1 savol Замонавий маълумот узатиш тизимларининг роли ва аҳамияти
Download 2 Mb.
|
Mua yakuniy Nazariy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Diskret ma’lumotlarni uzatish tizimi.
1 savol - Замонавий маълумот узатиш тизимларининг роли ва аҳамияти Маълумот узатиш — бу манба ва қабул қилувчи ўртасида маълумотлар ёки ахборотларни узатиш. Манба маълумотларни узатади ва қабул қилувчи уни олади. Маълумотлар алмашинуви қуйидагиларни ўз ичига олади: алоқа тармоқлари, зарур бўлган турли алоқа хизматлари, мавжуд тармоқлар тури, протокол архитектуралари, OSI моделлари, TCP/IP протоколи моделлари ва бошқалар. Маҳаллий тармоқларда одатда ресурсларни алмашиш учун компьютерларни бир-бирига улаш «уланиш» амалга оширилади. Компьютерлар турли хил диск операцион тизимлари, интерфейслар, кабеллари ва жойлашувига эга бўлиши билан бирга, улар бир-бири билан алоқа қилишлари ва ресурсларни алмашишлари мумкин. 2-savol Асосий тушунча ва атамалар (ахборот, хабар, сигнал) Ахборот назарияси ахборотни узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган миқдорий ўлчовларни ўрганади. Ахборот - бу ҳар қандай ҳодиса, воқеа ёки объектлар ҳақидаги маълумотлар ёки маълумотлар тўплами. Ахборотни узатиш ва сақлаш турли хил белгилар ёрдамида амалга оширилади, бу эса уни қандайдир шаклда тақдим этиш имконини беради. Хабар - у ёки бу маълумотларни акс эттирувчи белгилар тўплами. Хабарларни масофага узатиш қандайдир моддий ташувчи ёрдамида амалга оширилади. Сигнал - узатилаётган хабарни ифодаловчи (ташувчи) физик жараён. Сигналлар узатилаётган хабарга мувофиқ физик ташувчининг маълум параметрларини ўзгартириш орқали ҳосил бўлади. 3-savol Дискрет хабарларни узатиш тизимининг структура схемаси Diskret ma’lumotlarni uzatish tizimi. Raqamli kanallarda uzatgich chiqishida va qabul qilgich kirishida struktura parametriga ko‘ra diskret signallar ishlatiladi. Ularda ma’lumot uzatish uchun sinxronizatsiyalovchi kodlar, analog signallarni uzatish uchun esa impuls kodli modulyatsiya qo‘llaniladi.Diskret kanal deganda - diskret signalni uzatishni ta’minlovchi texnik qurilmalar majmuasi tushiniladi. Ko‘p ma’lumot uzatish tizimlarida diskret kanal o‘z ichiga uzluksiz aloqa kanalni qabul qiladi. Uzluksiz aloqa kanali asosiy tavsiflari quyidagilardir: - amplituda-chastota tavsifi; - o‘tkazish polosasi; - so‘nish; - xalaqitbardoshlik; - shovqinlar; - o‘tkazish qobiliyati; - ma’lumotlar uzatish ishonchliligi; - narxi. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling