Aмалий машғулот
Дитерпеноидлар: ретинол, ретиналь. Тетратерпеноидлар (каротиноидлар), β-каротин
Сесквитерпенлар
Сесквитерпеноидлар кимёсининг ривожланиши швейцар олимлари Л.Ружичка, А.Эшенмозер, Х.Шинц ва Ф.Больман ишлари Билан боғлиқ. Сесквитерпенлар турли эфир мойлари ва бальзамларда учрайди. Сесквитерпеноид ва унга ўхшаш табиий бирикмаларнинг асосини фарнезилпирофосфат ташкил этади. Унга хос сесквитерпен спирти фарнезол эркин ҳолатда липа гулларининг эфир мойида аниқланган.Сесквитерпенларга ювенил гормонлар-ювабион, хушбўй мода дендролазин, бициклик дикетон акорон киради.
Шунингдек, терпенларнинг бу гуруҳига ўсимликни касалликлардан ҳимоя қиладиган фитоалексинлар, балиқлар учун заҳарли ихтиотоксинлар ва бошқа биологик фаолликка эга бўлган бирикмалар киради.
Дитерпенлар
Дитерпенлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар ўсимлик эфир мойларининг юқори қайнаган фракцияларидан олинади. Дитерпенларга хлорофилл ва токоферол молекулаларининг таркибига кирадиган фитол, А витамини, абиетин кислотами, гиберелл кислоталари инсектицид ва бошқалар киради.
Табиий дитерпеноидлар-бебаҳо доривор препаратларидир, масалан вирусга қарши маноол препарати, сесквитерпенларга ўхшаб баъзилари ихтиотоксинлардир (флексибилид). Дитерпеноидлар гуруҳига аконитнинг айрим табиий алкалоидлари ҳам киради (аконитин, атиазин).
Ди- ва тетратерпеноидлар
Дитерпеноид молекулалари тўртта изопрен молекуласини ўз ичига олади, тетратерпеноидлар молекулалари (каротиноидлар) эса саккизта.
Ретинол (А витамини) ва ретиналь каротиноидлардан ҳосил бўлади. Иккитаси ҳам кўриш циклида иштирок этади.
Ретинол молекуласининг уч ўлчамли модели
Молекуляр формуласи С20Н30О
Do'stlaringiz bilan baham: |