Аллабергенова Максуда Шакировна


Download 72.7 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi72.7 Kb.
#1477313
Bog'liq
Jo`rayeva Zulfizar Tarjimai hol



Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлимига қарашли


45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич таълим фани ўқитувчиси


Аллабергенова Максуда Шакировна


Аллабергенова Максуда Шакировна 1985 йил 31-октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
2008 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педогогика университетини Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши мутахассислигини тамомлаган.
2006- йилда Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлимига қарашли
43-сонли умумий ўрта таълим мактабида иш фаолиятини бошлади.
2012 йилдан Тўрткўл туман 45-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда.
Тоифаси 2. Иш стажи 14 йил.
Аллабергенова Максуда Шакировна ўн тўрт йиллик педагогик фаолияти натижасида бир қанча ютуқларга эришди.
Аллабергенова Максуда Шакировна анъанавий август кенгашларида ўқувчиларнинг билим самарадорлигини оширишга қаратилган маърузалар билан қатнашади ҳамда тренер ўқитувчи сифатида машғулотлар ўтказиб келмоқда.
Аллабергенова Максуда Шакировна мунтазам ўз устида ишлайдиган изланувчан ва ижодкор ўқитувчи. Унинг шеърлари, таълимга оид мақолалари мунтазам равишда “Маҳоратли педагог”, “Тўрткўлнома” газеталарида нашр қилинган. 2021 йил ноябрь ойида “Academic Research in Educational Sciences (ARES)” журналида “Раҳбар-ҳодимларнинг шахсий ривожланишида муомала маданиятининг ўрни” мавзусида, декабрь ойида "Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)" илмий журналда “Ўқувчиларининг мантикий фикрлашда оғзаки нутқини ривожлантириш” мавзусида, 2022 йил январь ойида “ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В 21 ВЕКЕ” журналида “Кичик ёшдаги болалар билан ишлашда психологиянинг аҳамияти” мавзусида, март ойида “ZAMONAVIY TA‘LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‘OYALAR, TAKLIFLAR VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI 29-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE KONFERENSIYASI”да “Янги Ўзбекистон педагогининг маҳоратини оширишда учраётган муаммоларни бартараф этишнинг оптимал усуллари” мавзусида илмий мақолалари нашр қилинди. Аллабергенова Максуда Шакировнанинг ижодкорлиги, адабиётга, китоб мутолаасига меҳри баландлиги боисдан ўқувчиларни мунтазам равишда ижод қилишга, китоб ўқишга қизиқтира олди. 2017-йилдан буён мактабда “Ёш қаламкашлар”, “Ёш китобхон” тўгарак машғулотларини олиб боради.
Аллабергенова Максуда Шакировна раҳбарлигидаги тўгарак аъзолари мактабда ва туманда ўтказиладиган тадбирларда мунтазам иштирок қилиб туманда ўтказилган “Камалак билимдонлари”, “Маҳалла менинг тақдиримда”, “Доно билимдонлари” танловларида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Аллабергенова Максуда Шакировна ҳар бир дарсларини интерфаол методлардан, илғор педогогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб боради. У иш фаолиятида Ziyonet, Uzedu.uz, Kitob.uz, Avloniy.uz интернет сайтларидан унумли фойдаланиб, ўқувчиларга билимлар пойдеворини чуқур ўргатишга, ўқувчиларни эркин, ижодий фикрлашга ўргатиб келмоқда.
Аллабергенова Максуда Шакировна бошланғич таълим фани ўқитувчи сифатида тумандаги мактаб педагоглари орасида ҳурматга сазовор бўлган, тажрибали ўқитувчиларнинг севимли устозига айланган обрўли педагог.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини тарғиботчиси ҳисобланади. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича машғулотлар олиб боради. Давлатимиз сиёсатини кенг тарғиб қилиш, ёшлар тарбиясидаги хизматлари билан туман ва қишлоқ аҳолиси ўртасида обрў-эътибор топган.
Аллабергенова Максуда Шакировна ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, етук инсон қилиб тарбиялашда ўзининг бор кучи ва маҳоратини сарфлаб илмий ва ижодий ишларни янада жонлантиришга, таълим самарадорлигини оширишда ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қилади.
“Янги Ўзбекистон педагогининг маҳоратини оширишда учраётган муаммоларни бартараф этишнинг оптимал усуллари” мавзусидаги республика маънавий-маърифий, илмий-амалий семинарда қатнашди ва давлат рўйхатидан ўтган “Маҳоратли педагог” журнали таҳририяти томонидан сертификатга эга бўлди.
Аллабергенова Максуда Шакировна ўз дарсларини кўргазмали, тарқатма материаллар, АКТдан фойдаланган ҳолда педагогик маҳоратини ва актёрлик қобилиятини ишга солиб, мунтазам равишда ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаб келмокда. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини оширишда бой тажрибага эга.
Аллабергенова Максуда Шакировна кўп йиллик меҳнат фаолиятида ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, изланувчанлиги, зийраклиги билан педагогик жамоа ўртасида катта меҳрга, обрўга эришди.
Аллабергенова Максуда Шакировна ўз педагог фаолиятини бошлаган кунидан буён ўқувчиларнинг қалбига йўл топиб, уларга давр талабида дарс бериш, таълим-тарбия олаётган ёшларнинг фанларни чуқур ўзлаштиришлари учун тинимсиз меҳнат қиладиган, ўз умрини таълим соҳасига бағишлаган инсонларнинг биридир.
Аллабергенова Максуда Шакировна ўз фанининг билимдони, изланувчан, ижодкор ўқитувчи сифатида янги педагогик технологияни таълим-тарбия жараёнида кенг қўллаш натижасида ўқувчиларни билимли, мустақил фикрлашга, интилувчан инсонлар қилиб тарбиялашга катта эътибор бериб келмоқда. Мактабнинг жамоат ишларида, семинарларда, педагогик кенгашларда фаол иштирок қилади.
Аллабергенова Максуда Шакировна ўзининг яхши инсоний хусусияти одамлар билан муносабати, сафдош шогирдлар тайёрлаш борасида тинмай изланувчан, ўзига юклатилган ҳар қандай вазифада маъсулият билан сидқидилдан хизмат қиладиган ўқитувчидир. У ўз малакасини ошириш ва мутахасислиги бўйича ўқиб ўрганишдан чарчамайди.
Ўқитувчи ўз касби доирасида қолиб кетмасдан туманда ўтказиладиган ҳар бир тадбирда, жамоат ишларида ҳам фаол қатнашади. Аллабергенова Максуда Шакировна сиёсий томондан онгли, етук, билимли ва малакали мутахассис ҳисобланади.
Download 72.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling