1 амалий машғулот
Download 100.5 Kb.
|
1 -amaliy mahsg\'ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий тушунчалар
- Назорат саволлар
Асосий тушунчалар: Худудий зоналар, иқлим параметрлар, шамол йуналишини такрорланиши, %, шамол йуналиши буйича уртача тезлик, м/с, шамол юлдузи, бадастирлик, намлик, абсолют намлик, нисбий намлик, йиғма ва тўла қуёш радиацияси, ҚМҚ. Назорат саволлар: 1-савол. Иқлим қандай омиллар таъсирида шаклланади? 2-савол. Тошкент, Самарқанд ва Жиззах шахарлари қайси қурилиш иқлимий зонасига мансуб? 3-савол. Узбекистон республикаси қандай худудий зоналарга бўлинади?. 4-савол. I-зона қайси худудларни ўз ичига олинади? 5-савол. . I I--зона қайси худудларни ўз ичига олинади? Иқлимнинг асосий омиллари. Ўзбекистон республикасининг худудий зоналарга бўлиниши. Иклимий районлаштириш архитектуравий иклимшуносликни асосий ташкил килувчиси хисобланади. Бу архитектор ва иклимшунослар ёрдамида лойихалаш максадида бевосита бинолар типологияси ва шахарсозлик ечимларига боглик холатда ишлаб чикилади. Давлатимизнинг шахар ва кишлокларида куриладиган бино ва иншоотларининг лойихаларини ишлаб чикаётганда регионларнинг табиий – иклимий шароитларини ахолининг миллий-маиший хусусиятларини, маданий анъаналари, уларнинг одатларини хамда талаб эхтиёжларини хисобга олиш керак. Бино ва иншоотларини лойихалашда Узбекистон республикаси худудининг зоналарга булинишини эътиборга олиш керак. I – зонага чуллар, даштлар ва ёз пайтида хаддан ташкари кизиб кетадиган худудлари киради. Бу зонада ёзги жазирама иссик давр узок давом этадиган зоначалар (1А ва 1Б), хавоси чанг тузонли зоначалар (1А, 1Б, 1Г ), киши нихоят даражада совук келадиган зоначалар (1Г ) бор. II - зона тог олди вохаларини, иклим шароитлари яхши, ерлари кулай, хушманзара ясси тогликларни уз ичига олади. III зона киш ойлари хаддан ташкари нокулай шароитлар вужудга келадиган баланд тогли худудларни уз ичига олади. I – зонага хос шароитларда куриладиган квартиралар, турар жой бинолари, истикоматгохларнинг шундай лойихавий ечимларини ишлаб чикиш керакки, улар одамлар яшайдиган мухитни ташки, салбий таъсирлардан, хаддан ташкари нокулай шароитлардан, химоялайдиган ягона система яратиш имкониятини тугдирадиган булсин. Ховли - жой ва хонадонлар даражасидаги истикоматгохлар алохида жойлашган ва атрофи куршаб олинган ёки кисман куршалган булиб, дам оладиган, атрофи тусиладиган майдончаси булади; турар жой биносининг эшик деразалари купинча атрофи тусилган майдонча тамонда булади; бутун оила аъзоларига тааллукли бинолар (умумий хона ва ёзги хоналар) маълум тартибда фойдаланишга мослаштирилган булади. Ёзги бинолар, хоналар кам каватли уйларда усти ёпик ховлича куринишида ёки (куп квартирали уйларда) айвон пешайвонлардан иборат булади. II зонага хос шароитлар уй жойлар ва истикоматгохларнинг (ховли жойлар ва хонадонлар даражасида) шундай лойихавий ечимларини ишлаб чикариш зарурки, бунда энг кулай ташки мухит шароитларидан (усимликлар, кукатзорлар ва боглардан. сув хавзалари, тоглар водийларининг орамбахш хавоси ва хоказолардан ) имкони борича туларок фойдаланиш, шунингдек, ижобий таъсир курсатадиган махаллий шамолларнинг асосий йуналишларини хисобга олган холда, квартиралар, уй-жойлар истикоматгохлар ягона системасини намоён килиш кузда тутилиши лозим. Ёзги хона одатдаги очик ёки ойнавон айвондан иборат булади. III зонага хос шароитлар учун квартираларнинг, уй-жойларнинг ва ховли-жой хамда хонадонлар даражасидаги истикоматгохларнинг лойихавий ечимлари шунга асосланиши лозимки, одамлар яшайдиган мухитни кишки нобоп, кескин шароитларга мослаштирилгани холда, уй-жой бинолари ва квартиралар лойихага мувофик, ихчам жойлаштирилиши зарур. Ёзги бино(хона) лар ровон айвон, пешайвон хамда одатдаги айвонлардан иборат булади. 1.3. Турар жой биноларининг урнини (деразалар каратиладиган томони) белгилашда хоналарга куёш нури тушиб туриши уларнинг табиий ёруглик билан ёритилиш даражаси, микроиклими, ётокхоналарнинг чангдан кизиб кетишдан, шамолдан ва шовкиндан химояланишига оид санитария талаблари назарда тутилиши зарур. I ва II зоналарда истикомат килинадиган хоналарнинг деразаларини уфкнинг гарбий томонига каратиш бурчаги 200 – 290 о даражадан ошмасин. Икки хонали уйда бир хонанинг деразалари, уч хонали уйда купи билан икки хонанинг деразаралари, умумий ётокхоналарда эса, агар деразалар тепасига офтоб тегадиган соябонлар бириктирилган булса, ётокхона майдонининг купи билан 25% ни уфкнинг гарбий томонига каратишга йул куйилади. Уй – жой бинолари уфкга нисбатан шундай жойлаштирилиши керакки, 22 мартдан 22 сентябргача булган даврда хоналарга куёш нурининг тушиб туриш вакти 2,5 соатдан кам булмасин. Куп каватли иморатлар тушган майдонда турар жой биноларига куннинг айрим соатларида куёш нури киска вакт тушмай туришига йул куйилади. Бир, икки ва уч хонали уйларнинг камида бир хонасига, турт, беш хонали ва олти хонали уйларнинг камида икки хонасига куёш нури тушиб турадиган булиши керак. Умумий ётокхона биноларида истикомат килинадиган хоналарнинг камида 60% га куёш нури тушиб туриши лозим. I ва II зоналарда турар жой биноларининг деразаларидан хонага офтоб тушиб турадиган вакт меъёри белгиланган булса, деразалар уфкнинг 200-290 о даражалик булими тугрисида жойлашган холларда бинонинг ташки томонига куёш нуридан химоялайдиган, яъни хонага офтоб тушишини тартибга соладиган соябон ( КНХС )лар урнатилиши лозим. Хар жихатдан кулай, шинам биноларнинг деразалари I зонада уфкнинг 70 – 290 о даражалик булими тугрисида жойлашган булса ва II зонада 180 – 290 о даражалик булими тугрисида жойлашган булсагина куёш нуридан химоялайдиган соябонлар ( КНХС ) урнатилади. II зонада 1-4 каватли биноларни теварак атрофга дарахтлар утказиш ( атрофни кукаламзорлаштириш) йули билан куёш нуридан химоялаш мумкин. I зонада 2 каватли ва бундан баландрок биноларнинг тепасига куёш нуридан химоялайдиган соябонлар урнатилиши лозим. 1 А ва 1 Г зоначаларда деразаларга ташки томондан куёш нурини тусадиган ёгоч дарпарда (табака ) урнатиш керак. 1.4. Турар жой биноларининг шовкин утказиш даражаси (шовкиннинг эшитилиши ) турисидаги маълумотлар 1- жадвалда берилган.
Эслатма: 1. Биноларда сунъий иклим хосил киладиган, хаво билан иситадиган ваннахоналарнинг янгилаб-алмаштириб турадиган курилмаларнинг шовкини, шунингдек, товуш тулкинларининг тебранишидан хосил буладиган шовкин учун кийматлар 5дБ ёки 5дБА камайтирилади. 2. Автомобиллар темир йулда катнайдиган транспорт воситаларини хаво транспорти воситалари хосил киладиган шовкинларнинг уша воситаларга каратилган конструкцияларидан 2 метр масофада эшитилиш даражаси 10 дБА дан зиёд булишига йул куйилмайди. * - Иморатнинг ташки деворларидан 2 м узокда. Иклимий параметрларнинг атамалари ва параметрларни хисоблаб чикариш усуллари. Такрорланиб туриш – берилган ораликдаги кийматларни уз ичига олган холлар сони билан катордаги хадларнинг умумий сони уртасидаги нисбат. Бадастирлик – иклимий параметрлар кийматларининг белгиланган уз чегараларидан пастда ёки юкорида такрорланиб туриши. Сутка, ой ёки йил давомида танлаш билан кайд килиб борилган параметр кийматларидан кайсиси бирор холни ифодалашига караб, соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик бадастрликлар бир-биридан фарк килинади. Масалан, йиллик бадастрлиги 0,93 га тенг булган энг совук хаво окимининг хароратини хисоблаб чикариш усули куйидаги боскичларни уз ичига олади: n йил мобайнидаги кузатишлар даврида йил сайин энг совук суткалар ва хавонинг хар суткадаги уртача хароратианикланади; танлаб олинган харорат кийматлари, яъни курсаткичларида тартиб сони берилиб, бу кийматлар пасайиб (камайиб) борадиган тарзда жойлаштирилади; хаво хароратининг курсаткичи 0,5о С гача яхлитланади хар бир харорат курсаткичи учун уртача тартиб сони белгиланади – mур ; хар бир харорат курсаткичи учун куйидаги формула буйича бадастирлик Р белгиланади: Р = 1 – (mур-0,3) / (n + 0,4) Эхтимоллик турида бадастрлик графиги тузилади: ординаталар уки хароратни, абсциссалар уки бадастрликни ифодалайди; бу график, коида тарзида, тугри чизикдан иборат булади; графикдан бадастирлиги 0,98 га тенг келадиган изланаётган харорат киймати олинади. Хавонинг хар ойдаги ва йиллик уртача харорати айрим ойлардаги ва йил мобайнидаги ойлик ва йиллик бадастрлиги урта хисобда 0,5 га тенгбулган харорат тартиб ойини ифодалайди. Хавонинг мутлок энг кичик харорати билан мутлок энг катта харорати кузатишлар олиб борилган даврда хавонинг шу жойда кузатилган энг паст харорати билан энг юкори хароратини ифодалайди. Бу параметрларнинг бадастрлиги бир ракамига якин. Энг иссик ойдаги хавонинг энг катта уртача харорати сутканинг кундузги энг илик кисминиифодалайди; хар кунги хаво хароратининг энг катта кийматларида уртача ойлик микдор сифатида хисоблаб чикилган; бу курсаткичнинг суткалик бадастирлиги хар кунги хаво хароратининг энг катта кийматларидан хисоблаб чикарилган уртача ойлик микдоридан иборат; бу курсаткичнинг суткалик бадастирлига урта хисобда 0,5 га тенг. Энг совук ойдаги хавонинг энг кичик уртача харорати сутканинг тунги энг совук кисмини ифодалайди; кузатиш даврида хар кунги хаво хароратининг энг кичик кийматларидан уртача ойлик микдор сифатида хисоблаб чикилган; бу бу курсаткичнинг суткалик бадастирлиги урта хисобда 0,5 га тенг. Хаво хароратининг амплитудаси (узгариш кенглиги). Уртача суткалик амплитуда шу ойдаги хаво хароратининг энг катта уртача киймати билан энг кичик уртача киймати уртасидаги фарк сифатида хисоблаб чикилган. Суткалик энг катта амплитуда хавонинг суткалик бадастирлиги 0,9995 га тенг булган суткалик энг катта харорати билан суткалик энг кичик харорати уртасидагифаркни ифодаловчи курсаткичдир. Хар ойдаги сув бугининг парциал босими айрим ойларнинг намлик тартибини ифодалайди; бунда ойлик бадастирлик урта хисобда 0,5 га тенг. Хавонинг уртача энг кичик нисбат намлиги кузатиш олиб борилган даврда хар кунги хавонинг кийматлардан хисоблаб чикилган уртача ойлик микдордир; бу курсаткичнинг ойлик бадастирлиги урта хисобда 0,5 га тенг. Хавонинг уртача суткалик харорати 0,8 ва 10 оС га тенг ва бундан паст булган даврларнинг давом этиш муддати хамда бу даврлардаги хавонинг уртача харорати. Бу даврда мазкур хароратларнинг кийматлари узгармай сакланиб турилади. Керакли маълумотларнинг аниклаш учун гистограмма усулидан фойдаланиб, хаво хароратининг йил мобойнида узгариб туришини курсатадиган эгри чизик чизилади. Бу даврнинг давом этиш муддати эгри чизик 0,8 ва 10 оС лар оркали утган жойдаги саналарни графикдан ёзиб олиш хамда шу саналар орасидаги суткалар сонини хисоблаб чикариш йули билан топилади. Мазкур даврлардаги хавонинг уртача харорати даврнинг ташкил этган тулик ва туликмас ойлардаги хаво хароратларининг кийматларини мазкур даврдаги кунлар сонига таксимлаш йули билан хисоблаб чикарилади. Хавонинг энг юкори харорати 34 оС ва бундан зиёд булган кунлар сони иссик даврнинг давом этиш муддатини билдиради ва куп йиллар давомидаги шундай кунларнинг уртача сони сифатида хисоблаб чикарилади. Шамолнинг ойлик уртача тезлиги ойлик бадастирлик урта хисобда 0,5 га тенг булган айрим ойлардаги шамол режимини ифодалайди. Шамолнинг эсиш тезлигини билдирувчи уртача ойлик кийматларнинг энг каттаси шамолнинг январь ойдан то декабрь ойигача булган, яъни 12 ойлик уртача тезлигининг энг катта киймати хисобланади. Бир йил ичидаги буронли ва яхлатма изгиринли кунлар сони чанг-тузонли буронлар ёки туполонлар кузатилган кунлар сони сифатида хисоблаб чикарилган. Бу курсаткичнинг йиллик бадастирлиги урта хисобда 0,5 га тенг. Шамол йуналишининг такрорланиб туриши йуналиш узгарган холларнинг умумий сонидан хисоблаб чикарилган ва фоизлар билан ифодаланган, бунда шамолсиз, тинч хаво хисобга олинмаган. Шамолсиз, тинч хавонинг такрорланиб туриши утказилган кузатишларнинг умумий сонидан хисоблаб чикарилган ва фоизлар билан ифодаланган. Румблар буйича шамолнинг уртача тезлиги тезликларнинг умумий сонини хар румбга тегишли шамолли холларнинг умумий сонига таксимлаш йули билан топилади. Январь ойидаги румбалар буйича шамолнинг энг катта уртача тезлиги уларнинг такрорланиб туриши камида 16 % ни ташкил этадиган румбалар буйича энг катта тезлик сифатида хисоблаб чикарилади. Агар такрорланиб туриши 12-15% булган роумблар буйича уртача тезликнинг анашу микдоридан катталиги 1м/сек. дан ортик булса, у холда шамолнинг энг кичик тезлиги такрорланиб туриши 12-15% ни ташкил этададиган румблар буйича кабул килинади. Июл ойидаги румблар буйича шамолнинг энг кичик уртача тезлиги такрорланиб туриши 16%дан кам булмаган румлар буйича энг кичик уртача тезлик сифатида хисоблаб чикарилади. Агар такрорланиши 12-15% булган уртача тезлик анашу микдордаги 1м/ сек. камрок булса, ухолда шамолнинг энг кичик тезлигини такрорланиши 12-15% ни ташкил этадиган румблар буйича кабул килиш керак. Июл ойида шамолсиз, тинч хавонинг такрорланиши 14 % ёки бундан зиёд булса, шамолнинг энг кичик тезлиги 0 га тенг деб кабул килинади. Тугри тушадиган Куёш радиацияси (ёгду) кузга куриниб турадиган Куёш гардишидаги бевосита чикаётган мувозий нурлар дастаси куринишида ер юзига тушадиган Куёш радиациясининг бир кисми хисобланади. Осмонда булут булмаган вактда ер юзига тушадиган куёш радиацияси куёш вакти билан муаёян соатдаги энергетик ёруглик кучини ифодалайди. Бу курсаткич назарий йул билан хисоблаб чикилган. Уртача булутли кунларда ер юзига тушадиган уртача суткалик куёш радиацияси актинометрия станцияларидан, яъни куёш нури энергиясини улчайдиган станциялардан олинган маълумотлар ёрдамида аникланади. Бу курсаткичларнинг суткалик бадастирлиги урта хисобда 0,5. Куёш нурларининг кузатилаётган давомати уртасидаги нисбат. булутсиз, хаво ва уфк буткул очик кунларда Куёш чикган пайтдан то куёш ботгунга кадар куёш нурларининг ер юзига тушиб туриши нурнинг давомийлиги хисобланади. Келтирилган курсаткичларнинг (микдорларнинг) бадастирлиги урта хисобда 0,5 га тенг. Йил давомида тушадиган ёгин-сочиннинг микдори ё1гин сувлари, тумон ва шудринг сувларнинг четга окиб кетмасдан, ерга сингмасдан ва бугланмасдан ёйик, текис юзада тупланиши натижасида хосил булган сув катламнинг калинлиги яъни баландлиги билан таримфланади, бу микдорининг йиллик бадастирлиги урта хисобда 0,5 га тенг. Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling