Бошланғич синф ўқувчиларини мустақил фикрлашга ўргатиш усуллари Гулистон давлат университети Г. Душаева


Download 17.12 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi17.12 Kb.
#1645166
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошланғ (2)



Бошланғич синф ўқувчиларини мустақил фикрлашга ўргатиш усуллари
Гулистон давлат университети
Г. Душаева
Таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, баркамол инсонни шакллантириш эртанги тақдиримизни белгилаб берувчи долзарб масалалардан бирига айланди. Ижтимоий-сиёсий, маданий ва маънавий юксакликка доир ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларга эҳтиёжнинг ошиши давр талабидир.
Ҳаётга зийрак кўз билан қарайдиган, теран фикрловчи, мустақил дунёқарашга эга, иқтидорли шахсларни камол топтириш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунида кўрсатиб ўтилганидек , демократик жамиятда инсонни эркин ва мустақил фикрлайдиган қилиб тарбиялаш зарур. Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино , Беруний, Кайковус сингари шарқ мутафаккирлари инсон маънавий камолтининг зарурий шартларидан бири сифатида эътироф этган мустақил ва мантиқий тафаккур жараёнида ўқувчи мукаммал фаоллик, ижодкорлик, ташаббускорлик кўрсатади. Натижада:
а) билимларни мустақил равишда янги вазиятда қўллай олади;
б) мавзуларни ўрганиш давомида янги муаммоларни кўради;
в) бир муаммонинг бир неча ечимлари бўлиши мумкинлигини англай олади;
г) муаммони ҳал қилишнинг янги усулларини топиш малакаларини эгаллаб олади.
Мустақил фикрлаш ва уни шакллантириш турли даврларда турлича талқин қилинган.
Бу муаммони ўрта аср мутафаккирлари асосан бадиий тимсоллар орқали изоҳлашга ҳаракат қилган бўлсалар, ХIX-XX аср Ғарб ва Шарқ олимлари асарларида илмийлик устунлик қилади.

Мустақил фикрлаш бу инсон сезги органлари ва ақлий фаолиятининг биринчи натижасиўлароқ,мустақил равишда таҳлил қилиш,умумлаштириш,таққослаш, аниқлаштириш, мавҳумлаштириш каби фикрий операциялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган ақлий фаолиятдир.Бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш мезонлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:


а) ўрганилаётган материалларни мустақил таҳлил қила билиш;
б) муаммони ҳал эта билиш;
в) ҳодиса ва жараёнлардаги белгиларни таққослаш, умумлаштириш, умумлашма хулоса чиқариш;
г) ўз фикри ва тушунчасини мантиқий далиллаш;
д) ўзлаштирилган билимларни амалда қўллай билиш.
Таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда муаммоли изланиш методи самарадор усуллардан бўлиб, у ўқув муаммоси, муаммоли вазия , муаммоли савол, муаммоли топшириқ каби категорияларни ўз ичига олади. Муаммоли вазиятдан ўқувчилар муаммони ҳал этишга интилар экан, янги билимларни эгаллаш билан бир қаторда мустақил фикрлашга ҳам ўрганадилар.
Бошланғич синф ўқувчилари фаолиятида дидактик ўйинлар алоҳида аҳамият касб этади. Ундан ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда қай даражада фойдаланиш ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ. Дидактик ўйинлар мазмунига кўра тинч ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар, аралаш типдаги ўйинлар, шаклига кўра мусобақа ўйинлари , саҳна ўйинларига бўлинади.
Таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчи билан ҳамкорлик муносабати ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш жараёнига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади. Ўқувчиларнинг таълимга ихлос қўйиши ўқитувчининг мана шу ҳамкорликни ярата билиш маҳоратига боғлиқ. Бундай ҳамкорлик ўзаро мулоқотнинг шундай бир шаклидирки, унда ўқувчи ўзини таълим объекти эмас, балки мустақил ва эркин шахс деб билади.
Таълим жараёнини ўргатувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлик муносабатларига таянган ҳолда муаммоли изланиш , мустақил ишлаш методи ва дидактик ўйинлари асосида ташкил этилиши ўқувчиларнинг билим фаолиятини ривожлантириш билан биргаликда мустақил фикрлашга ўргатишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Download 17.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling