ISSN: 2181-2489
VOLUME 1 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021
|
|
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
(ҚАДИМГИ КАРМАНА МИСОЛИДА)
Жасур Фахриддинович Савриев
Кармана туман касб-ҳунар
мактаби директори
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада қадимги Кармана тарихий ёдгорлигининг ўрганилиш
тарихи илмий манба ва адабиётлар асосида таҳлил қилинди.
Калит сўзлар: Кармана, археологик тадқиқотлар, бозор, савдо, ҳаммом.
STUDY OF HISTORICAL MONUMENTS OF NAVOI REGION
ABSTRACT
In
this article, the history of the study of the historical
monument of ancient
Karmana is analyzed on the basis of scientific sources and literature.
Keywords: Karmana,
archeological research, market, trade, bath.
КИРИШ
Ўлкамиз тарихини билиш ва унинг очилмаган сиру синоатларига аниқлик
киритиш тарихимизнинг ҳамиша долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Ўзбекистон тарихида Ватанимиз ҳудудларини ареал тадқиқ этиш масаласи бугунги куннинг кашфиёти эмас. Устоз тарихчиларимиз ХХ асрнинг бошларидан Ватан тарихини ҳудудлар кесимида монографик тадқиқ этиш борасида кўпгина ишларни амалга оширдилар. Хусусан, А.А Семёнов, В.В.Бартольд, Е.А.Бертельс, Р.Г.Мукминова, М.Исомиддинов, А.М.Беленицкий, А.К.Арендс, О.Д.Халидов, О.Д.Чехович каби олимлар Бухоро хонлиги музофоти тарихи борасидаги текширишлар фанимизнинг илмий назарий хулосалар билан бойишига хизмат қилди. В.В.Бартольд асарларида XVI аср Марказий Осиёда юз
берган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий жараёнлар, ўрта аср мутасаввуфлари ва уларнинг ҳаёти борасида қизиқарли маълумотларни қайд этади. В.В.Бартольд асарларида Кармана тўғрисида ҳам айрим маълумотлари мавжуд[1]. Е.А.Бертельс тадқиқотларида ҳам Бухоро хонлиги ҳудудлари тарихининг суфийлик билан боғлиқ жиҳатлари ёритилади. Айниқса, олимнинг “Суфизм и суфийская литература” номли асарида тасаввуф таълимотининг мазмун ва моҳияти,
таркибий тузилиши, тасаввуфий оқимлар
борасида маълумот бериладики, бу ўрганилган давр маданият тарихи борасида текширишлар олиб бориш учун муҳим аҳамият касб этади[2]. Олимнинг мазкур тадқиқотида Шайх