III–БОБ. LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
3.1. Linux тизимида Vokoscreen ва Kazam дастурларидан мултимедиали интерактив маълумот яратишда фойдаланиш
Vokoscreen – дастури Linux операцион тизимидаги фаол дисплейнинг фойдаланучи томонидан амалга ошириладиган буйруқлари ва вазифаларни хотирада овозли ва видео форматда ёзиб борадиган дастур ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг юқоридаги бўлимларида кўрсатиб ўтилганидек мультимедиали интерактив ўқув материаллари турли ахборотлардан ташкил топган бўлиши лозимлиги сабабли операцион тизимнинг Vokoscreen дастуридан фойдаланишга қарор қилдик[4].
Дастур тизимга қўшимча ўрнатиладиган алоҳида утилит сифатида киритилган. Фойдаланувчи дастурни ўзи тизимни ўрнатиш вақтида ёки кейинроқ ҳам ўрнатиши мумкин. Дастурни интернетдан ҳам кўчириб олишингиз мумкин[10]. Vokoscreen дастури экраннинг чегараланган қисмини ёки барча қисмини скринкастер тарзда хотирага сифатли муҳрлайди. Бундан ташқари иш фаолиятда бўлган дастурнинг майда деталларини(масалан: ихтиёрий ускуна панели) ҳам алоҳида тасвирга олади ва қисман таҳрирлайди. Айнан ушбу дастурни танлаганимизнинг сабаби бу дастур мультимедиали файли барча яъни бошқа операцион тизимда ўқитиш ёки таҳрирлаш имконияти мавжудлигидир.
Дастур хотирага ёзиб олинган расм ва видео тасвир кадрларини алоҳида алоҳида ёки биргаликда ёзиши мумкин. Яъни овозни алоҳида, видеотасвирни алоҳида кадр тарзда хотирада сақлаши мумкин.
7-расм
Юқоридаги дастурнинг тасвирдан қуйидагиларни изоҳлашимиз мумкин(7-расм). Fulscreen – бутун ойнани хотирада ёзиш – бу барча мониторнинг кўрсатиш майдонидаги жараённи хотирада сақлаш учун киритилган танлов тугмаси. Window – бирор фаол дастурнинг кўрсатилган ойнаси ёки дарчасини хотирада ёзишни ёки сақлаш учун киритилган танлов тугмаси. Area – фойдаланувчи томонидан кўрсатилган яъни белгиларган ойна чегарасини хотирада ёзишни ёки сақлаш учун киритилган танлов тугмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |