• Пул топишнинг улкан тарихий сири • Бойликка элтувчи улкан махфий эшик


Download 3.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/31
Sana18.11.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1784364
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
Pul topish

70


Ларри ДОТСОН
“КУЧЛИ ЗАРБА”ЛАР ҲАМ КИЧИК ДАРОМАД 
ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ
Бу воқеа 2001 йилнинг сентябрида, “Ёзувчининг гипноз 
қилувчи зарбдор папкаси” номли электрон китобимни ёзиб 
тугатганимдан сўнг содир бўлганди. “Зарбдор папка” тер- 
мини реклама эълонларини тузувчилар томонидан ўйлаб 
топилган. Улар ўз иш фаолиятлари давомида савдони ри- 
вожлантиришга хизмат қилувчи сўз ва ибораларни тўпла- 
шади ва булардан ўз реклама эълонларини яратишда фой- 
даланишади.
Мен учун ягона муаммо - электрон китобларимни 
қандай йўл билан сотишни билмасдим. Айни дамда менда 
харидорлар базаси йўқ эди.
Шунинг учун Жо Витале билан боғланиб, китобимга 
ҳаммуаллифликни ва ундан тушадиган даромадга ше- 
рикликни таклиф этишга қарор қилдим. Ҳатто фойдани 
тенг иккига бўлиш шарти билан унга муаллифлик 
ҳуқуқини ҳам беришга тайёр эдим.
Чунки Жонинг электрон кигоблари ўз савдо маркасига 
эга бўлиб, жуда машҳур эди.
Жо рози бўлди. Унга китобим маъқул келиб, сўз боши 
ёзди ва катта кўламдаги мақолаларини қўшди, ўша йил- 
нинг охирида биз кигобни эълон қилдик.
Бошқа ҳаммаси энди тарих бўлиб қолди. Бу китобдан 
ташқари Жо билан биргаликда яна еттита электрон кито- 
бимиз дунё юзини кўрди.
71


Жонинг ўзи ‘Типноз билан боғлиқ тарихлар” электрон 
китобини ёзишга киришар экан, менга ҳаммуаллифликни 
таклиф этди. У шундай қилмаслиги ҳам мумкин эди. Ле- 
кин бир пайтлар мен ҳам унга китобимга ҳаммуаллифлик 
қилишни совға сифатида тақдим этгандим. Жо ҳам ўз 
навбатида менга совға туфҳа этиб, ўзини бахтиёр ҳис эта- 
ётганди. Натижада ‘Типнознинг савдога таъсири ҳақидаги 
қиссалар” деб номланган ажойиб электрон китОб дунёга 
келди.
Мен Жога совға бергандим, бунга жавобан у ҳам менга 
ҳадя қайтарди. Икковимиз ҳам нимагадир эга бўлдик. Биз 
китобларимиз орқасидан ҳар ойда яхшигина даромад тО- 
пардик ва ишончли тижорат ҳамкорлар сифатида тармоқ 
орқали мустаҳкам дўстлик алоқаларини боғлагандик. Бу- 
гунги кунгача бирор марта бўлсин биз шахсан учрашма- 
ганмиз, ҳатто телефон орқали ҳам суҳбатлашмаганмиз. 
Бизнинг ҳамкорлигимиз фақат электрон почта орқали 
амалга оширилган.
Буларнинг барчаси ҳадя этиш билан бошланган.



Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling