2020-2021 ўқув йилида фанларни МООДЛЕ тизимига жойлаштирилиши бўйича керакли меъёрий ҳужжатлар
(Муддати 15 август 2020 йил)
-
Маъруза материаллари (ҳар бир маъруза 4-5 бетдан кам бўлмаслиги керак)
-
Тақдимот материаллари (10 тагача слайд маъруза машғулотининг матнидан тўлиқ олинмаслиги, формула ва янги ғоялардан иборат бўлиши лозим)
-
Видеомаъруза (10-14 минутлик бўлиши лозим)
-
Анимация (лаборатория, амалий, ишлаб чиқариш корхоналаридан видеоролик)
-
Ҳар бир маъруза охирида мустаҳкамлаш учун 4-5 та саволга жавоб ва 10 тадан тест топширсин (Агар савол ва тестларни мувофақиятли топширган талабага кейинги мавзуни ўзлаштиришга рухсат этиш имконияти берилсин).
-
Ҳар бир мавзу бўйича ҳамда мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхати (барча адабиётларнинг (АРМ ва интернетдаги) бетлари ва ссылкаси аниқ кўрсатилиши лозим)
-
Амалий (семинар) машғулот материаллари (масала ишлаб кўрсатилади (видеодарс) ва вариантлар тақдим этилади) ва анимацион роликлар.
-
Лаборатория машғулот материали (ҳар бир мавзу бўйича алоҳида), ишнинг мақсади, назарий маълумот, ҳисобот шакли (жадвал, чизмалар ва ҳоказолар), хулоса.
-
Лаборатория ишини бажариш бўйича видеоролик ёки вертуал стенд ҳамда лаборатория машғулоти бўйича савол ва топшириқлар.
-
МООDLE тизимига жойлаштириш АТМ ходимлари томонидан тавсия этилган видеоролик бўйича бажарилади. Битта фан бўйича маъруза, амалий (семенар) ва лаборатория машғулот материаллари тегишли мавзу бўйича жойлаштирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |