• Пул топишнинг улкан тарихий сири • Бойликка элтувчи улкан махфий эшик
БУЮК РУҲИЯТНИНГ АҚЛГА МУРОЖААТИ
Download 3.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Pul topish
32
БУЮК РУҲИЯТНИНГ АҚЛГА МУРОЖААТИ Мен сизга мулойимлик билан сарф этиш тамойили ҳақида эслагиб ўтишим мумкинми? Интернетда айнан сиз учун “Онгга руҳий мурожаат” махсус сайтини яратдим (^уут.у^ттюр.ог^/ЗтБМ т). Сиз ундан намуна сифатида фойдаланиб, ўзингиз учун муҳим- роқ ва ўзингизга мосроқ сайтингизни яратишингиз мум- кин. “Онгга руҳий мурожаат” ёки тасдиқлайдиган ибодат, дуо, яъни “...Руҳан Хабардор, Қодир ва Ҳар ерда ҳозир Тангрини тан олиш, шунингдек, Руҳий Ибтидо билан ин- соннинг бирлигини амалга ошириш”дир. (Эрнест Холмс, “Идрок ҳақидаги фан” дарслиги, 149-бет). Балки биз бу жараённи англашга ожизлик қилармиз. Унда абадият билан муносабатни осонгина эслаб қолиш учун “Онгга руҳий мурожаат” деб атайлик. Уни сеҳрли, мафтункор деб аташимиз мумкин. Уни ёдга солувчи деб аташимиз мумкин. Уни мўъжизали сеҳр-жоду деб аташи- миз мумкин. Лекин уни қандай аташимиз муҳим эмас. “Мурожаат этиш ёки дуо қилиш ўзини нимагадир ишонтириш учун мажбур қилиш эмас, балки у ҳақиқатга асослангандир, - деб ёзади Роберт Битцер “Роберт Битцер- нинг эсселар тўплами”да. - Бу уриниш ҳақиқатни тан олиш ва уни қабул қилишингиз учун эътиқодингизни ўзгартиришга ёрдам беради. Бошқача айтганда, мурожаат ёки дуо - мавжуд нарса ҳақида ўз-ўзига эслатиш усулидир. Масалан, сарф этиш қонуни мавжуд. Бу ҳақиқат. Мурожаат қилиш эса шу қонунни ўзингизга эслатишдир. 33 Қуйида келтириладиган сўзларни эрталаб ва кечқурун ичингизда ёки овоз чиқариб такрорланг. Энг асосийси, қачонлардир кимгадир пул бермоқчи бўлсангиз шу сўзлар- ни ўзингиз (ёки сизга ишонадиган яқинларингизнинг бири) айтишни унутманг: “Мен биламанки, бу оламда туганмас қувват тизими мавжуд. У мендан атрофга тарқалади, ўзимда мавжуд ва мени ўраб турибди. Биз у билан боғланганмиз, уйда яшай- миз ва унга мансубмиз. Бизга мадад берувчи қувват ёрда- мида худди бошқалар каби мен ҳам сиз билан боғланган- ман. Биламанки, мен қувват тизимига нимадир берсам, у яхшиликларимни кўпайтириб ва кенгайтириб ўзимга қай- таради. Чунки тизим табиати кўпайтириш ва кенгайтириш асосига қурилган. Мен уни тушунганим ва ундан олган, яна олишда давом этаётган ва келажакда оладиган муко- фотларим учун миннатдорман. Бу жараён сарф этиш ҳара- катини йўлга қўйган бошқа ҳар бир киши каби менга ҳам хизмат қилишига ишонаман. Ҳар доим шундай бўлади. Бу аниқ!” Ҳар доимгидек, қандай натижага эришишингиз бу сўзларни қандай кайфиятда айтишингизга боғлиқ. Жўшқин кайфият қонун ҳаракатини фаоллаштиради. Узингизни жуда бахтли ҳис этинг! Download 3.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling