Н.П. Қора боев , Ш.Р. Ха мд а мов
ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
70
www.uzbridge.eyuf.uz
вазифалардан бири: Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилашдан
иборат
1
.
Иқтисодий ўсиш мавзусини атрофлича ўрганиш мақсадида иқтисодий ўсиш
масалалари бўйича эксперт – Жорж Вашингтон университети (АҚШ) профессори Денни
Лайпцигернинг қарашлари билан танишдик. Унинг фикрича Хитой,
Корея ва Вьетнам
каби мамлакатларда кузатилган юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ушбу
мамлакатларда қашшоқлик даражасини кескин пасайтиришга имкон берди. Иқтисодий
ўсиш йўқ бўлган шароитда эса аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиши кутилмайди
2
.
Саноқли давлатларгина барқарор равишда йилига 7 фоиз даражада иқтисодий
ўсиш суратларига эришган. Бугунги кунда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар
кутилган
натижаларни берса, Ўзбекистон бундай мамлакатлар қаторига кириш
имкониятига эга бўлади. Шу
билан бирга, бу савол фақат юқори иқтисодий ўсишга
эришиш масаласи эмас, балки бу ўсишдан ким наф кўриши ҳақида ҳам бўлиши керак.
Шундай экан, миллатнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган иқтисодий ва
ижтимоий сиёсат балансини таъминлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: