Мавзу: Антибиотиклар, уларнинг классификацияси. Химетерапевтик препаратлар. Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари


АКТИНОМИЦЕТЛАР ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН АНТИБИОТИКЛАР


Download 145.94 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana23.12.2022
Hajmi145.94 Kb.
#1049694
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
17-маш

АКТИНОМИЦЕТЛАР ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН АНТИБИОТИКЛАР
Нурсимон замбуруғларнинг (актиномицетлар) антагонистик
таъснрини биринчи бўлиб Н. А. Красильников (1939) аниқлаган.
Америкалик олим А. Ваксман (1943) стрептомицинни ажратиб олди.
Стрептомициннинг очилиши силга қарши курашишда янги даврни очиб
берди, чунки сил микобактерияси стрептомицинга сезгирдир.трептомицин
Грам мусбат ва Грам манфий бактерияларга ўлдирувчан таъсир кўрсатади
ва тоун, туляремия, бруцеллёз ва бошқа касалликларни даволашда
қўлланилади. Тери остига, мушакка, венага юборилади. Бактериялар
стрептомицинга чидамли бўлиб қолади. Айрим микроорганизмлар
стрептомицинга борлиқ шаклни ҳосил килади, улар фақат стрептомицин
қўшилган
озиқа
муҳитларида
бўлиниб
кўпаяди. Тетрациклин
актиномицетларнинг табиий антибиотик тетрациклин, хлортетрациклин,
окситетрациклин гуруҳининг маҳсулоти бўлиб ҳисобланади. Барча
препаратлар кенг спектрда таъсир кўрсатади. Грам мусбат ва Грам
манфий
турдаги
бактериялар
риккетсияларнинг,
айрим
содда
жониворларнинг (дизентерия амёбаси) бўлиниб кўпайишига тусқинлик
қилади.Тетрациклин ошқозон-ичак системаси орқали яхши сўрилади,
кандидозларнинг олдини олиш учун уни нистатин билан бирга
қўлланилади. Кейинги йилларда окситетрациклиннинг ярим синтетик
хосилалари (метациклин, доксициклин ва бошқалар) кенг қўлланилмокда,
уларни табий препаратлар билан солиштирганда анча фойдали бўлиб
чиқди. Streptomyces venezuelac Левомицетин — синтетик препарат
культура суюқлигидан ажратиб олинган, табиий хлорамфениколга ўхшаш
Грам мусбат ва Грам манфий бактериялар, риккетсиялар спирохеталарга
антимикроб таъсир кўрсатади. Левомицетин ичак инфекциялари қорин
тифи, паратиф, дизентерия, шунингдек турли хил риккетсиозларни,
тошмали
тиф
ва бошқа
касалликларни
даволашда
қўлланилади.
Актиномицетлардан эритромицин, олеандомицин, канамицин, рифамицин,
линкомицин ва бошқа антибиотиклар олинади. Бу препаратлар захира
антибиотикларга киради ва касалликларни даволашда бактерияларнинг
бошка антибиотикларга чидамли бўлган холларида қўлланилади.
Бактериялар ишлаб чиқарадиган антибиотиклардан полимиксин ва
грамицидин С амалистда катта аҳамиятга эга. Полимиксинлар B.polimixa
— спора ҳосил қиладиган, тупроқ бациллалари ишлаб чиқарадиган


антибиотик гуруҳини бирлаштиради В, М ва Е полимиксинлар асосан
Грам манфий бактерияларга, энтеробактериялар, кўк йиринг таёқчалари
ва бошқаларга нисбатан фаолдир. Грамицидин (антибиотигини Г.М. Гаузе
ва М. Г. Бражникова (1942) .В. brurs тупроқ бациллаларининг турли хил
штаммларидан ажратиб олганлар. Унга Грам мусбат бактериялар сезгир.
Грамициднн С эритроцитларни гемолизга учратиши мумкин, шунинг
учун махаллий йирингланиш жараёнларни даволашда қўлланилади.

Download 145.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling