№ Муаллиф Мақола номи


Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси 
 
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти, улардан келгусида фармацевтика 
саноатида хорижий инвестицияларни жалб этишни такомиллаштириш ҳамда иқтисодий 
ва молиявий самарадорлигини оширишга бағишланган махсус илмий-тадқиқотларни 
амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Олинган натижаларнинг амалий аҳамияти эса, 
ишлаб 
чиқилган 
илмий 
таклиф
ва амалий тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг инвестицион 
фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуйини
ишлаб чиқишда қўллаш мумкинлиги билан изоҳланади. 
Хулоса ва таклифлар 
 
1. Ўзбекистонда маҳаллий ресурс базаси асосидаги янги самарали дори воситалари 
ва препаратларини ишлаб чиқиш соҳасидаги инновацион лойиҳалар, илмий-тадқиқот 
ишланмалари ва лаборатория тадқиқотларини кучайтириш; инновацион лойиҳаларни 
турли корхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар 
томонидан улушли молиялаштириш; қўшма корхоналарни ташкил этиш; фармацевтика 
саноатида 
интеллектуал 
мулкни 
ҳимоя 
қилишнинг 
қонуний 
асосларини 
такомиллаштириш; замонавий билим ва кўникмага эга мутахассислар билан 
таъминлаш; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш каби чора-тадбирларнинг амалга 
оширилиши фармацевтика саноатининг инвестицион жозибадорлигини кучайтиришга 
таъсир кўрсатади. 
2. Фармацевтика саноати кесимида ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган хорижий 
инвестицияларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқишда жалб этилиши кўзда 
тутилаётган хорижий инвестициялар ҳажмининг тармоқ фаолиятини самарали ташкил 
этиш, унинг маҳсулотларига бўлган ички бозордаги эҳтиёжни қондириб бориш ва ташқи 
бозорга экспортни ошириб бориш талабидан келиб чиққан ҳолда белгилаш; хорижий 
инвестицияларни 
жалб этишни фармацевтика саноати тармоғини 
стратегик 
ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш; хорижий 


Ж.Ж. А хмед ов
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ  
 
52
www.uzbridge.eyuf.uz
инвестицияларни 
жалб этишни фармацевтика саноати тармоғини 
стратегик 
ривожлантириш мақсадлари сари йўналтиришда бозор механизмлари ва давлатнинг 
тартибга солиш дастакларидан уйғун ҳолда фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 
3.Табиийки, хорижий инвесторларнинг фармацевтика соҳасига инвестициялар 
киритишдан 
кўзлаган 
мақсадларининг 
устуворлиги
кетма-кетлиги билан уни жалб этувчиларнинг мақсадлари устуворлиги кетма-кетлиги 
доимо ҳам мувофиқ тушмаслиги мумкин. Шунга кўра, фармацевтика саноатига хорижий 
инвестицияларни 
мақсадли 
жалб 
этиш 
механизмига 
мазкур 
мақсадларни 
мувофиқлаштириш жараёнини киритиш муҳим ҳисобланади. Бундан кўринадики, 
маҳаллий хом ашё негизида юқори қўшилган қийматли тайёр фармацевтика 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни Ўзбекистон фармацевтика саноатига 
хорижий инвестицияларни жалб этишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида 
белгилаш мумкин. 
Умуман олганда, юқоридаги тадбирларни амалга оширилиши фармацевтика 
тармоғини янада ривожлантириш, шу жумладан маҳаллий дори воситаларининг халқаро 
стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини изчил йўлга қўйиш, асл фармацевтика 
ишланмаларини кўпайтириш, шунингдек, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 
арзон ва сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжининг тўлиқ 
қондириш имконини беради. 

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling