Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда илмий кашфиётлар ва ихтироларни лицезиялашнинг ўрни


Download 4.21 Mb.
bet61/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

14.2. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда илмий кашфиётлар ва ихтироларни лицезиялашнинг ўрни

Илмий кашфиётлар ва ихтиролар агар у янги бўлса ҳамда уларни саноатда (бошқа тармоқларда) қўллаш мумкин бўлса улар ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади ва шу асосда иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни таъминлайди. Илмий кашфиётлар ва ихтироларнинг ўзига хос муҳим янгилик аломатлари мажмуи техника тараққиёти даражасидан илгарироқ (олдинроқ) бўлсагина у янги деб ҳисобланади ҳамда унга махсус фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш имкониятини яратади.


Лицензиялаш ҳам патентлашга ўхшаб номоддий мулк эгаси ҳуқуқларини тан олишнинг усули ҳисобланади ҳамда патент эга­сининг бошқа шахслар билан алоҳида ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш (бериш) бўйича тузган ҳуқуқий битими (шартномаси) кўри­нишида намоён бўлиши мумкин. Бугунги кунда амалиётда кели­шувчи томонларни белгилаш учун қуйидаги умум қабул қилинган атамалардан фойдаланилади:

  • лицензиар – лицензия сотувчи;

  • лицензиат – лицензия сотиб олувчи;

  • лицензия савдоси – бу замонавий технологик алмашинув ёки уни сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ўзаро келишув акти ҳисоб­ла­нади.

Иқтисодиётда илмий кашфиётлар ва ихтироларни лицен­зия­лаш улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар (муаллифлик ҳуқуқини ифодаловчи гувоҳнома, патент ва бош­қа­лар) асосида фойдаланиш ҳуқуқини беради. Илмий кашфиёт ва ихти­ро­ларга дастлабки патент ёки патент қуйидаги ҳолларда бери­ла­ди:

  • яратилган илмий кашфиётлар ва ихтироларга бериладиган муаллифлик ёки ҳуқуқий ворислик ҳужжати бўлганда;

  • муаллифга шахсий ижодий меҳнати ва яратган маҳсулоти (техник ечими) учун шу мулкнинг муаллифи деб эътироф этил­ган­да;

  • агарда яратилган илмий кашфиётлар ва ихтиролар бир неча жисмоний шахсларининг биргаликдаги ижодий меҳнат асосида яратилган бўлса (ёки улар ўртасида ўзаро келишув шартномаси бўлса) ҳамда улар тенг ҳуқуқли муаллиф сифатида эътироф этил­ганда.

Илмий кашфиёт ва ихтироларни лицензиялаш яратилган мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш шаклида намоён бўлади. Илмий янгилик ва кашфиётларни лицензиялаш жараёни лицензия шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда мулкдан фойдаланиш фақат патент эгасининг рухсати билан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бундай лицензиялар бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузури­даги Интеллектуал мулк агентлигида тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.
Иқтисодиётда лицензиялашнинг бир неча кўринишлари амал қилади. Жумладан, очиқ лицензиялар ­– бунда, патент эгаси мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга топширишга рози эканлиги тўғрисидаги ариза асосида рухсат берилади.
Ёпиқ лицензиялар – бундай лицензиялар давлат ёки миллий хавфсизлик манфаатларини кузлаб патент эгасининг рухсатисиз унга мутаносиб миқдорда тавон тўлаш шарти билан мулкдан фойдаланишга рухсат берилади.
Илмий кашфиётлар ва ихтироларни молиялаштириш ҳамда рағбатлантириш белгиланган тартибда қонунда кўрсатилган шартлар асосида амалга оширилади. Агарда патент эгаси бўлмаган шахс мазкур мулкдан фойдаланишда унга доир лицензияларни сотиб олиш патент эгаси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартнома асосида (ҳақ миқдори, тўлаш шартлари, мукофот пули белгиланган келишув асосида) амалга оширилади.
Илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш бозорида патентларнинг сотиб олиниши, сотилиши ёки лицензияга эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолат бир қатор янги имкониятларни юзага келтиради. Патентлардан банк кредитини олишда гаров сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Патентлар потенциал инвесторларнинг эътиборини корхоналарга жалб қилиши мумкин, чунки сармоядорлар патентнинг мавжудлиги бошқа рақобатчилар учун тўсиқ эканлигини яхши билишади.
Патентлар нафақат илмий ва технологик ривожланишга сармоянгизни ҳимоя қилиши ва шу билан инвестицияларнинг даромадлилигини ошириш билан бирга, учинчи шахсларга сизнинг патентингиздан фойдаланиш учун лицензия бериш орқали даромадни ҳам таъминлаши мумкин. Аксарият венчур капитал фирмалар, инвестиция банклари, молиявий таҳлилчилар ва бошқа инвесторлар патентнинг ижобий қийматини тан олишади.
Юқоридан кўриниб турибдики, янгиликнинг ихтиро сифатида тан олиниши учун унинг маълум бир соҳада бутунлай янги каш­фи­ёт сифатида қабул қилиниши талаб этилади. Ўзбекистон Респуб-ли­ка­си “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғ­риси­­да”ги қонуннинг тўққизинчи ва ўн биринчи моддаларида патент эгасининг ҳуқуқлари келтирилган: “Саноат мулкининг объ­ект­ига патент ёки дастлабки патент қуйидагиларга берилади:саноат мулки объектининг муаллифига (муаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига) муаллиф ёки унинг ҳуқу­қий вориси томонидан патент ёки дастлабки патент бериш тўғри-си­даги талабномада ёки саноат мулки объекти рўйхатдан ўтказил­гунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар рози бўлган тақдирда); ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига.
Хизматчи ўз хизмат вазифасини ёки иш берувчидан олган аниқ бир топшириқни бажариш муносабати билан яратган саноат мулки объектига патент ёки дастлабки патент олиш ҳуқуқига, агар бу ҳол улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчи эга бўлади.
Башарти иш берувчи билан муаллиф ўртасида ушбу модда иккинчи қисмидаги қоидалар назарда тутилган бўлмаса, муаллиф талабнома топшириш ва патент ёки дастлабки патентни ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда иш берувчи саноат мулкининг тегишли объектидан ўз корхонасида патент эгасига шартномада белгиланадиган ҳақни тўлаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Иш берувчи томонидан саноат мулки объекти махфий сақланадиган бўлса, у муаллифга мутаносиб миқдорда ҳақ тўлаши шарт, бу ҳақ миқдори шартнома асосида белгиланиб, мутлақ лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозимлиги.
Саноат мулки объектига патент ёки дастлабки патент, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади”82.
Шунингдек, юқорида баён қилинган қонуннинг ўн биринчи моддасида таъкидланганидек: “Патент эгаси саноат мулки объектига ўз хоҳишича эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳамда ундан фойдаланиш, башарти бундай фойдаланиш бошқа патент эгаларининг ҳуқуқларини бузмаса, шу жумладан бошқа шахсларнинг мазкур объектдан фойдаланишини тақиқлаб қўйиш мутлақ ҳуқуқига эгадир, бундай фойдаланиш ушбу Қонунга мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқини бузиш ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Бир неча патент эгасига қарашли бўлган саноат мулки объектидан фойдаланиш борасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган битимга биноан белгиланади. Бундай битим бўлмаган тақдирда, ҳар бир патент эгаси муҳофазаланган саноат мулки объектидан ўз хоҳишича фойдаланиши мумкин, лекин қолган патент эгаларининг розилигисиз объектга оид лицензия беришга, патент ёки дастлабки патентни ўзга шахсга топширишга ҳақли эмас.
Патент эгалари ўртасидаги низолар ўзаро муросага келишнинг иложи бўлмаса, суд тартибида ҳал қилинади.
Патент эгаси фойдаланилаётган саноат мулки объектларига патент берилганлигини кўрсатувчи огоҳлантиргич тамғадан фойда­ла­ниши мумкин.
Патент эгаси саноат мулки объектидан фойдаланиши шарт.
Патент ёки дастлабки патент рўйхатга олинган санадан бошлаб уч йил мобайнида патент эгаси саноат мулки объектидан бутунлай ёхуд етарли даражада фойдаланмаса, ушбу муҳофаза этилаётган саноат мулки объектидан фойдаланмоқчи ва фойда­ла­ниш­га тайёр бўлган ҳар қандай шахс, башарти патент эгаси у билан лицензия шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, мажбурий оддий лицензия беришни сўраб судга илтимоснома билан мурожаат этиши мумкин.
Башарти патент эгаси саноат мулки объектидан бутунлай ёки етарли даражада фойдаланилмаганлигига узрли сабаблар борлиги­ни исботлаб бера олмаса, суд айтилган лицензияни бериб, ундан фойдаланиш меъёрларини, тўлов миқдори, муддати ва тартибини белгилаб қўяди. Тўлов миқдори лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмас­лиги лозим.” 83
Умуман юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, илмий кашфиётлар ва ихтироларни лицензиялаш иқтисо­диётни инновацион ривожлантиришнинг келажак стратегиясидир.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling