§ Майдалаш учун дастгоҳларни танлаш ва ҳисоблаш


§ 3. Элаш учун дастгоҳларни танлаш


Download 50.53 Kb.
bet2/2
Sana13.02.2023
Hajmi50.53 Kb.
#1193946
1   2
Bog'liq
майдалаш хисоб китоб

§ 3. Элаш учун дастгоҳларни танлаш
ва ҳисоблаш.
Элакларни кўп сонли конструкциялари ичида қуйидагилари ахамиятга эга: қўзђалмас панжарали, қутиси вертикал текисликда айланма тебранувчи бир валли эксцентрик (гирацион), қутиси вертикал текисликда айланма ёки эллиптик тебранувчи инерцион, қутиси панжара текислигига бурчак остида ўрнатилган горизонтал тўђри чизиқли тебранувчи вибрацион, резонансли механик ва электровибрацион, шунингдек ёйсимон элаклар.
Қўзђалмас панжарали элаклар йирик элаш учун қўлланилади.
Панжарали элаклар элаш самарадорлигининг паст бўлиши (60-70%) мумкин бўлганда ва маҳсулотнинг уваланиши муҳим аҳамиятга эга бўлмаганда ўрнатилади. Уларни майдалашнинг биринчи босқичидан олдин рудани дастлабки элаш учун ишлатилади. Панжаралар орасидаги масофани бу ҳолда 60-70 мм дан ортиқроқ қабул қилинади.
Панжарали элакларда панжаранинг юзаси (м2) қуйидаги эмпирик формуладан аниқланади.

бу ерда: Q- элакнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат; a- панжаралар орасидаги масофа, мм.
Дастлабки руда таркибидаги катта бўлаклар кўп бўлганда маҳсулот туриб қолмаслиги учун элакнинг кенглиги В ни энг катта бўлакнинг ўлчамидан камида 3 марта ортиқ, йирик бўлакларнинг миқдори унча катта бўлмаганда энг катта бўлак ўлчамининг 2 бараварига 100 мм қўшиб қабул қилинади. Элакнинг узунлиги одатда кенглигидан 2 баробар катта, яъни L=2В деб қабул қилинади ва амалда у 3,5 м дан 6 м гачани ташкил этади.
Панжарали элакларнинг ўлчами уни ўрнатиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади, чунки элак бир вақтнинг ўзида рудани майдалагичга узатади. Элакка маҳсулотни тўнкарилувчи вагонлардан юклашда унинг кенглиги вагон кузовининг узунлигига, пластинкасимон таъминлагич орқали юкланганда таъминлагич кенглигига тенг деб қилиб қабул қилинади. Элакнинг қиялик бурчаги рудани элаш учун 30-350. Ёпишиб қолишга олиб келадиган нам маҳсулотни элашда элакнинг қиялик бурчагини 5-100га ошириш мумкин.
Енгил турдаги вибрацион инерцион элаклар ўртача йирикликдаги (тешиклар ўлчами 40 мм гача) ва майда маҳсулотни юқори самарадорликда элаш учун қўлланилади. Бундай элаклар асосан кўмирни ва кичикроқ зичликдаги маҳсулотни элаш учун ишлатилади.
Ўрта ва ођир турдаги вибрацион, инерцион элаклар йирик, ўрта ва майда маҳсулотни элаш учун ишлатилади. Ођир турдаги элаклар 1,6 т/м3 дан ортиқ зичликка эга йирик ва ўртача йирикликдаги маҳсулотни элаш учун тавсия қилинади.
Горизонтал вибрацион ўз-ўзини балансловчи вибраторли элаклар қуруқ, ювиш орқали эловчи, сувсизлантириш, ођир суюқликларда бойитиш маҳсулотларини суспензиядан ажратиш учун тавсия қилинади. Бундай элаклар кўмирни элаш учун енгил турда тайёрланади. Агломератни элаш учун ўз-ўзини балансловчи элаклар элаш юзаси 18 м2 гача ва тешиклари 20 мм гача ўта ођир турда тайёрланади.
Гирацион ва вибрацион элакларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги эмпирик формулалардан аниқланади.
Руда, кўмир ва майдаланган қурилиш материалларини эловчи элакларни ҳисоблаш учун ўзларининг тузатиш коэффициентларига эга турли формулаларни таққослаш шуни кўрсатадики, уларнинг асосида бир хил солиштирма юк ётади, турли материаллар учун тузатиш коэффициентларидаги фарқ етарли даражада асосланмаган.
Гирацион ва вибрацион элакларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги (т/соат) тахминан қуйидаги формуладан аниқланиши мумкин:

бу ерда: F-элакнинг ишчи майдони, м2
q-элакнинг 1 м2 юзасига тўђри келадиган солиштирма
ишлаб чиқариш унумдорлиги, м3/соат.
- маҳсулотнинг сочма зичлиги,т/м3
k,l,m,n,o,p,- тузатиш коэффициентлари.
Ҳисоблашларга аниқлик киритиш натижасида қўшимча равишда солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигига тузатиш киритиш мумкин [1]
а) тўрнинг жонли кесими (ж.к.)га коэффициент:
рудалар учун
кўмир учун
б) ишчи юза тешикларининг шакли
квадрат, тешик kт=1
думалоқ kт=0,8
тўртбурчак
2:1 kт=1,15
3:1 kт=1,20
4:1 kт=1,25
в) вал узатмасининг айланиш йўналишига:
элак қиялигининг йўналиши бўйлаб kй=1
қияликка тескари kй=0,9
Танланган элакни маҳсулот қатлами қалинлиги бўйича текшириш керак. Элакнинг бўшатиш томонида маҳсулот қатлами рудани элашда элак тешиги ўлчамидан 4 марта, кўмирни элашда элак 3 марта, умуман руда учун 100 мм дан кичик ва кўмир учун 150 мм дан кичик бўлишига рухсат этилади.
Элакнинг бўшатиш томонидан элак усти маҳсулоти қатламининг қалинлиги қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:

бу ерда: h- қатламнинг қалинлиги ,мм
p- элак усти маҳсулотининг массаси,т/соат;
- маҳсулотнинг сочма зичлиги, т/м3;
В- элакнинг ишчи кенглиги (номинал кенглик-0,15м);
- маҳсулотнинг элакда харакатланиш тезлиги,м/с.
Ҳисоблашлар учун маҳсулотнинг элакда харакатланиш тезлигини қуйидагича қабул қилиш мумкин:
Айланма харакатли элак(тебранишлар частотаси 750-900 мин-1, тебранишлар диаметри- 2ч= 8 11мм: элакнинг қиялиги 200,
=0,5-0,63 м/сек
тўђри чизиқли тебранишли элак (тебранишлар частотаси 850-
900 мин -1)
=0,2-0,23 м/сек
Элаш операцияларида ҳам, сувсизлантириш операцияларида ҳам элакнинг қиялик бурчаги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳсулотнинг элак бўйлаб харакатланиш тезлигини ва қалинлигини белгилайди.
Элакнинг оптимал қиялик бурчаги тажриба йўли билан аниқланади. Амалда элакни оптимал бурчак остида жойлаштиришга имкон яратиш учун дастгоҳларни жойлаштириш вақтида элакни максимал бурчак остида ўрнатиш керак.
Download 50.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling