Мавзу: Антибиотиклар, уларнинг классификацияси. Химетерапевтик препаратлар. Микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари
Download 145.94 Kb. Pdf ko'rish
|
17-маш
Тажрибани қўйиш. Бир хил ҳажмли 12 та пробирка олиниб барчасига
1 мл дан ГПШ қуйилади. Биринчи пробиркага 1 мл 32 ТБ/мл асосий антибиотик эритмасидан стерил пепетка ёрдамида солинади. 1- пробиркадаги эритмани яхшилаб аралаштирилади ва 1 мл олиб 2- пробиркага қуйилади, 2-дан 3-га, 3-дан 4-га ва шундай қилиб, 10- пробиркагача суюлтирилади, 10-дан 1 мл олиб дезинфекцияловчи моддага тўкилади. Шундай қилиб 1-пробирка 16 ед, 2—8 ед, 3—4 ед ва бошка антибиотик эритмани сақлайди. Антибиотикни суюлтиришда хар бир пробиркага алоҳида пипетка қўлланилади. 11-пробирка бактерияни ўсишини назорат қилувчи пробирка хисобланади «КК», 12-пробирка озиқа мухитнинг стериллигини назорат қилувчи пробирка хисобланадц. 12-пробиркадан ташқари, барча пробиркаларга 0,1 мл текширилаётган культурдан солинади. 18—24 соат термостатда сақлангандан сўнг натижа ўқилади. Натижа назорат (контрол) паробиркалардан бошлаб уқилади. 11-нробиркамизда микроб культураси ўсган бўлиб, 12-пробирка тиниқ бўлса, тажриба пробиркалари текширилади, энг охирги тиниқ қолган пробирка белгиланади. Мана шу пробиркадаги антибиотик миқдори текшираётган штамм учун минимал тўлиқ ўлдирувчи концентрация бўлиб хисобланади. Зич озиқа мухитида сериялаб суюлтириш усули. Суюқ озиқа мухитдагидек антибиотикнинг икки марта суюлтирилган эритмаси тайёрланади. Сунг 1 қисм хар бир антибиотик аралашмадан, 9 қисм эритилган ва 45°С га совитилган ГПА (1 мл антибиотик-}-9 мл ГПА) солиб яхшилаб аралаштирилади, Петри косачасига қуйилади. Суюлтирилган культурани лойқалигини Ю-лойқаланиш стандартига солиштирилади ва физиологик эритмада 107 даражагача суюлтириб чиқилади. Бактериологик қовузлоқ ёрдамида антибиотикли озиқа мухит юзасига текширилаётган культурадан томизилади. Битта косачага 20—25 штамм томизиш мумкин. Петри косачасини термостатда 37°Сда 18—20 соатга қолдирилади. Антибиотик аралаштирилмаган ГПА солинган Петри косачасига текширилаётган микроб культурасидан (контрол) экилади. Назорат (контрол) косачаларида микроб культураси ўсган бўлса натижа ўқилади. Бактериялар тулиқ ўсмаган энг охирги Петри косачасидаги антибиотик микробларни ўлдирувчи минимал концентрация дейилади. Download 145.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling