№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Хулоса ва таклифлар 
Юқoридa тaъкидлaб ўтилгaнидeк, фoйдaлaнaдигaн сaвдo мaйдoнчaлaри қaнчaлик 
кўп бўлсa, сизнинг мoлингиз ёки xизмaтлaрингизни қидириб тoпиш осонлашади. Ҳaр 
бир таклифларни қaeрдaн кeлaётгaнини кузaтиш вa энг сaмaрaли сaйтлaрни aниқлaш 
жудa муҳим, улaргa инвeстициялaрни кўпaйтириш лозим. Нaтижaдa, тўғри сaвдo 
мaйдoнчaлaрини тaнлaш, мeҳнaтни енгиллаштиришда вa хорижий ҳамкорлар топишда 
дeярли ҳaр қaндaй экспoртчининг мувaффaқияти учун кaлит ҳисoблaнaди. 
Бунинг учун электрон савдо майдончаларини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган 
қуйидаги омилларни бартараф этиш даркор: 
тадбиркорлик субъектларига ташқи бозорларда тўлиқ рақобатлашиш, шунингдек, 
харажатларни оптималлаштириш имконини бермаётган электрон савдо майдонлари 
орқали товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишнинг эскирган бюрократик тўсиқлари 
бартараф этиш чораларини кўриш; 
электрон савдо майдончаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни лозим даражада йўлга 
қўйилмаган, бу эса иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолияти 
ривожланишининг тўхтаб туришига олиб келмоқда; 


Д.Р. Мамасоатов 
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИШНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 
37
www.uzbridge.eyuf.uz
маҳаллий тўлов тизимларининг машҳур хорижий аналоглари билан интеграцияси 
йўқлиги, мамлакат тадбиркорлик субъектларининг электрон савдо майдончалари 
соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан тўлиқ халқаро ҳамкорликда 
ишлашларига, 
шунингдек, 
маҳаллий 
бозорнинг 
экспорт 
салоҳияти 
ва 
рақобатбардошлигига таъсир қилмоқда; 
электрон савдо майдончаларини имкониятлари ва афзалликларини, жумладан, 
товарлар (хизматлар) учун, айниқса, жойларда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни 
оммалаштириш даражаси пастлигича қолмоқда, бу эса хуфиёна иқтисодиёт ҳажмининг 
ошишига ва давлат бюджетига солиқ тушумларининг камайишига олиб келмоқда; 
амалдаги солиққа тортиш тизими электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорлик 
субъектлари, 
жумладан, 
ахборот 
воситачилари 
фаолиятини 
кенгайтиришни 
рағбатлантирмайди, бу эса Интернет тармоғи орқали маҳсулотларни хуфёна 
айирбошлаш ҳажми ошишига олиб келмоқда, шунингдек, ушбу соҳага инвестициялар 
ва замонавий технологияларни жалб қилишни чекламоқда. Бу муаммоларни бартараф 
этиш ва мамлакатимизда электрон савдо майдончаларини фаолиятини янада 
кенгайтириш маҳаллий тадбиркорлик субъектлари экспортини ривожлантиришга, бу 
эса мамлакат тараққиётига олиб келиши шубҳасиздир.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling