Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


-МОДУЛ. “ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Download 4.21 Mb.
bet3/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

1-МОДУЛ. “ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш
Режа:
1.1. Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида.
1.2. “Инновацион иқтисодиёт” − иқтисодиёт фанларининг таркибий қисми ва билимлар соҳаси.
1.3. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси.



    1. Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида

Маълумки, инсоният ҳаётининг давомийлиги унинг эҳтиёж­лар­ининг мавжуд эканлиги, айниқса инсонларнинг моддий кўри­ниш­даги ҳаётий эҳти­ёж­лари − кийим‑кечак, озиқ‑овқат, уй‑рўзғор буюм­ла­рига эга бўлиш зарур­лигини тақозо этади.


Ҳаётий неъматларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида инсон­лар турли соҳаларда фаолият кўрсатишади.
Инсонлар ҳаётий неъматларга бўлган эҳтиёжларини янада тў­ли­қроқ қондирилишини таъминлаш мақсадида турли йўна­лиш­да­ги фао­лиятлар би­лан шуғулланиши зарурияти туғилади: таълим, фан, маънавият ва бошқалар.
Инсонлар эҳтиёжининг қондирилиш даражаси бевосита ресу­рс­­ларга бориб тақалади.
Ресурсларнинг барчаси – табиий бойликлар, малакали ишчи куч­лари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари, пул маб­лағ­лари ва бош­қалар табиат ва жамиятда чекланган миқдордадир. Ҳат­токи, ишлаб чиқа­ришнинг бугунги даражасида инсоният ихти­ёри­даги турли табиий бойлик­ларнинг тахминан қанча вақтга ети­ши­ни олдиндан башорат қилиш мумкин. Жумладан, инсоният 2500 йилга келиб, барча металл захираларини сарфлаб бўлиши башорат қи­ли­ниб, бунда темир рудаси 250 йилга, алюминий 570, мис 29, рух 23, қалайи 35, қўрғошин 19 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Амал­да ҳозир яшаётган авлод ҳам ишлаб чиқаришда қўрғошин, қалайи, рух, олтин, кумуш, платина, никел, волфрам, мисдан фойдаланиш муаммосига дуч келмоқда. Яқин юз йил ичида ишлаб чиқаришни энергоресурслар: нефть, газ, кўмир билан таъминлаш муаммоси ҳам алоҳида муаммо бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас”3.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, ин­сон­­ларнинг яшаши ва камол топишини таъминлайдиган моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш би­лан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қи­либ, бир сўз билан айтганда, иқтисодий фаолият ёки иқтисодиёт деб аталади.
Иқтисодиёт – мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган хўжа­ликлардан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпо­рациялар, кон­церн­лар, қўшма корхоналар, молия ва банк тизим­лари­дан, давлатлар ўртаси­даги турли иқтисодий муносабатлардан ибо­рат ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимни англатади.
Чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳо­ли­нинг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эри­шиш йўлла­рини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини таш­кил этади.
Шу сабабдан ҳам, бугунги кунда, мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларини инновацион ривожланиш жараёнларини рақамли иқтисодиётга мос интенсивлаштириш стратегик жиҳатдан энг асо­сий масала сифатида қаралмоқда.
Ҳозирги даврда миллий иқтисодиётнинг барча соҳа ва тар­моқ­ларида инновацион иқтисодиёт асосларини билиш малакали мута­хас­сислар тайёр­лашнинг зарурий шарти ҳисобланади. “Инновацион иқтисодиёт” фани инно­ва­цион иқтисодиёт бўйича муайян билим­лар­ни эгаллашга кўмаклашади.
Инновацион иқтисодиёт – фан сифатида инновацион жара­ён­лар­ни бошқарув механизмлари бўйича умумий замонавий тушунча ва тасав­вурларни шакллантириш, инновацион фикрлаш, янгиланган маълумотлар оқимини қабул қилиш ва умумлаштириш, шунинг­дек,тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш каби зарурий ич­ки ресурсларни ривожлантириш бўйича инновацион билимлар маж­муа­­сини ифода этади.
У жамият учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни тайёрлашнинг янги усулларини ва жараёнларини ҳамда замонавий бошқа­рувни шакллантиришни ўз ичига олади.
Фан-техника тараққиёти жадал ривожланаётган бугунги шароитларда билим бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб бор­моқ­да.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентя­бр­даги “2019-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини инно­ва­ци­­он ривож­лантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича” ПФ-554-сон Фармонида: “Ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш” Стратегиянинг асосий йў­на­лишларидан бири этиб белги­ланган.
Шу муносабат билан мамлакатимиз олий таълим муас­са­са­ла­ри­­да талаба-ёшларнинг стартап-лойиҳалари танловини ташкил э­тиш, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молия­лаш­ти­­риш тартиби ишлаб чиқил­ган.
Стартап-лойиҳалар танловининг мақсади – олий таълим му­ас­сасасида талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш ва уларда ин­но­вацион фикр­лашни, янги ғоя ва ташаббусларни шакл­лан­ти­риш­дан иборат.
Стартап-лойиҳалар танловининг вазифаси эса қуйидагилар ҳи­соб­­ланади:

  • олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар ўртасида тад­бир­кор­лик лаёқатини ривожлантириш ва тадбиркорликни рағбат­лан­ти­риш;

  • истиқболли стартапларни аниқлаш ва уларни ривож­лан­ти­риш;

  • бизнес-лойиҳаларнинг умумий миқдорини ошириш;

  • лойиҳаларга йўналтирилган таълимни ривожлантириш;

  • олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг илмий-ама­лий фаолияти самарадорлигини ошириш;

  • келгусида тижоратлаштириш мақсадида интеллектуал фао­ли­­ятни натижаларини яратиш;

  • стартапларни яратиш асосларини шакллантириш учун янги техник масалаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотларни рағбатлантириш;

  • инновацион тадбиркорликни ривожланишига кўмаклашиш.

Мамлакатимиз олий таълим тизими муассасалари“… ўз вако­лат­лари доирасида:

  • илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўна­лиш­ла­­рини амалга оширишда қатнашади;

  • илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўна­лишлари бўйича таклифлар киритади;

  • давлат илмий дастурлари, шунингдек халқаро дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг бажарилишини таъмин­лай­ди;

  • ўз бўйсунувидаги тегишли таълим муассасалари ва илмий ташки­лот­ларда самарали ҳамда рақобатбардош илмий фаолият юри­ти­лишини таъ­минлайди;

  • тегишли йўналишлар бўйича илмий даражали кадрлар тайёр­лашни таъминлайди, илмий фаолият юритувчиларни рағбат­лан­ти­риб боради;

  • илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъ­минлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оши­ра­ди;

  • ўз бўйсунувидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техника база­сини мустаҳкамлаб боради;

  • илмий ишланмаларни тижоратлаштиради ва улар эгаларини рағбатлантиради, шунингдек ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг самарали илмий фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади;

  • илм-фан ва технологиялар асослари, ютуқларини оммалаш­ти­риш, шунингдек илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид тегишли тадбир­ларни тарғиб этишда қатнашади”4.

Фан-техника тараққиёти, малакали кадрлар, хўжалик механиз­ми ва ундан оқилона фойдаланиш, изланиш, тадбиркорлик, ташаб­бус­корлик, рағбатлантириш: буларнинг барчаси иқтисодиётда ижо­бий силжишларга эришиш учун асос бўлади.
Шу тариқа “Инновацион иқтисодиёт” фани иқтисодиётнинг изланиш, янгиликни татбиқ этишдаги услубий вазифаларни бажа­ради ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида амалий қарорлар қабул қилишда муҳимманба бўлиб хизмат қилади.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling