§ Майдалаш учун дастгоҳларни танлаш ва ҳисоблаш
Download 50.53 Kb.
|
1 2
Bog'liqмайдалаш хисоб китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Каттиқ ва ўртача қаттиқликдаги фойдали казилмаларни майдалаш.
§ 2. Майдалаш учун дастгоҳларни танлаш ва ҳисоблаш. Йирик ва ўрта майдалаш учун майдалагичларнинг турини ва ўлчамини танлаш фойдали казилманинг физик хусусиятларига, майдалагичнинг талаб қилинадиган ишлаб чиқариш унумдорлигига, майдаланган маҳсулотнинг йириклигига бођлиқ. Фойдали қазилманинг физик хусусиятидан қаттиқлиги ва қовушкоклиги, лойнинг борлиги, намлик, энг катта бўлакнинг ўлчами ва х.к. лар аҳамиятга эга. Каттиқ ва ўртача қаттиқликдаги фойдали казилмаларни майдалаш. Биринчи босқичда йирик майдалаш учун юзли ва йирик майдаловчи конусли майдалагичлар ишлатилади. Танланган майдалагичлар талаб қилинадиган ишлаб чиқариш унумдорлигини майдаланган маҳсулотнинг лойихаланадиган йириклигида таъминлаши керак. Майдалагичнинг қабул килиш туйнуги майдалашга келиб тушадиган маҳсулот таркибидаги энг катта бўлакнинг ўлчамидан 10-15 % катта бўлиши керак. Танлашда юзли ва йирик майдаловчи конусли майдалагичнинг қуввати, ођирлиги, нархи, жойлаштириш қулайлиги бўйича таққослаш керак. Майдалагичларнинг ўлчами уларни ишлаб чикарувчи заводлар каталогларидан танланади. Биринчи босқичда майдалаш учун майдалагични шундай ўлчамида танлаш керакки, бойитиш фабрикасининг керакли ишлаб чиқариш унумдорлиги битта майдалагичда таъминлансин. Каталогларда майдалагичларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги сочма зичлиги 1,6 т/м3, ўртача қаттикликдаги ва рудадаги энг катта бўлакнинг ўлчами 0,8-0,9 В (бу ерда В- майдалагич қабул қилиш туйнугининг кенглиги) шароит учун берилган. Бошка физик хусусиятли рудалар учун руданинг қаттиқлигига, сочма зичлигига, йириклигига, намлигига тузатиш коэффициентлари киритилиши мумкин. Руданинг сочма зичлигига тузатиш қуйидаги формуладан аниқланади: бу ерда: тузатиш коэффициенти; -руданинг сочма зичлиги ,т/м3 ; -руданинг зичлиги ,т/м3, 1,6 ва 2,7 - ўртача руданинг сочма зичлиги ва зичлиги. Ҳамма тузатишларни ҳисобга олган ҳолда майдалагичнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги (т/соат) қуйидаги формула орқали аниқланади. бу ерда:Qк-майдалагичнинг каталог бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат; kм –руданинг қаттиқлигига тузатиш, т/м3; kйир-руданинг дастлабки йириклигига тузатиш; kнам-намликка тузатиш. Амалда тузатишлар майдаланувчи руданинг хоссалари ўртача руданинг хоссаларидан кескин фарқ килганда киритилади. Юзли ва конусли майдалагичлар қуввати ўта қаттиқ рудани ҳам майдалай олишга етадиган электр двигателларга эгалиги учун улар фақат энг катта бўлакнинг ўлчами ва ишлаб чиқариш унумдорлиги бўйича танланади. Электродвигатель талаб қиладиган қувватни Бонд усули билан ҳисоблаш орқали топиш мумкин. Берилган руда учун маҳсус соддалаштирилган усул бўйича иш индекси Wc аниқланади. Руда намунасидан 50-75 мм ўлчамли 30-40 та бўлак ажратиб олинади. Бўлаклар икки томондан урилувчи болђачалар ёрдамида майдаланилади. Тажриба натижалари асосида иш индекси ҳисобланади.. 1т рудани майдалаш учун талаб қилинадиган энергия қуйидаги формуладан топилади, кВт . соат/т: бу ерда i- Бонднинг иш индекси; D80 ва d80 –дастлабки ва майдаланган маҳсулот таркибидаги тешикларидан 80% маҳсулот ўтадиган элак кўзининг ўлчамлари. Ҳисоблашларда D80=(0.5-0.67)B деб қабул қилинади, В-майдалагич қабул килиш туйнугининг ўлчами . Электродвигателнинг истеъмол қиладиган қуввати. кВт бу ерда Q- майдалагичнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат. Майдалагичнинг турини танлаш асосан майдалашга келиб тушадиган энг катта бўлакнинг ўлчами ва керакли ишлаб чиқариш унумдорлигининг нисбати билан аниқланади. Қабул килиш туйнугининг кенглиги бир хил бўлганда конусли майдалагичларнинг бўшатиш туйнугининг узунлиги юзли майдалагичникига нисбатан 2,5-3 марта катта. Шунинг учун конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ҳам худди шундай юзли майдалагичникига нисбатан 2,5-3 марта катта. Бунинг оқибатида йирик руда ва унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш унумдорлигида конусли майдалагич тўла ишлай олмайди. Бу ҳолда юзли майдалагични ўрнатиш афзалроқ. Бунинг аксича, ишлаб чиқариш унумдорлиги катта ва руданинг йириклиги кичикроқ бўлганда конусли майдалагич ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Майдалагич турини танлашда ишлаб чиқариш унумдорлиги ва рудадаги энг катта бўлакнинг ўлчамидан ташқари шуни ҳисобга олиш керакки, юзли майдалагичлар конструктив жиҳатдан соддароқ тузилишга эга, баландлиги жиҳатдан кам жой эгаллайди, нам ва лойли рудаларни майдалашда босилиб қолмайди ва х.к. Лекин юзли майдалагичлар маҳсулотни бир текис беришни талаб қилади, улар маҳсулот тиқилиб қолса ишламайди, шунинг учун маҳсулотни бериш учун таъминлагич ўрнатилади, уларнинг алмаштириладиган қисмлари конусли майдалагичларникига нисбатан тезроқ ишдан чиқади. Шунинг учун агар юзли майдалагични техник-иқтисодий таққослаш яққол афзалликларни кўрсатмаса, конусли майдалагичларни қабул қилиш керак. Қаттик ва ўртача қаттиқликка эга рудаларни ўрта ва майда майдалаш ўрта ва майда майдаловчи конусли майдалагичларда амалга оширилади. Бу майдалагичлар каталог ва маълумотномалардан танланади. Каталогларда ишлаб чиқариш унумдорлиги ўртача қаттиқдаги рудалар учун берилгани туфайли руданинг майдаланувчанлигига, сочма зичлигига ва йириклигига тузатишлар киритилади. Download 50.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling