№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
2019 1 son

Мусоева Азиза Ботировна 
76
www.uzbridge.eyuf.uz
Ҳозирда иккинчи семестр бўйича олинган билимларни баҳолаш мақсадида ўқитувчиларимиз 
томонидан тайёрланган топшириқларни бажаряпмиз. Биринчи модулнинг баҳолаш тартиби 
бўйича иккита топшириқ бажариш керак эди, булардан бири диссертация учун танлаган 
мавзумиз асосида презентация тайёрлаш ва иккинчиси эса тадқиқот ишимиз учун тадқиқот 
таклифи ёзишдан иборат.
Иккинчи модул ҳам икки 
топшириқдан 
иборат 
бўлиб, унда биз халқаро 
тестлардан 
бирини 
танлаб, 
танқидий 
жиҳатдан ёндашган ҳолда 
модулда 
олинган 
билимлардан фойдаланиб 
оғзаки 
презентация 
тузишимиз ва сўнгра 2500 
сўздан иборат бўлган тест 
билан 
боғлиқ 
мавзу 
танлаб эссе ёзишимиз 
керак. Бунда мен, оғзаки презентацияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Давлат тест маркази ва чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш 
бошқармаси сайтида жойлаштирилган намунавий CEFR тести Б2 даражасини танқидий 
жиҳатдан ёритиб чиқдим ва мазкур тест намунасининг қанчалик тест топширувчиларга 
таъсири, ундаги материалларнинг танланганлик даражаси, ҳаққонийлиги ва бошқа 
тарафларини кўрсатиб бердим. Ҳозирги кунда, топшириқнинг иккинчи қисми бўйича иш олиб 
боряпман. Унда яна шу CEFR масаласини кўтариб чиқмоқдаман ва “Ўзбекистонда 


Мусоева Азиза Ботировна 
77
www.uzbridge.eyuf.uz
ўқитувчиларнинг профессионал даражасини оширишда CEFR нинг фойдали тарафлари ва 
роли” ҳақида 2500 сўздан иборат бўлган эссе ёзяпман.
Шунингдек, учинчи модул бўйича еса кузатилган дарслардан келиб чиққан ҳолда 5000 сўздан 
иборат эссе ёзишимиз керак. Унда иншонинг биринчи қисмида умумий жиҳатдан битта мавзу 
танланади ва унга кўра дарс таҳлили ёзилади. Мен бунда “Синфхонада дискус” мавзусини 
танладим ва унга мослаб иншонинг биринчи қисмини ёздим. Иккинчи қисмда эса танлаган 
ўқувчини кузатганим ҳақида унинг барча дарслар жараёни қанчалик ўзини тутиши, 
психологияси ва сўровномадаги жавобларидан келиб чиқиб ҳисобот ёзяпман.  
Илмий иш ҳақида келадиган бўлсам, мен уни илмий раҳбар билан келишилган ҳолда 
“Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг профессионал даражасини оширишда CEFR нинг фойдали 
тарафлари ва роли” ҳақидаги илмий иш мавзусини танладик ва мен ҳозирда мазкур иш ҳақида 
иш олиб боряпман. Тадқиқотнинг долзарблиги шундаки, Ўзбекистонда CEFR нинг кириб 
келганига анча йиллар бўлган бўсада, унинг ўқитувчилар касб маҳоратини оширишдаги ўрни 
уларни фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ қилинмаганлигидадир. Турли 
ўзимизнинг тадқиқотчиларимиз томонидан 2013 йилдан буён жуда кўп илмий ишла р олиб 
борилганига қарамай, бу мавзунинг ҳали очилмаган қирралари ва Ўзбекистон шароитида 
тадқиқот олиб боришга қаратилган тарафлари мавжуд ва мазкур лойиҳада мен 
ўқитувчиларнинг фикрини сўровнома ва интервю орқали олиб боришга қарор қилдим. Мазкур 
соҳа бўйича хориж тажрибасини ўрганиш асносида ҳозирда сўровноманинг эскизини 
тайёрлаяпман. Шунингдек, бу лойиҳа асосан онлайн тарзда олиб борилиши туфайли, мен 
сўровномани www.surveymonkey.com сайти орқали онлайн линк ташкил қиламан ва уни турли 
ижтимоий сайтлардаги гуруҳлар, email адреслар орқали ўқитувчиларга линкини юбораман ва 
буни аноним тарзда олиб бораман. Бундан мақсад уларнинг ҳаққоний фикрларини билиш ва 
тадқиқот ишининг ишончлилигини таъминлашдан иборат. Шунингдек, иштирокчилар ичидан 
маълум бир қисми интервюга таклиф қилинади, улардан ярми юзма-юз онлайн тарзда ва ярми 
email интервю тарзида ташкил қилинади. Т ўпланган маълумотлар SPPS ва Nvivo дастурлари 
бўйича олдин кодлаб чиқилади ва сўнг таҳлил қилинади ва натижалар диссертацияда ёритиб 
чиқилади.  
Хулоса сифатида шуни айтмоқчиман, авваламбор бизни ҳукуматимизга, Президентимизга, “Эл -
юрт умиди” жамғармасига, шунингдек бизни шу ергача келишимизга ҳисса қўшганларга ўзим 
номимдан, қолаверса институтимиз ва оила-аъзоларим номидан чексиз миннатдорчилигимн и 
билдираман. Мазкур грант менга жуда кўп имкониятларни берди ва мен жуда кўп фан ва 
инновацион янгиликларни ўргандим ва буни яқин келажакда Ўзбекистон шароитида жорий 
қилишга хизмат қилишга тайёрман. Мен ўқиш давомида ўзимнинг имкониятларимдан келиб 
чиқиб, дарсларда фаол қатнашяпман, барча фанлар бўйича ишларни яхши ва аъло баҳоларда 
топширяпман. Бу ерда ўқиш менинг орзуйим эди ва мен бу мақсадимга “Эл-юрт умиди” 
жамғармаси орқали эришдим. Бу берилган имкониятдан йўналишим бўйича барча билимларни 



Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling