Технологиялари


Download 45.18 Kb.
bet1/7
Sana23.12.2022
Hajmi45.18 Kb.
#1048229
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Стартап” термини инглизча start-up сўзидан олинган бўлиб, унинг “жараённи бошлаш”, “ишга тушириш” каби маънолари мавжуд. Даставвал “стартап” атамаси 1939 йил АҚШда юқори технологиялари соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган Санта-Клара водийси (Калифорния)да пайдо бўлган. Ўша вақтда Стенфорд университети талабалари Дэвид Паккард ва Уил ям Х юлеттлар ўзларининг кичик лойиҳасини яратади ва у ишни стартап деб атайди. Кейинчалик эса мазкур стартап аста-секинлик билан катта ва машҳур Х юлетт-Паккард (HP) корхонасига айланди.

Мижозлар истиқболи (customer development) методи асосчиларидан америкалик тадбиркор С.Бланк ўзининг “Стартап эгалари учун қўлланма” (“Steve Blank and Bob Dorf. The Startup Ownerʼs Manual”) китобида стартапни бизнес-моделини кенгайтиришни кўзлаган вақтинчалик тузилма, деб ҳисоблайди. Бир гуруҳ олимлари стартапларни кичик тадбиркорлик субъекти ва фақат юқори таваккалчилик сифатида қабул қилса, бошқа гуруҳ олимлари эса стартаплар ўзининг бизнес моделини кенгайтириш мақсадида инвестиция жалб қилишни мақсад қилган юридик шахслар деб билишади. Демак, стартап бу фаолияти юқори таваккалчиликка асосланган ва бизнес моделини кенгайтириш учун инвестицияларни жалб қилиш мақсадини кўзлайдиган вақтинчалик бўлган тузилмалар.

Стартаплар қайси соҳаларда кўп учрамоқда?

Бугунги кунга келиб стартаплар ахборот технологиялари (IT), тадбиркорлик маҳсулотлари ва хизматлари (Business Products & Services), сунъий интеллект (AI), интернет дастурлар ва хизматлар (Internet Software & Services), мобил дастурлар ва хизматлар (Mobile Software & Services), интернет ашёлари (IoT), электрон тижорат (e-commerce), молия технология (Fintech), биотехнологиялар (Biotech), реклама технология (Adtech), 3 ҳажмли чоп этиш (3D Printing), логистик ташишилар (Supply chain & Logistics) каби соҳаларда динамик тарзда ўсишга эришмоқда. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтга келиб энг машҳур интернет стартаплар сифатида Facebook, видеороликлар базаси – YouTube, фотосуратларни сақлаш хизмати – Flickr, хабарлар алмашинуви платформаси – Twitter кабилар тан олинади.


Download 45.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling