№ Муаллиф Мақола номи
-расм. Кредит фоиз ставкалари билан индикатив фоиз ставкалар
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
4-расм. Кредит фоиз ставкалари билан индикатив фоиз ставкалар
ўртасидаги боғлиқлиги 5 . Расмдаги маълумотлардан кўрсак бўладики, Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасига тижорат банкларининг қисқа муддатли кредит фоиз ставкаси кўпроқ таъсирчан экан. Нафақат бу боғлиқлик 2017 йилдан кейин кузатилмоқда балки ундан олдинги даврларда ҳам таъсирчан эканлигини кўришимиз мумкин. Умуман олганда марказий банкларнинг тижорат банкларини кредитлаш фоиз ставкасига тижорат банкларнинг қисқа муддатли кредит фоиз ставкаси таъсирчан ҳисобланади. Марказий банкларнинг тижорат банкларини кредитлаш фоиз ставкалари, жумладан, қайта молиялаштириш фоиз ставкаси, дисконт фоиз ставка, ҳисоб фоиз ставка, РЕПО фоиз ставкалари, овернайт фоиз ставкалари шулар жумласидандир. Ушбу фоиз ставкалар кредит бозоридаги фоиз ставкаларнинг қуйи чегарасини аниқлаш беради. Ўзбекистон Республикасида ушбу алоқадорликни янада яққолроқ кузатиш учун ушбу фоиз ставкалар ўртасидаги корреляцияни кўришимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Кредит бозоридаги корреляцион боғлиқликни кузатадиган бўлсак, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан тижорат банкларининг қисқа муддатли кредит фоиз ставкалари ўртасидаги боғлиқлик узоқ муддатли кредит фоиз ставкаси ўртасидаги корреляцияга қараганда кучлироқ экан. Жумладан, 2013-2016 йиллар ўртасида ушбу кўрсаткичлар ўртасида корреляция 0,81 ни ташкил этган бўлса, 2017-2018 йилларда бу кўрсаткич 0,91 ни ташкил этмоқда. Буни қуйидагича тушунтирсак бўлади, яъни бу йиллар оралиғида Марказий банк тижорат банкларига қайта молиялаштириш фоиз ставкасида кредит бермаган бўлсада аксарият имтиёзли кредитлар фоизи айнан қайта молиялаштириш фоиз ставкасига боғланган бўлади. Демак тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари фоизининг ўзгариши бевосита уларнинг бозор механизмида бераётган қисқа муддатли кредитлари фоизига таъсир 5 Марказий банк расмий сайти www.cbu.uz маълумотларидан фойдаланган ҳолда муаллиф томонидан ўртача чораклик фоиз ставалар ҳисобланган. 0 5 10 15 20 25 I II III IV I II III IV I II III IV I II III IV I II III IV I II III IV 2013 2014 2015 2016 2017 2018 Қисқа муддатли кредитларнинг ўртача кварталлик фоиз ставкаси Узоқ муддатли кредитларнинг ўртача кварталлик фоиз ставкаси Пул бозоридаги ўртача кварталлик фоиз ставка Қайтамолиялаштириш фоиз ставкаси А .Т. А бса ла мов МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 62 www.uzbridge.eyuf.uz этган. 2017-2018 йиллар оралиғидаги ушбу кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцияни кўрадиган бўлсак, бунда тижорат банкларининг Марказий банкдан кредит олиш механизмининг ишга тушганлиги туртки вазифасини бажарган. Аксарият ривожланган давлатларда тижорат банклари қисқа муддатли кредитларини айнан марказий банкдан олган кредитлари ҳисобига беради. Шундай экан марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг тижорат банклари қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсири сезиларли бўлиб қолган. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling