Vii-xii бош мия жуфт нервлари клиник анатомияси ва зарарланиш синдромлари VII жуфт-юз нерви (N. facialis)


Download 2.08 Mb.
bet1/6
Sana06.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1751344
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу №3 неврология

VII-XII Бош мия жуфт нервлари клиник анатомияси ва зарарланиш синдромлари

VII ЖУФТ-ЮЗ НЕРВИ (N.facialis)

VII ЖУФТ-ЮЗ НЕРВИ (N.facialis)

  • Юз нерви аралаш нерв бўлиб, ўз таркибида ҳаракатлантирувчи, парасимпатик (секретор) ва сезги (таъм билиш) толаларини сақлайди. Парасимпатик ва сезувчи толаларни яна XIII бош мия нерви - оралиқ нерв (n.intermedius Wrisbergi) тариқасида ажратилади.

vii-юз нерви

  • Мимик мушакларни иннервация килади
  • Асосий тармоклари:

  • Чакка тармоги
  • Янок тармоги
  • Лунж тармоги
  • Пастки жаг тармоги
  • Буйин тармоги
  • Орка кулок тармоги

VII нерв ядроси турли хил хужайра гуруҳларидан иборат.

VII нерв ядроси турли хил хужайра гуруҳларидан иборат.

  • а) nucl .motorius nervi facialis юз нерви ҳаракатлантирувчи ядроси. У икки қисмдан иборат бўлиб, икки томонлама пўстлоқ иннервациясини олувчи юқори ва қарама-қарши яримшардан бир томонлама пўстлоқ иннервацияси олувчи пастки қисмлардан иборат (Расм 81 VII жуфт юз нервининг периферик ва марказий фалажлиги периферик фалажлик; марказий фалажлик).
  • б) nucl. solivatorius superior - юқори сўлак ажратувчи парасимпатик ядро;
  • в) nucl. tractus solitarii - IX ва X жуфтлар билан умумий бўлган якка йўл ядроси, сезги ядроси (таъм билиш). Охирги икки ядро nervus intermedius га мансуб.

Юз нерви ядроси Варолий кўпригининг пастки бўлимида узунчоқ мия билан чегарада жойлашади. Ушбу ядро хужайраларининг аксонлари тепага кўтарилиб, узоқлаштирувчи нерв ядросини айланиб ўтади ва VII нервнинг ички тиззасини ҳосил қилади. Кейин толалар пастга йўналиб кўприк ва узунчоқ мия орасидан, кўприк-мияча бурчаги соҳасидан чиқади. Юз нерви оралиқ ва даҳлиз-чиғоноқ нервлари билан биргаликда чакка суягининг pоrus acusticus internus га киради, кейин meatus acusticus internus орқали Фаллопий каналига йўналади.

  • Юз нерви ядроси Варолий кўпригининг пастки бўлимида узунчоқ мия билан чегарада жойлашади. Ушбу ядро хужайраларининг аксонлари тепага кўтарилиб, узоқлаштирувчи нерв ядросини айланиб ўтади ва VII нервнинг ички тиззасини ҳосил қилади. Кейин толалар пастга йўналиб кўприк ва узунчоқ мия орасидан, кўприк-мияча бурчаги соҳасидан чиқади. Юз нерви оралиқ ва даҳлиз-чиғоноқ нервлари билан биргаликда чакка суягининг pоrus acusticus internus га киради, кейин meatus acusticus internus орқали Фаллопий каналига йўналади.
  • Каналда юз нерви дастлаб горизонтал ташқарига йўналган ҳолда, кейин вертикал жойлашади ва ташқи тиззани ҳосил қилиб, калла суягидан forаmen stylomastoideum орқали чиқади. Бигизсимон-сўрғичсимон тешикдан чиқишда юз нерви қулоқ олди сўлак безини тешиб ўтиб, охирги шохларга бўлинади, шунда "ғоз панжаси" ни ҳосил қилади.
  • Фаллопий каналида юз нерви, оралиқ Врисберг нерви билан йўлдош бўлади, бу нерв парасимпатик (секретор) толалардан иборат. Бу толалар сўлак ажратувчи юқори ядро (nucl. salivatorius superior) хужайраларининг аксонлари ва сезги (таъм билиш) толалари ҳисобланади. Булар юз канали тиззасида (genu canalis facialis) жойлашган ganglion geniculi дан бошланади. Секретор толалар тил ости ва жағ ости сўлак безларини, таъм билиш толалари тилнинг олдинги 2\3 қисмини ва юмшоқ танглайни нервлайди

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling