-
«Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир»
тадбиркорлик фаолияти – шакли, тури ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва уни кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
-
Буджет корхоналари – давлатнинг вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат буджети ҳисобидан молиялаштирилувчи ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар.
-
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажарувчи, алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлган корхоналар.
-
Аралаш компаниялар – давлат ва хусусий омонатчиларнинг акцияларини бирлаштириш асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклидаги корхоналар.
-
Кооператив тадбиркорлик – жамоа мулкига асосланиб, кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо этувчи жамоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли.
-
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади.
-
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади.
-
Акциядорлик жамияти – капитали қимматли қоғоз шаклида расмийлаштирилган турли омонатчиларнинг пул маблағларидан таркиб топувчи корхона.
-
Очиқ турдаги акциядорлик жамияти – иштирокчилари ўзларига тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз сотиб олиши ва уларни эркин сотиши ҳуқуқига эга бўлган жамият.
-
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти – акциялари фақат унинг таъсисчилари ёки олдиндан белгиланган бошқа шахслар доирасида тақсимланувчи жамият.
-
Акция – бу унинг эгаси акциядорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоз.
-
. Эгаси ёзилган акция – акциядорлик жамияти реестрида акция эгасининг номига қайд қилиниб, фақатгина унинг ёзма рухсати билан олди-сотди қилиниши мумкин бўлган акция.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |