Фаллопий каналида юз нерви ўзагидан қуйидаги шохлар чиқади: - 1. Катта тошсимон нерв . (n.petrosus maijor) юз канали тиззаси сатҳидан чиқади ва кўз ёши безлари учун секретор толалардан иборат.
- 2. Узангисимон нерв (n.stapedius) юз нервининг пастга тушувчи қисмидан бошланиб, узангисимон мушакни нервлайди.
- 3. Ноғора тори (chordae tympani) оралиқ нервнинг охирги шохи ҳисобланади ва сезги, таъм билиш ва парасимпатик (секретор) толалардан таркиб топган. Бу тола юз нервидан Фаллопий найининг вертикал бўлимида (foromen stylomastoideum дан юқорида) ажралиб чиқади, унинг орқа деворидан ноғора бўшлиғига киради. Таъм билиш толалари тилнинг олдинги 2\3 қисмини иннервация қилади, секретор толалар жағ ости ва тил ости сўлак безларига йўналади.
Юз нервини текшириш усуллари - Юз нерви функциясини текшириш, кўздан кечириш, яъни мимик мушаклар ҳолатини кўришдан бошланади. У зарарланганда ҳаттоки тинч ҳолатида ҳам юз асимметрияси қайд қилинади. Бунда кўз ёриқлари катталашган шакли ўзгарган бўлади, пешона ва бурун-лаб бурмалари силлиқланган бўлиб, гаплашганда оғиз бурчагининг қийшайиб кетиши кузатилади.
- Мимик мушакларининг ҳолатини баҳолаш учун мимик синамалар ўтказилади. Бу синамалар пешонани тириштиришдан, қошларни чимириш ва кўзларни чирт юмиш (устки мимик синовлар), лунжларни ҳавога тўлдириш, тишларни баралла очиб кўрсатиш (пастки мимик синовлар)дан иборат.
- M. orbicularis oculi кучини текшириш учун бемордан кўзларини қаттиқ юмиши сўралади, айни пайтда шифокор беморнинг устки қовоғини кўтариб, айлана мушакнинг зарарланган томонда қаршилик кўрсатиши пасайганини аниқлайди.
Зарарланган томонда мимик мушакларда периферик фалаж ривожланади :
Do'stlaringiz bilan baham: |