№ Муаллиф Мақола номи
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
Мусоева Азиза Ботировна
75 www.uzbridge.eyuf.uz ишларим ва қилган презентациям яхши ва аъло баҳоларда баҳоланди ва натижалари университетнинг талабалар сайтида, Weblearn да эълон қилинди. Иккинчи семестрда ҳам уч модул бўйича юқорида тилга олинган профессор ўқитувчилар билан ҳамкорликда иш олиб бордик. Булардан биринчиси “Тилни баҳолаш ва тестлаш” деб номланиб, ушбу модул тилни баҳолашга хизмат қилувчи маҳаллий ва халқаро тест тизимларини чуқурроқ ўрганишга қаратилган бўлиб, биз унда иккинчи чет тили сифатида инглиз тилини тест қилиш масалалари бўйича асосий назарий масалаларни ва мавжуд мунозараларни жорий қилиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, шу жумладан тест ва баҳолаш, форматив ва умумий баҳо ўртасидаги фарқларини ўрганиб чиқдик. Бу модул бизга тил тестларини танқидий таҳлил қилиш ва ўз нуқтаи назарларимизни қўллаш имкониятларини таъминлашга хизмат қилди. Иккинчи модул “Тадқиқот методологияси” деб номланиб, унда тадқиқот қилишнинг усуллари, тадқиқотдаги долзарблилиги, унинг амалий ва назарий қонуниятлари, тил ва тилларни ўқитиш бўйича тадқиқотлар учун сифатли ёндашувларни кенгроқ ўрганиб чиқдик. Бунда бизга ўқитувчи ўзининг кенг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тадқиқотда сўровнома тузиш, интервю олиб бориш ва олинган маълумотларни қандай таҳлил қилишнинг йўл йўриқларини батафсил ўргатди. Ҳозирги инновацион технологияларни тадқиқотда жорий қилишни ва унда турли ахборот дастурларини ишлатишни ўргандик. Бунга мисол тариқасида СППС ва Нвиво дастурларини қандай ишлатишни компютер лабараториясида бевосита кўриб чиқдик. Учинчи модул “Тил аудиториясини тушуниш” деб номланиб, биз унда тил аудиториясини тушуниш, ўқувчида тил ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш, тил ўқитиш ва ўрганиш жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантириш ҳақида турли мунозараларга бой бўлган дарслар олиб бордик. Шунингдек, ушбу модул бизга инглиз тилида 4 соатлик дарсни кузатиш имкониятига эга бўлган муассасага бориб дарсларни кузатишни талаб қилди ва биз бунинг учун Сайнт Гилес халқаро коллежига бориб дарсларни кузатдик. Бунда асосий мақсад қилиб ўқитувчини эмас балки ўқувчини кузатиш бўлиб, бизга берилган мавзулардан бирини танлаб, ўша мавзудан келиб чиққан ҳолда ўқувчи билан ишлаш ва сўровнома тузиш, уни эса кузатиш журналига қайд қилиб бордик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling