амалий аҳамияти
Download 396.47 Kb.
|
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
- 1.1. V А гуруҳча элементлари. Азот.
Битирув иши назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, “ “V А гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда илғор педагогик технологияларни қўллаш” мавзусини тадқиқот қилиш натижасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш саноатида зарур бўлган азот ва фосфор элементларининг олиниши илмий асослари бўйича маълумотларга эга бўлинади. Бу элементларнинг қишлоқ ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида катта аҳамиятга эга эканлиги сабабли бу мавзуни ўқитишни сифатини ва самарадорлигини оширишдаги амалий аҳамияти шундаки даврий системанининг бешинчи гуруҳча элементлари хоссаларини бири-бири билан боғланган холда янги педагогик технологияларни қўллаб баён этиш усули тўлиқ такомиллаштирилиб фойдаланиш мумкин.
Битирув ишининг тузилиши ва хажми. Битирув иши титул варағи, аннотация, кириш, мавзуга оид адабиётлар таҳлили (5 та режага бўлинган), мавзу бўйича бажарилган илмий-методик ишлар таҳлили (3 та режага бўлинган), хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар қисмидан иборат бўлиб, жами 58 саҳифадан иборат. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИМавзу: “V А гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда илғор педагогик технологияларни қўллаш. Режа: 1.1. V А гуруҳча элементлари. Азот. 1.2. Аммиакнинг олиниши ва хоссалари. Азотни кислородли бирикмалари. 1.3. Фосфорни табиатда тарқалиши, олиниши ва хоссалари. 1.4. Фосфорни водородли ва кислородли бирикмалари. 1.5. Минерал ўғитлар. 1.1. V А гуруҳча элементлари. Азот.V бош гуруҳча элементларини азот, фосфор, мишяк, сурма ва висмут ташкил этади. Бу элементлар p-элементлар бўлиб, ташқи энергетик поғонасида бештадан электрон бўлади- . Шу сабабли бу элементлар –3 дан +5гача оксидланиш даражаларини намоён қиладилар. Азот ва фосфор типик металмаслар, мишяк эса амфотер металл, сурма ва висмут эса металлар жумласига киради. Азот атомида 3та жуфтлашмаган п-электрон бор. Шу сабабли азотни валетлиги учга тенг. Ташқи поғонасида d-поғонача йўқлиги туфайли унинг электронлари бир-биридан ажрала олмайди. Лекин, азот атоми 2s-поғоначасидан бошқа электроманфий атомга битта электрон бериши мумкин, шунда у зарядли бўлади ва 4та жуфтлашмаган электронга эга бўлиб қолади. Бу хол HNO3 да кузатилади. Шу сабабли азот беш валентли бўла олмайди. Гуруҳчадаги бошқа элементларнинг атомларида 3d- поғоначасида эркин орбиталлари борлиги учун, қўзғатилган холатда s- электронлардан биттаси d- поғоначага ўтади. Шунинг натижасида бу элементлар –3 дан +5 гача оксидладниш даражаларини намоён қиладилар. Гуруҳча элементлари кислород билан бўлган оксидларни, водород билан эса бирикмаларини ҳосил қиладилар. Download 396.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling