Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Саноат (янги саноат) кластерлари


Download 4.21 Mb.
bet87/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Саноат (янги саноат) кластерлари– юқори билим, илмий тадқиқот ва илмий ишланмалар натижаларига асосланган ҳолда мутлақо янги инновацион маҳсулотларни яратишга, юқори саноат технологик жиҳатларга таянадиган, территориал географик жиҳатдан яқин бўлган корхоналарнинг (компания, ташкилотлар) кооперация асосида ҳамкорлигига асосланади.
Саноат (янги саноат) кластерлари кўпроқ билимга, илмий тадқиқот натижаларига асосланганлиги учун иқтисодиётни саноат-лаш­тиришга йўналтирилганлиги билан бошқа кластерлардан фарқ қила­ди. Бунга жаҳон амалиётида тез суръатлар билан ривож­лана-ётган ахборот технологиялари ва микро электроника каби соҳа­лар-даги кластерларни мисол қилиш мумкин. Саноат (янги саноат) клас­терларида корхоналар илмий ишланмаларга йирик инвес-тиция­лар киритиб, янги саноат маҳсулотларини яратади. Улар одат-да кластерларни ташкил этиш географик хусусиятидан келиб чи­қиб, кўпроқ шаҳар четларидаги саноатлашган зоналарда жой­ла-ша­ди. Масалан, дастлабки, янги саноат (саноат) кластерлари АҚШ ама­лиётида қўлланилган бўлиб, Калифорниядаги Силикон водийсида ташкил этилган саноат кластерлари бунга ёрқин мисол бўлади. Бундай саноат (янги саноат) кластерларининг муҳим жиҳатлари корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорбоп, хари­доргир бўлишлиги ҳамда чуқур илмий билим натижаларига асос­ланиши, шунингдек, улардаги муҳим харажатлар масалан, транспорт харажатларининг жами харажатлардаги улуши анча камлиги ва бошқа шу каби хусусиятларни ҳисобга олиш билан характерланади. Бундай кластерларнинг яна бир муҳим хусусияти жараёнда иштирок этаётган ҳар бир ходимга илмий ва технологик жиҳатдан чуқур билимга эга бўлиш талаби қўйилганлиги ҳамда янги инновацияларни яратиш ва уни амалиётга жорий этиш тезлиги юқорилигидан иборат. Ушбу кластерда иштирокчилар бўйича корхоналар ҳажми турлича бўлиб, трансмиллий корпорациялардан тортиб то кичик саноат корхоналари ҳам кластер аъзоси бўлиши мумкин.
Республикамизда бугунги иқтисодиётимизнинг жадал ривожлантириш учун саноат (янги саноат) кластерларининг сонини ошириш тақозо этилмоқда.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling