Ишнинг мақсади: Бош мия стволи, катта ярим шарлар, пўстлоқ, пўстлоқ ости ядроси ва лимбик тизимнинг анатомик тузилиши билан танишиш. Ишнинг режаси


Download 1.33 Mb.
bet1/2
Sana05.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1166877
  1   2
Bog'liq
4 amaliy-1


Бош миянинг ривожланиши. Болада рефлектор реакцияларнинг ривожланишини баҳолаш.
Ишнинг мақсади:
Бош мия стволи, катта ярим шарлар, пўстлоқ, пўстлоқ ости ядроси ва лимбик тизимнинг анатомик тузилиши билан танишиш.
Ишнинг режаси:

  1. Бош миянинг тузилиши ва функсиялари.

  2. Бош мия стволи.

  3. Лимбик тизимни тузилиши ва фаолияти.

  4. Базал ядролар.

Керакли жиҳозлар: Бош мия стволи, лимбик тизим, катта ярим шарлари тасвири туширилган расм ва плакатлар.
Бош мия стволи миянинг энг қадимги қисми бўлиб, анатомик ва функсионал жиҳатдан орқа мия ва бош мия ярим шарлари билан боғлиқ (14-расм). Мия стволига узунчоқ мия, Варолий кўприги, мияча, ўрта мия (мия оёқчалари ва тўрт тепалик), ҳамда оралиқ мия (таламус ва гипоталамус) киради.

14-расм. Бош мия стволи (ММ.Крупена ва Г.Г.Воккен, 1963).
Мия стволидаги ядроларда ҳам оддий, ҳам мураккаб рефлексларни ёйи ўтиши мумкин. Бу ерда овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларининг функсиясини, юрак фаолиятини, томирлар ва мушаклар тонусини, вегетатив асаб тизимининг функсиясини ва ички секретция безларини фаолиятини бошқарувчи марказлар жойлашган.

Орқа мия
Ишнинг мақсади: Орқа миянинг анатомик тузилиши ва функциялари билан танишиш.
Ишнинг режаси:
1.Орқа миянинг тузилиши ва функциялари.

  1. Ҳулоса.

Керакли жиҳозлар: Орқа мия тасвири туширилган расм ва плакатлар.
МАТ анатомик жиҳатдан орқа мия ва бош мия таркибига кирувчи асаб ва глиал ҳужайралар, ҳужайралараро модда ва қон томирлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Орқа мия умуртқа поғонаси каналида жойлашган. Унинг узунлиги катта ёшли одамларда 43–45 см га тенг, оғирлиги 30–32 г ни ташкил қилади. Бутун орқа миянинг бошидан охиригача икки жойида йўғонлашмаси бўлади. Биринчисини (узунлиги иккинчи бўйин умуртқасидан то иккинчи кўкрак умуртқасигача) бўйин йўғонлашмаси деб, пасткисини эса бел йўғонлашмаси деб аталади. Булар қўл ва оёқ иннерватциясини таъминловчи асабларнинг чиққан жойларига мос келади (15-расм).
Биринчи умуртқанинг (атлантнинг) устки чеккасидан бошлаб орқа мия чегара қолдирмай бош миянинг (пастки ИВ - думғаза қисми; В - дум қисми; 1-31 орқа мия асаблари) пастки қисмига - узунчоқ мияга уланиб кетади. Орқа миянинг пастки учи конуссимон ўткирлашиб келиб 1-2- бел умуртқаси охирида тугайди. Бу конус ингичка тортиб охири ипга айланади.
Филогенезда орқа мия асаб тизимининг қадимий қисми бўлганлиги учун у сегментлардан тузилган бўлиб, 31 та сегментдан иборат, улар - 8 та бўйин, 12 та кўкрак, 5 та бел, 5 та думғаза ва 1-3 та дум сегментларига бўлинади. Ҳар бир сегментдан ўнг ва чап томонда бир жуфт олдинги ва орқа илдизлар бошланади. Олдинги ва орқа илдизлар умуртқа поғонасининг каналидан (умуртқалараро тешиклар орқали) чиқади, сўнгра ўзаро бирлашиб, аралаш орқа мия асабини ҳосил қилади. Ҳаммаси бўлиб, орқа миядан 31 жуфт орқа мия асаблари бошланади (14 ва 15-расмлар).
Ҳар бир орқа илдизнинг йўғонлашган жойида орқа мия тугуни бор. Бу тугун псевдоуниполяр шаклдаги сезувчи нейронлар тўпламидан иборат. Уларнинг аксонлари орқа илдизларни ташкил қилиб, орқа мияга боради. Олдинги илдизлар асосан тана мушакларига борувчи ҳаракат (ефферент) нейронларнинг аксонларини йиғиндисидан иборат бўлади.
Шундай қилиб, орқа илдизлар ёрдамида орқа мияга афферент импулслар келади, олдинги иддизлар орқали эфферент импулслар ўтади.
Кўкрак ва айниқса бел-думғаза сегментларидан бошланган орқа мия нервлари умуртқа поғонасининг каналини ичидан ўтади ва уларни йиғиндиси от думини ташкил этади, у эса умуртқа поғонасининг бўшлиғини пастки қисмида жойлашган бўлади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling