№ Муаллиф Мақола номи


Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси 
 
Тадқиқот натижаларидан келиб чиқадики, яратилган электрон савдо 
майдончалари электрон тижоратда экспортни амалга ошириш хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда, товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) электрон тижорат шаклидаги 
экспорти божхона қонунчилигининг барча талабларига мажбурий риоя қилинган ҳолда 
амалга оширилади. 
Электрон тижорат сотувчиси томонидан электрон рақамли имзолардан 
фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат тарзида шартнома — экспорт контракти тузиши 
мумкин. 
Шартнома-экспорт 
контракти 
бўйича 
ахборотни 
Ташки 
савдо 
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш, шунингдек уларни 
бажариш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан 
тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби 
тўғрисидаги низом талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади [7]. 
Электрон савдо майдончалари фаолиятни янада такомиллаштириш ва шу билан 
биргаликда ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик 
субъектлари томонидан экспорт жараёнларини амалга оширишни ташкиллаштириш 
зарурдир. 
Ривожланган давлатлардан бири Жaнубий Корея билaн ҳaмкорликдa 2019-йил 1-
янвaрдaн бошлaб, мaҳaллий экспортёр корxонaлaрнинг товaрлaрини xорижий 
xaридорлaр томонидaн сотиб олиш имкониятини берaдигaн Ўзбекистон миллий сaвдо 
электрон мaйдончaсини ишгa туширилди. Бунинг натижасида савдо майдончасидан 
фойдаланишни тўғри йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектлари экспорти 
имкониятларини анча оширишга олиб келади. 
Интернет тармоғида “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ҳамда 
электрон жараённинг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имкони берувчи 
Мева – сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали ҳам мамлакатда 
“Global GAP”. “Halal” va “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ Мева-сабзавот 
етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаштириш бўйича мутахассисларни 
тайёрлаб беради. Натижада бу борада мутахассислар ҳам электрон савдо 
майдончасидан фойдаланишни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар. 

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling