” мавзусида ёзган Илмий раҳбар: ўқ. Т. Н. Жўраев “Ҳимояга тавсия этилсин” Физика –математика факультети декани: проф. А.Қ. Ташатов “ ” 2015 йил Қарши -2014 йил
Download 1.18 Mb.
|
Linux операцион тизимини ўқит
- Bu sahifa navigatsiya:
- LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ................................................
КИРИШ
Замонавий дунёда ҳаётимизни компьютерларсиз тассаввур қила олмаймиз. Бу технология бизни ҳамма ерда ўраб туради ва шу билан бир қаторда, ҳар бир соҳада ишлатилади, лекин баъзи соҳаларнинг ажралмас қисми деб ҳисобласак ҳам бўлади. Ахборот технологиялар асрида Республикамизда ҳам ушбу соҳага эътибор кучайтирилди. Республикамиз президенти таъкидлаганидек: “Ўтган давр мобайнида замонавий ахборот-коммуникация тизимидан, Интернетдан кенг фойдаланиш ҳисобидан таълим-тарбия самарасини кучайтириш, болалар, айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича кенг кўламдаги ишларимиз давом эттирилди”1. Шу сабабли компьютерни ривожлантириш борасида кўпгина операцион тизимлар, дастурлар ишлаб чиқаришга катта эътибор берилиб, жаҳон бўйлаб ахборот технологиялари соҳасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Кун сайин дастур ва операцион тизимлар мураккаблашиб, замонавийлашиб, қўлланиш борасида қулайлаштириш ишлари олиб борилиши натижасида уларнинг янги версия (тип ёки тур)лари ишлаб чиқарилмоқда[2]. Ҳозирда бир-бири билан рақобатлашиб келаётган кўплаб операцион тизимлар мавжуд бўлиб, уларга Windows, Linux, Macintosh каби тизимларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Биз улар орасидан бугунги кунда ҳали оммабоп бўлмаган, лекин аста-секинлик билан кўпгина фойдланувчиларини ва дастурчиларни ўзига жалб қилиб келаётган, ҳали ўрганилмаган ва жуда кам ишлатиладиган Linux операцион тизими ҳақида ушбу битирув малакавий ишни бажаришга киришдик. Ҳозирги кунда Республикамизда ҳам эркин очиқ кодли дастурий таъминотга эътибор қаратилган. ICTP лойиҳаси билан шу соҳани Республикамизда ривожлантиришга катта сармоя ажратилган[1]. Эркин очиқ кодли дастурий таъминотнинг энг яхши маҳсулоти Linux операцион системасини оммалаштириш мақсадида тегишли жойларда тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги энг обрўли олий ўқув юртлардан Тошкент Ахборот технологиялари университети компьютерлари Linux операцион системаси ўрнатилди. Тизимнинг ҳамма компоненталари (ҳатто берилган матнлар ҳам) эркин нусха олиш ва чегараланмаган сонли фойдаланувчиларга ўрнатиш шарти билан, лицензияли тарқатилади. Шундай қилиб, Linux тизими кўп сонли дастурчилар ва интернет орқали бир-бири билан мулоқот қилувчи UNIX тизими фидойилари ёрдамида яратилди. Ҳозириги кунда тизимнинг оммавийлашмаётганлигининг асосий сабаби дастурни комьютерга ўрнатиш ва ишлатиш ҳақидаги ахборотларнинг камлиги ҳисобланади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling