Қ. К. Ражабов мустақил туркистон фикри
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Qahramon Rajabov. Mustaqil Turkiston fikri uchun mujodalalar (2000)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаҳрамов Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари номзоди Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар (1917—1935 йиллар)
ИСТИҚЛОЛЧИЛИК ҲАРАКАТИ:
ЯКУН ВА ХУЛОСАЛАР Туркистон минтақасидаги истиқлолчилик ҳаракати 1935 йилга келиб тўлиқ мағлубиятга учради. Туркистондаги барча туб халқлар юрт ҳимояси учун бўлган қонли курашда, ҳаёт мамот жангларида пировар- дида енгилди. www.ziyouz.com kutubxonasi Истиқлолчшшк ҳаракатининг мағлубиятга учраши са- баблари тўғрисида фикр юритганда, яна бир муҳим омил- ни айтмасдан ўтиб бўлмайди. Юз минглаб кишилар мус- тақиллик ва истиқлол учун, эрк ва эътиқод учун кура- шаётганларида, улкан муҳорабада қаттол душман билан жон олиб, жон бераётганларида, ватанпарварлар армия- сида баъзан ўз манфаатини юрт озодлиги ва Ватан туй- ғусидан устун қўйган каслар, айрим босқинчи.ва талон- чи кишилар ҳам бўлган. Ҳақиқатни айтганда, бундай кишилар ҳамма давр ва ҳамма замонларда топилади, уларнинг уруғи ҳозир ҳам бисёр. Қўрбошилар жипслик ва ҳамжиҳатликка, ўзаро бирлик ва иттифоққа доимо ҳам амал қилмаганлар. Айрим қўрбошилар фақат ҳара- катга раҳбарлик қилиш тўғрисида ўйлаб, бош қўмондон- ларига бўйсунмаганлар. Бундан қизил армия раҳбария- ти ба .болшевиклар устомонлик билан фойдаланишган. Удар махсус хуфялар ва жосуслар ёрдамида ҳаракат саф- ларйдаги бирликни парчалашга, қўрбошилар ўртасида- гигтарқоқлик ва ўзаро ихтилофларни янада авж олди- ришга уринганлар, бахтга қарши, босқинчилар аксари- ят ҳолларда ўз қабиҳ режаларини амалга оширишга муваффақ ҳам бўлганлар. Туркистон- халқлари ўртасида- ги ^залий тарқоқлик, ягона муштга бирикиб зарб бе- ришнинг қийинлиги, бирлаша олмаслик туйғуси ва ўзби- лармонлик бу гал ҳам панд берди. Бунинг устига, ма- ҳаллий халқлардан чиққан айрим сотқин касларнинг Шимолдан келган босқинчилар билан оғиз-бурун ўпи- шйб кетганлиги ҳаракатни ичдан емиришга замин тайёр- лади. “Ўзингники ўзагингни суғуриб олади” деганлари- дек, ушбу миллат хоинлари ва ватанфурушлар қўрбо- шилар лашкарлари ўртасида ваҳимали мйш-мишлар тарқатишди, мужоҳидларни асосий курагццан чалғитиб, уларни талончиликка даъват қилишди, советларга хай- рихоҳлиқца шубҳаланилган тинч аҳолини аёвсиз қирйб ташлашди. Яна бир муҳим ҳолат. Махфий ҳужжатларда ёзилишича, қизил армия жангчилари кўпгина ҳолларда кечалари мусулмонча кийиниб, қишлоқларга бостириб кирганлар. Совет қўмондонлигининг ташвиқот маши- наси бўлса, бу босқинларни “босмачилар” уюштирди, деб маҳаллий халқни мунофиқларча алдаган.ЎИшонув- www.ziyouz.com kutubxonasi чан ва содца туркий отанинг болалари яна бир марта маккор душман тузоғига илинганлар, бу макр-ҳийланинг қурбони бўлганлар.Чэуюк ватанпарвар боболаримиз туккан қутлуғ қон беҳуда кетмади. Туркистондаги ис- тиқлолчилик ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигига эришиш учун бўлган курашлар босқи- чида муҳим роль ўйнаб, Ватанимиз янги тарихининг энг шонли саҳифаларини ташкил қилади. www.ziyouz.com kutubxonasi Қаҳрамов Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари номзоди Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар (1917—1935 йиллар) Ўзбек тилида “Ўзбекистон” нашриёти — 2000, Тошкент, 700129, Навоий, 30. Бадиий муҳаррир Т. Қаноатов Техник муҳаррир У. Ким Мусаҳҳиҳа М. Йўлдошева www.ziyouz.com kutubxonasi Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling