№ Муаллиф Мақола номи
Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк 1994 йилда миллий валютамиз муомалага киритилгандан бошлаб мустақил пул-кредит сиёсатини олиб бормоқда. Шу даврдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Марказий банк иккита бош мақсадни олиб бормоқда. Булар инфляция даражасини ва алмашинув курси барқарорлигини таъминлаш бўлмоқда. Инфляция даражасини пул массаси ўсишини таргетлаш орқали амалга ошириб келмоқда. 2021 йилга қадар Марказий банк фақат битта мақсадга ўтишни режалаштирмоқда. Бу тўғридан-тўғри инфляцияни таргетлаш йўлидир. Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг реал фоиз ставкаларга таъсирини икки босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқлигини келтирган эдик. Булар 2017 йилдан олдинги ва ундан кейинги даврлардир. Шундан кўриш мумкинки, 2017 йилдан олдинги даврда Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси реал бозор фоиз ставкаларга таъсири жуда суст бўлган. Демак Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасини ўша даврда индикатор фоиз ставка сифатида қабул қилиш керак эмас деган фикрга келдик. 2017 йилдан кейинги даврни кузатадиган бўлсак, Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг реал бозор фоиз ставкаларга таъсири сезиларли даражада ошиб бормоқда. Демакки, биз Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасини кўрилаётган йиллар оралиғида индикатив фоиз ставка с ифатида олишимиз мумкин. Марказий банк индикатив фоиз ставкасининг муддатли депозит бозорига таъсири 2017-2018 йиллар оралиғида сезиларли бўлган. Асосан бу фоиз ставканинг таъсири тижорат банкларининг юридик шахслардан жалб қилган муддатли депозитларига таъсири кучли бўлган. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, тижорат банклари учун юридик шахсларнинг муддатли депозитлари банк пассивининг сезиларсиз қисмини ташкил этади. Улар учун асосан муддатли депозитлар ичида аҳолининг депозитлар аҳамиятга эга. Қуйида биз Марказий банк индикатив фоиз ставкаси ва пул бозоридаги фоиз ставканинг тижорат банклар кредит фоизларига таъсирини ўрганамиз. Шуни таъкидлаш керакки, йиллар давомида ушбу фоиз ставкалар асосан имтиёзли фоиз ставкаларга таъсири бўлган. Чунки имтиёзли фоиз ставкаларнинг аксарияти қайта молиялаштириш фоиз ставкасига боғланган. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling