Мавзу: Антибиотиклар, уларнинг классификацияси. Химетерапевтик препаратлар. Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари


Download 145.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana23.12.2022
Hajmi145.94 Kb.
#1049694
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
17-маш



МАВЗУ: Антибиотиклар, уларнинг классификацияси.Химетерапевтик
препаратлар. Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини
аниқлаш усуллари.
РЕЖА:
1. Антибиотиклар ҳақида тушунча
2. Замбуруғлардан ажратилган антибиотиклар
3. Актиномицинлар ҳосил қиладиган антибиотиклар
4. Ҳайвон тўқималаридан ажратиб олинган антимикроб моддалар
5. Микроорганизмларни антибиотикларга сезувчанлигини ўрганиш
Антибиотиклар
(грекча
anti—қарши,
bios—ҳаёт),
тирик
организмнинг ҳаёт фаолияти моддаси бўлиб, микроорганизмларга танлаб
ўлдирувчан ёки уларнинг ўсишига тўсқинлик қиладиган хусусиятига
эгадир. Мпкроорганизмларда антибиотик ишлаб чиқариш микроб
антогонизмининг (грекча— arlti - курашаман, қаршилик қиламан) бирдан
бир асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Антагонистик хусусиятга эга бўлган
кўпгина микроорганизмлар:
замбуруғлар,
актиномицет,
спорали
бактериялар тупрокда учрайди. Антагонисларни сув ҳавзаларида ҳам (кўл,
дарё), шунингдек одам ва ҳайвоннинг нормал микроформаларида ҳам
учратиш мумкин. Микроорганизм: ичак таёқчаси, бифидум—бактерия
одам ичагидаги лактобациллалар.Микроб антагонизмининг амалиётда
қўлланишини биринчи бўлиб Л. Пастер ва И. И. Мечников ўрганишди: Л.
Пастернинг
1877
йилги
изланишлари
натижасида
куйдирги
бациллаларини чиритувчи бактериялар билан озиқа муҳитда ўстирилиши
куйдирги бацилалларини ўсишини туўхтатади, деган фикрни билдирди.Л.
Пастер олиб борган кузатишлари натижасида бактериялар антагонизмини
юқумли касалликларни даволашда қўллаш мумкин деган хулосага келди.
И. И.
Мечников
1894
йили
ичак инфекцияларини
чиритувчи
бактерияларнинг аҳамиятини ўрганиб, чиритувчи бактерия ишлаб
чиқарадиган моддалар организмни заҳарлайди ва одамни тез қаришига
сабаб бўлишини аниқлади. Шунингдек, сут кислотаси ҳосил қиладиган
бактериялар (болгар таёқчаси) ичакдаги чиритувчи бактерияларнинг
ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади ва микроорганизмларнинг


антогонистик
муносабатда
бўлиши
организмни қаришига
қарши
курашлардан бири деган фикрни билдирди. Рус олимларидан В.
А.Манассеин ва А. Г. Полотебнов 1871- 1872 йилларда антибиотик
топилишидан кўп йил олдин яшил могғор пенициллиумини теридаги
йирингли
яраларни
даволашда
қўллаган.
Бир
турдаги
микроорганизмларни бошқа турдаги микроорганизмларга таъсирини
(антагонизм) қўллаш фикри яхши натижалар берди. Кўк йиринг
таёқчаларидан Р. Эммерих ва О. Лев биринчи антибиотик пиоцинозани
олди. Лекин у кенг қўлланилмади. Антибиотикларга 1929 йилда
А.Флеминг асос солди.У озқа мухитидаги тилла ранг стафилококклар
олдида тасодифан ўсган ва атрофидаги колонияларни лизисга учрашиии
кузатади. Флеминг мурор бульон культурасини фильтрати фақат
стафилококкларнигина эмас балки бошқа микроорганизмларни хам
ўлдиришини аниқлайди. У 10 йил давомида кимёвий тоза пенициллинни
олишга ҳаракат қилди, лекин буни уддалай олмади. Тозаланган
пенициллин препаратини 1940 йилда англиялик Э. Чейн ва Т. Флорилар
оладилар. Микробиолог 3. В. Ермольева 1942 йили пенициллин олиш учун
бошқа муғордан фойдаланади. Бу улуғ Ватан уруши йилларида катта
фойда беради.Пенициллинни топилиши ва унинг йирингли касалликларни
даволашда кенг қўлланилиши олимларда бошқа янги антибиотикларни
топишга иштиёқ уйғотди. Ҳозиргни кунда 2000 дан ортиқ турли хил
антибиотиклар топилган. Лекин клиник амалиётда буларнинг барчаси
қўлланилмайди, чунки айримлари токсик таъсирга эга, бощқалари одам
организми шароитида фаол эмас. Олиниш манбаига кўра антибиотиклар
қуйидагича
тавсифланади:
1. Паст ўсимликлардан олинадиган антибиотиклар:а) муғор замбурғидан
олинадиган
антибиотиклар
(пеницилин
ва
бошқалар).
б)
актиномицентлардан
олинадиган
антибиотиклар
(стрептомицин,
тетрациклин
ва
бошқалар).
в) бактериялардан олинадиган антибиотиклар (грамицидин, полимиксин).
2..Юқори даражали ўсимликлардан олинадиган антибиотиклар (пиёз,
саримсоқ пиёзлар фитоцидлар).
3. Хайвон тўқималаридан олинадиган антибиотиклар (лизоцим, экмолин,
интерферон). Антибиотиклар
микроорганизмларга
бактериоцид
ва
бактериостатик таъсир кўрсатади. Бактериоцид таъсири ўлдирувчан
таъсир бўлиб, бактериостатик таъсир эса уларни бўлиниб кўпайишига
тусқинлик қилади ва тўхтатади. Таъсир этиш характери антибиотикка ва
унинг концентрациясига боғлиқ. Антибиотикларнинг антимикроб таъсир


механизми турличадир: Бири бактерия хужайраси деворининг синтезини
бузади
(пенициллин,
цефалоспоринлар),
бшқалари
хужайрадаги
оқсилларнинг синтез жараёнини тўхтатади (стрептомицин, тетрациклин,
левомицетин). Учинчиси эса бактерия хужайрасидаги нуклеин кислотаси
синтезини бузади (рифампицин ва бошқалар). Ҳар бир антибиотик
таъсир этиш спектори характерига эгадир, яъни препарат маълум бир
микроорганизм турига ўлдирувчан таъсир кўрсатиши мумкин. Кенг
спектрда таъсир кўрсатадиган антибиотиклар турли хил микроорганизм
гуруҳларига нисбатан фаол (тетрациклин) ёки кўпинча Грам мусбат ва
Грам манфий бактерияларни бўлиниб кўпайишини бузади (стрептомицин
ва бошкалар). Қатор антибиотиклар тор доирадаги микроорганизмларга
нисбатан таъсир кўрсатади. Масалан: полимиксинга грам манфий
бактериялар сезувчандир. Антибиотиклар таъсир этиш доирасига кўра
антибактериал, замбуруғларга ва ўсимталарга қарши турларга бўлинади.
Антибактериал антибиотиклар бактерияларни ривожланшига таъсир
қилади ва препаратларни кенг гуруҳини ташкил этади. Улар кимёвий
таркибига кўра турли хил бўлади. Бактериялар келтириб чиқарадиган
юқумли касалликларни даволаш учун кўпинча кенг спектрда таъсир
кўрсатадиган
антибиотиклар
қўлланилади:
тетрациклин,
левомицетин,стрептомицин, гентамицин,
канамицин,
яримсинтетик
пенициллинлар ва цефалоспорин ва бошқа препаратлар. Замбуругларга
қарши антибиотиклар (нистатин, леворин,амфотерицин В, гризеофульвин)
микроскопик замбуруғларнинг ўсишига таъсир кўрсатади, яъни микроб
хужайрасининг цитоплазматик мембранасининг бутунлигини бузади. Бу
антибиотиклар
замбуруғлар
келтириб
чиқарадиган
касалликларни
даволашда қўлланилади.Ўсимталарга қарши антибиотиклар (рубомицин,
брунеомицин,
оливомицин)
ҳайвон
ҳужайрасидаги
нуклеин
кислотасининг синтезини бузади ва турли формадаги ёмон сифатли янги
ҳосил бўлган ўсмаларни даволашда қўлланилади. Антибиотикларнинг
биологик фаоллиги халқаро таъсир бирлиги ТВда ўлчанади. Уларнинг
фаол бирлиги сифатида унга сезувчан бактерияларга антимикроб таъсир
кўрсатадиган препаратнинг энг кам миқдори қабул қилинади (масалан,
пенициллин учун тилларанг стафилококк, стрептомицин учун ичак
таёқчаси за бошқалар). Ҳозирги вақтда антибиотикларнинг фаол бирлиги
тоза препаратнинг микрограммаларида ўлчанади. Пенициллиннннг фаол
бирлиги 0,6 мкг деб қабул қилинган, кўпгина антибиотиклар учун 1 ТБ
1 мкг
га
тўғри
келади
(стрептомицин
ва
бошкалар).Бизнинг
мамлакатимизда антибиотиклар ишлаб чиқариш корхоналари кўрилган-
табиий антибиотикларни биосинтез йўли билан олинади; замбуруғ


актиномицет, бактерия штаммларини керакли маълум оптимал ҳароратда
ва аэрацияда суюқ озика мухитида ўстирилади. Антибиотик моддалар
микроорганизм метоболизмининг охирги маҳсулоти ҳисобланади ва
уларни кимёвий усулда ажратиб олинади. Антибиотикларнинг кимёвий
тузилишини ўрганиш натижасида кимёвий синтез усули ёрдамида
синтетик препаратларни олиш имкони яратилади (левомицетин).Ярим
синтетик антибиотикларни олиш усулини ишлаб чиқилиши катта
ютуқлардан ҳисобланади. Бу усул табиий препаратларнинг кимёвий
тузилишини ўзгартиришга асослангандир. Кейинги пайтларда клиник
амалиётида пенициллин, цефалоспоринлар, тетрациклинлар, рифампицин
ва
бошқа
яримсинтетик
препаратлар
кенг
қўлланилмокда.
Антибиотикотерапия айрим ҳоллард а микроорганизмлар томонидан турли
асоратларга сабаб бўлиб, шунингдек уларнинг хоссаларини ўзгаришига
олиб келади.Антибиотикотераплияда кузати лад иган асоратлар. Бемор
органпзмига юборилган айрим антибиотиклар (пенициллин, стрептомицин
ва б.) юқори сезувчанлик ҳолатини, аллергияни юзага келтиради, бу
ҳолат препаратларни қабул қилган сари ортиб бораверади. Аллергик
реакциялар тошмали қичитмалар,дерматит—бурун, лаблар, қовоқларнинг
шишиши кузатилади. Энг хавфли асоратлардан бири анафилактик шок
ҳисобланади,бунинг натижасида бемор ўлиши мумкин. Антибиотик
юборишдан аввал организмнинг антибиотикка нисбатан сезувчанлигини
аниқлаш лозим. Бунинг учун билакнинг ички томонига тери остига 0,1
мл антибиотик юборилади ва буни 20—30 дақиқа кузатилади. Агар
реакция мусбат ( + ) бўлса 1 см кенгликда кизариш ва шишиш хосил
бўлади, бу ҳолда антибиотик юбориш мумкин эмас.Организмга кенг
спектрда
таъсир
кўрсатадиган
антибиотикларни
катта
миқдорда
юборилиши нафас йўли, ичак ва бошқа аъзоларнинг нормал
микрофлорасини нобуд бўлишига олиб келади. Бунинг натижасида бу
антибпотикларга чидамли шартли патоген бактериялар (стафилококк,
протея) ва Candid a авлодига кирувчи замбуруғлар фаоллашиши ва
иккиламчи инфекцияни юзага келтириши мумкин. Шундай қилиб
замбуруғли — тери, шиллиқ қават, ички аъзолар кандидози, дисбактериоз
(нормал
микрофлора — таркибини
бузилиши)
ҳосил
бўлади.
Кандидамикознинг юзага келишини олдини олиш учун антибиозтиклар
замбуриғларга қарши препаратлар билан бирга юборилади. Нормал
микрофлора турларидан тайёрланган (колибактерин, бифидумбактерин,
бифанол) препаратларни қўлланиши антибиотиклар қўлланилгандан кейин
дисбактериоз ҳосил бўлишининг олдини олади. Беморнн даволаш
максадида антибиотикларни узоқ вақт қўллаш унинг организмига токсин


таъсир
кўрсатиши
мумкин,тетрациклин
жигарни
шикастлаши,
левомицетин аъзоларни, стрептомицин вестибуляр ва эшитиш анализатор,
цефалоспоринлар буйрак иш фаолиятини бузилиши (нефротоксик)га
сабаб бўладн. Кўпгина антибиотиклар гетовитамин ва ошкозон-ичак
системаси аъзоларининг шиллиқ ваватини яллиғлайди. Антибиотиклар
ҳомиланинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади, бу айниқса
хомиладорликнинг биринчи даврида антибиотик қ абул қилган аёлларда
кузатилади. Тетрациклин гуруҳидаги антибиотик тўғридан-тўғри хомила
организмига таъсир кўрсатади.

Download 145.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling