№ Муаллиф Мақола номи
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мусоева Азиза Ботировна Буюк Британиянинг Лондон Метрополитен университети талабаси
Мусоева Азиза Ботировна
78 www.uzbridge.eyuf.uz эгаллаб, магистрлик дипломини қўлга киритиб юртимга ёруғ юз билан боришга ва Ватанимга хизмат қилишга ваъда бераман. Менинг дунёларга алишмайдиган Ўзбекистоним! Сенга мурожаат билан бошладим ва худди шундай тарзда сўзимни тугатмоқчиман. Қайерда борсам ҳам сен менинг қалбимдасан, бу вужудимдаги қон ва жон фақат сен учун уради ва мен сенинг бир кичкина қисминг бўлиб, шу Ватан учун ва сенинг муқаддас исминг Ўзбекистон учун жоним ва бутун қалбим билан хизмат қилишга тайёрлигимни ва сени чин юракдан севишимни изҳор қилишда давом этавераман! Мусоева Азиза Ботировна Буюк Британиянинг Лондон Метрополитен университети талабаси Ра сулов Шоҳруҳбек 79 www.uzbridge.eyuf.uz Туризм-мамлакат тараққиётида… Бугун Ўзбекистон ёшлар тарбиясида, хусусан мамлакат тараққиёти учун хизмат қиладиган малакали кадрларни тайёрлашда катта ислоҳотлар йўлидан бормоқда. Хусусан, 2018 йил 25 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ -5545 сонли фармонига асосан мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилиши йўналишда муҳим бир даврни бошлаб берди. Мен, Расулов Шоҳруҳбек ана шу жамғарманинг стипендианти бўлиш бахтига сазовор ёшларданман. Бакалавр босқичини Тошкент Молия институтида битириб, 2018 - йили “Истеъдод” жамгармаси томонидан ўтказилган танловда қатнашиб стипендияга эга бўлдим ва ҳозирда Лондондаги Нюкасл университетида магистратура дастури бўйича таҳсил олмоқдаман. Танлов ҳақида институтимиз орқали хабар топганман ва институтимизнинг бир нечта профессор ўқитувчилари ва талабалар қаторида мен ҳам танловда қатнашиш мақсадида ҳужжатларимни топширдим. Имтиҳонлар бир неча босқичдан иборат бўлиб, 2017 йил кузида бўлиб ўтган. Натижалар 2018 йил бошларида эълон қилиниб ўқишга кетиш учун ҳужжатларни тайёрлашга киришганмиз. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, жамғарма бизни нафақат молиявий томондан қўллаб қувватлади, балки маслаҳатлари билан, шунингдек хорижий университет билан амалга оширилувчи алоқалар давомида амалий ёрдам кўрсатди. Уларга бунинг учун жуда миннатдорман. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling