№ Муаллиф Мақола номи
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
Мусоева Азиза Ботировна
73 www.uzbridge.eyuf.uz талабалар учун хизмат қилиб келмоқда. Бундан ташқари университетда “Student Hub” – Талабалар маркази бўлиб, у талабаларда туғилган барча савол- жавоб, таклиф ва муаммоларни ҳал қилиб беради. Яъни, бу марказ талабалик ва ўқиш давомида учрайдиган барча расмий ишлар билан шуғулланади. Олий ўқув юртида, талабаларни ўқиш давомида ва ўқишни тугатгандан сўнг иш билан таъминлаб берадиган “Employment zone” – бандлик маркази ҳам ташкил қилинган. Бизнинг “Инглиз тили ўқитиш” курси тилларни ўқитиш соҳасида глобал ёндашувни таклиф этади. Шунингдек, ушбу курс тил педагогикаси, тилшунослик ва ижтимоий лингвистика соҳалари ҳақида чуқур билим беради. Биринчи семестрда учта модул бўйича дарслар олиб борилди. Биринчи модул, “Тил ўрганиш масалалари: маданиятлараро муносабат” деб номланган бўлиб, унда биз PhD даражасига эга бўлган ўқитувчимиз Гонзало Перез Андраде билан ҳамкорликда замонавий глобал дарс амалиётига тааллуқли бўлган тил ўрганиш ва ўқитишнинг асосий масалаларини ўргандик. Бунда турли хил маданий шароитларда педагогик фикрлаш қандай ривожланганлигини ва бу таълим беришда ва айниқса, тил ўрганишга қандай таъсир қилишини кўриб чиқдик. Мазкур модул "Маданият", "билим", "ўрганиш" каби асосий тушунчаларни ўз ичига олган бўлиб, унда мен ўз билим ва тажрибаларимни баҳолашни ўргандим ва бу касбий ривожланишим учун муҳим бўлган таҳлилий, танқидий ва глобал нуқтаи назарни ривожлантиришга менга катта ёрдам берди. Иккинчи модул ҳам юқорида тилга олинган ўқитувчи томонидан ўтилди. Модулнинг номи “Глобал ижтимоий тилшунослик структураси” бўлиб, бунда биз тил ишлатиш, тилни танлаш, тилни режалаштириш, тилга бўлган муносабатлар ва тил сиёсати ҳамда ижтимоий тилшуносликнинг асосий терминлари ва назарий асосларини аниқлашга ёрдам берадиган янги тушунчалар ва принциплардан хабардор бўлдик. Учинчи модул, “Тилшунослик ва Тил ўқитиш: тил ва унинг педагогик қўлланмалари таърифи” деб номланиб, бунда биз профессор ўқитувчимиз Клаус Фисчер билан ҳамкорликда тилшуносликнинг турли хил соҳалари бўйича умумий тушунчаларимизни ривожлантирдик ҳамда тил ва тилшуносликнинг асосий тушунчалари ва назарий тамойилларини тил ўргатиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling