МУНДАРИЖА
Кириш
1.БОБ. Қонун ижодкорлиги
1.1. Қонун ижодкорлиги-ҳуқуқ, яратилишининг мураккаб жараёни сифатида
1.2. Қонунчилик ташаббуси хуқуқи
1.3. Қонун ижодкорлиги жараёни
2. БОБ. Қонун ижодкорлиги жараёни тушунчаси ва босикчлари
2.2.Хуқуқ ижоткорлиги тушунчаси, турлари ва принциплари
Хулоса
Фойдаланилган адабётлар рўйхати
Кириш
Қонун ижокорлиги фаолияти муҳим, серқирра ижтимоий ходиса ҳисобланади. Шу боис унинг ижтимоий замини кенг бўлишига, айни вақтда мазкур фаолиятнинг ижтимоий жиҳатларига аҳамият бериш зарур.
Халқимизнинг табиатга, дунё қарашига мос қонунчилик фаолити анъаналари шакллантириш хусусида гап борганда, хозирги қонун ижодкорлигимизда Темур тузукларида битилган салтанат бошқаруви қоидаларидан, Мирзо Улуғбекдаги маърифатпарварлик ва элпарварлик хусусиятларидан Шоҳ Бобур муқаддас санаган ва изчил амал қилган одил сиёсат негизларидан, Алишер Навоий тараннум этган адолатли давлат тузуми, халқи гўё қонунлар ҳақидаги дурдона фикрлардан, шунингдек, маърифат ва инсонпарварлик фазилатлари сарчашмаларидан мунтазам бахраманд бўлиб туриши айни мудаодир. Ўзлигини англаётган, ўз қадри ва ҳаддини ростлаётган ўзбек халқнинг орзу умидларини ва хоҳиш-иродасини тўлақонли ифодалаш учун бу халқнинг асрий турмуш тарзини, тарихий давлатчилик ва ижтимоий тажрибасини, бой маънавиятини ҳамда у сайқал топтирган қадриятларни мужасамлаштирувчи қонунлар яратиш лозим. Қонунларда мустаҳкамланадиган қоидалар худди Қобуснома панду-насихатлари каби ҳар бир кишиқалбидан эзозли ўрин олишга эришиши лозим бўлади.
Қонуни ижод этиш давлатнинг ҳуқуқий нормаларни яратишга қаратилган махсус фаолиятдир. Давлат ушбу фаолият орқали халқнинг муштарак иродасини қонун даражасида ифода этади, жамиятга сиёсий раҳбарликни амалга оширади.
Бу фаолият натижасида амал қилувчи бир бутун ва ички мутаносибликка эга бўлган, ижтимоий муносабатларини тартибга солишга қаратилган умуммажбурий ҳуқуқий нормалар тизими вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |