Мавзу: Антибиотиклар, уларнинг классификацияси. Химетерапевтик препаратлар. Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари
Download 145.94 Kb. Pdf ko'rish
|
17-маш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқори даражали ўсим ликлардан олинадиган антибиотик моддалар
ХАЙВОН
ТУКИМАЛАРИДАН АЖРАТИБ ОЛИНГАН АНТИМИКРОБ МОДДАЛАР Лизоцимни биринчи бўлиб рус олнми И. Л. Лашенков (1909) товуқ тухумининг оқсилида аниқлаган. Кейинчалик лизоцим туқималаридан ажратиб олинган антимикроб моддаларда, сутда, кўз ёшларида, сўлак ва турли аъзоларнинг тўқималарида (буйрак, талоқ, жигар) аниқлаган. У организмнинг табиий ҳимоя омили ҳисобланиб, патоген сопрафит микроорганизмларда бактерологик (бактерияларни эритувчи) таъсир кўрсатади. Уни кўз ва тери касалликларини даволашда қўлланилади. Экмолин 3. Б. Ермольева томонидан балиқ тўқималаридан ажратиб олинган. У пенициллин (экмоновоциллин) билан бирга қўлланилади, бу уларнинг организмга таъсирини кучайтиради ва узайтиради.Интерферон купчиликда алоҳида қизикиш уйғотди. У, вирус тўқималари таъсирида организм ҳуж айраларида ҳосил бўлади ва вирусларни бўлиниб кўпайишидан табиий ҳимоя қиладиган омил ҳисобланади. Интерферон Айзекс ва Линдеманлар томонидан 1957 йилда очилган, кенг спектрда вирусларга қарши таъсир кўрсатиш хоссасига эга. Интерфероннинг таъсир этиш механизми ўрганилганда аниқланишича, у кўпгина вирусларни нуклеин кислотаси синтезига таъсир кўрсатади ва уларнинг ўлимига сабаб бўлади. Интерферон специфик таъсир кўрсатиш хоссасига эга, яъни одам интерферони ҳайвон организмидаги вирусларга таъсир кўрсатмайди. У одам лейкоцитидан ажратиб олинади ва уни ИФА деб белгиланади. Грипп ва бошка вирус респиратор қасалликларининг олдини олишда ва даволашда қўлланилади. Кейинги йилларда интерферон янги хосил бўладиган ўсмаларга самарали таъсир кўрсатиши аниқланди. Юқори даражали ўсим ликлардан олинадиган антибиотик моддалар. 1928 йил Т.П .Токин юкори дараж али ўсимликларнинг кўпчилиги учиб кетадигаи микробларга аитимикроб таъсир кўрсатиш хоссасига эга бўлган моддаларни ҳосил қилишларини аниқлаган. Фитонцидлар—учувчан эфир мойлари бўлиб жуда чидамсиз. Уларни соф ҳолда ажратиб олиш жуда мураккабдир. Фитоцидлар — пиёз, саримсоқ, эвквалиит ва лишайник баргларидан, сариқчой ўтларидан ажратиб олинади. Шунингдек, редиска, алоэ, хрен ўсимлиги ва бошқа ўсимликларда ҳам аниқланган. Тиббиёт амалиётида фитоцидларни қўлланилиши чегаралангандир, чунки яхши тозаланган, кам заҳарли ва чидамли препаратларни тайёрлашни иложи топилмаган. Микроорганизмларнинг антибиотикка нисбатан чидамлилиги. Кўпинча антибиотиклар билан даволанганда антибиотикка сезувчан микроорганизмларнинг чидамли шаклга айланиши содир бўлади. Бактерияларнинг антибиотикка орттирилган чидамлилиги янги туриладиган бактерия хужайрасига наслдан- наслга ўтади.Чидамлиликнинг ҳосил бўлиш механизми турличадир. Кўпгина ҳолларда чидамлилик бактерияларнинг ферментларни синтезлашига, маълум антибиотик моддаларнинг парчалаш хоссасига боғлиқ бўлади. Масалан, стафилококкларнинг пенициллинга чидамлилиги, уларнинг антибиотикни парчаловчи пенициллиназа ферментини ҳосил қилиш хусусияти билан асосланади. Ичак таёқчаси, протерия ва бошқа ичак бактериялари оиласига пенициллиназа конститутив (доимий) фермент хисобланади ва уларнинг пенициллинга табиий равишда чидамлилигини яратиб беради. Бактерияларнинг кўпгина дориларга чидамлилиги аниқланган, яъни бактерия ҳужайраси бир қанча антибиотикларга чидамлилик хоссасига эга бўлиши мумкин.Антибиотик таъсирида бактериянинг морфологик, культурал, биологик хоссалари ўзгаради, яъни бактериянинг «L» шакли юзага келади. Антибиотикотерапиянинг сифати бактерияларнинг қўлланилаётган препаратнинг сезувчанлик даражасига боғлиқ. Шунинг учун даволашдан аввал микробларнинг антибиотикка сезувчанлиги аникланади. Download 145.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling