6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари
Download 47.35 Kb.
|
Gazeta
43-жадва
Кексаларда антибактериал дори воситалар фармакокинетикасини ўзгариши
Кекса ёшга бориб, организмнинг турли моддаларга нисбатан сезгирлигини ўзгариши бир хил бўлмайди. Турли тўқималарни бир хил моддаларга нисбатан сезгирлиги бир хил ўзгармайди. Баъзи моддаларга нисбатан сезгирлик кекса ёшга бориб пасаяди ёки ортиб кетади. Қари ёшга бориб баъзи моддаларга нисбатан бўлган юқори сезгирлик унинг пасайишига алмашади. Препаратларга нисбатан тескари реакцияларни ривожланишига жисмоний фаолликни пастлиги, овқат ва сувни кам истеъмол қилиниши, қабзиятга мойиллик, витамин етишмовчилиги, тўқималарни қон билан таъминланишини ёмонлашиши ва кексалар нерв тизимида қўзғалиш жараёнларнни нисбатан устунлиги сабаб бўлади. Кекса ёшли беморларда баъзи ДВ фармакодинамикасини ўзгариши 44-жадвалда келтирилган. 44-жавдал Кексаларда баъзи дори воситалар фармакодинамикасиии ўзгариши
Дори воситаларнинг бошқа таъсирларининг хусусиятлари Кекса ёшли одамларда турли тизимларнинг компенсатор рсакциялари анча сусайган бўлади, шунинг учун ножўя таъсирлар ривожланиши сони ва даражаси юқори бўлгани учун даволаш ўтказилаётганида қуйидагиларни назарда тутиш лозим: Гипотензив ДВ буюрилганда барорецептор аппаратининг фаолияти бузилиши натижасида ортостазда гипотоник реакииялар ривожланиш хавфи ортади. Психотроп ДВ қўлланганда гипотермик реакциялар кузатилади. МНТ таъсир этувчи баъзи ДВ (масалан, учциклик антидепрессантлар) қўлланганда хушнинг бузилиши каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин. Дори воситаларнипг ўзаро таъсирлари Кекса ёшли даврда комбинацияланган даволаш ўтказилганда хавф юқори булади, чунки ДВ фаол ва хавфли таъсирлари орасидаги чегара жуда торайиб кетади. Ножўя таъсирларни кузатилиш даражаси бир томондан бир вақгда қўлланадиган ДВ сонини кўпайиши, иккинчи томондан, қариётган одамнинг ёшини кагталашишига пропорционал равишда ортиб боради. Шу сабабдан, полипрагмазияга йўл қўймаслик керак. Бу гуруҳ беморлари ДВ билан кўрсатиладиган зўриқишни захирадаги мослама механизмларни қўллашни талаб этадиган худди жисмоний, эмоционал зўриқишлар каби огир кўтаради. «ДВ билан зўриқтириш» худди бошқа бир стресс каби турли орган ва тизимлар фаолиятининг огир даражали бузилишлари ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. ДВ нисбатан реакция кўпинча бехосдан ривожлангани учун гериатрик фармакотерапияни жуда қийинлаштиради, яъни В.Г.Кукес ифодасига кўра «шифо- корнинг доимий эксперименти» бўлади. Бир нечта ДВ ўзаро таъсирлашганда уларни оқсил билан богланиш хусусиятлари ва боғланиш учун рақобатни назарда тутиш лозим, чунки бу бир препаратнинг фаол қисмини кескин ортиб кетиши ва унинг фармакологик таъсирини кучайиб кетишига олиб келади. Бир препаратни бошқа ДВ таъсири остида чиқарилиш тезлиги ўзгариши мумкин. Масалан, барбитуратлар дигитоксиннинг таъсирини кескин пасайтиради, ҳатто бартараф қилйб юборади. Дори воситасини алкоголь билан салбий ўзаро таъсирлашуви ножўя, ҳатго ўлим ҳолатларига ҳам олиб келади. Кекса беморлар ёшининг катталиги сабабли барча тавсияларга доимо амал қилмайди. Шунинг учун ДВ қабул қилиш бўйича уларга қайта-қайта аниқ, лўнда кўрсатмалар берилиб, ёзма тавсиялар кўринишида буюрилиши керак. ДВ идишига ёзиб бериш ёки махсус ўрамларда кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Шуни ёдда тутиш керакки, беморлар дорининг навбатдаги дозаснни қабул қилишни унугиб қўйиши ёки қайтадан қабул қилиб қўйиши мумкин. Кекса ёшли беморлар сутоқ шаклдаги дориларни қабул қилишга қийналиши мумкин, чунки кўриш ўткирлигини пасайиши ва қўлни титраши ҳисобига суюқ дорини дозалаш қийин бўлади. Юқорида кўрсатиб ўгилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, кекса ёшли беморларга фармакотерапия ўтказилаётганда қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия этилади: Кекса ёшли беморларнинг кўп сонли шикоятларини бўлиши ҳар доим ҳам органик ўзгаришлар борлиги билан боғлиқ бўлмайди. Мавжуд бўлган барча сурункали касалликлар ҳар доим бир вақгда даволаш ўтказилишини талаб этмайди. Полипрагмазияга йўл қўймаслик учун асосий касал- ликни аниқустун қўйиш керак, чунки кекса ёшли бсморларда дориларни организмга кўрсатадиган салбий таъсирлари юқори даражада бўлади. Кекса ёшда зўриқишларни, жумладан дорили зўриқишни кўтариш жуда қийин, шунинг учун енгил даражали заҳарланишлар ҳам бе.мор ҳаёти учун хавф тутдиради. Беморнинг клиник, иқтисодий ҳолати, яшаш шароити, беморга қарайдиган ода.м борлигини назарда тутган ҳолда дори воситаларни юборишнинг энг оддий усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. ДВ дозаси шахсий ёндошган ҳолда танланади, бошланғич доза тавсия этилган дозадап 30—50 % камайтирилган ҳолда берилади. Дорилардан заҳарланишларни олдини олиш мақсадида суюқлик етарли миқдорда қабул қилиниши, беморнинг сув ва тузли рациони, ажратаётган сийдик миқцори назорат қилиниши керак. Баъзи ДВ, жумладан, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, уйқу чақирувчилар узоқмўддат қабул қилинганда ўрганиб қолиш ривожланади. Буни олдини олиш учун бундай ДВ етарли дозада қисқа муддатга буюрилиши, худди шундай таъсир кўрсатадиган бошқа ДВ билан алмаштириб турилиши, ДВ қабул қилиш орасида танаффус қилиниши керак. Медикаментоз аллергия — кекса ёшли беморларда учрайдиган энг кўп ҳолат. Вақгдан олдин қаришни олдини олиш учун метаболик жараён ва функцияларни ушлаб туришга қаратилган «гериатрик» воситалар, умумий рағбатлантирувчи иоддалар, биринчи навбатда — витаминлар (дорили заҳарланиш ва бошқа ножўя таъсирларни камайтирувчи омил сифатида) қўлланади. Download 47.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling