63-савол. Разведканинг мудофаадаги мақсадлари нималардан иборат?
А) мудофаада разведка душманнинг тўсатдан ҳужумга ўтишини истисно қилиш, унинг асосий кучларини мудофаа остонасида, олдинги томон олдида яксон қилиш мақсадида олиб борилади.
Б) мудофаада разведка душманнинг тўсатдан ҳужумга ўтишини истисно қилиш ва унинг асосий кучларини мудофаа остонасидан олисда яксон қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилади.
В) мудофаада разведка душманнинг тўсатдан ҳужумга ўтишини истисно қилиш ва унинг асосий кучларини мудофаа остонасидан олисда, олдинги томон олдида, ёриб кирганда эса – унинг ичкарилигида яксон қилиш самардорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилади.
Г) мудофаада разведка душманнинг тўсатдан ҳужумга ўтишини истисно қилиш ва унинг олдинги кучларини мудофаа остонасидан олисда, олдинги қанот олдида, ёриб кирганда эса – унинг ичкарилигида яксон қилиш самардорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилади.
64-савол. Мудофаа жанги бошлангунга қадар разведканинг вазифалари?
А) Душман асосий кучларининг таркиби ва ҳужумининг мумкин бўлган йўналишларини, жамланиш, ҳаво десанти тушириш районларини, унинг ҳужум қилиш вақтини ва асосий зарба йўналишини аниқлаш.
Б) Душман асосий кучларининг таркиби ва ҳужумининг мумкин бўлган йўналишларини, жамланиш, ЯҚҚ ва ЮАЗБҚ ва уларни элтиш ва қўллаш воситаларининг мавжудлигини, ҳаво десанти тушириш районларини, унинг ҳужум қилиш вақтини ва асосий зарба йўналишини аниқлаш.
В) Душман асосий кучларининг таркиби ва ҳужумининг мумкин бўлган йўналишларини, жамланиш, ЯҚҚ ва ЮАЗБҚ ва уларни элтиш ва қўллаш воситаларининг мавжудлигини аниқлаш.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
65-савол. Мудофаа жанги давомида разведканинг вазифалари?
А) Душманнинг группировкаларини ва салоҳиятини, унинг ЯҚҚ ва ЮАЗБҚ ва уларни элтиш ва қўллаш воситаларини ва уларни қўллашга тайёрланишини, резервларни жангга киритиш йўналиши ва марраларини, унинг ҳаво десанти таркибини ва туширишини аниқлаштиради.
Б) Душманнинг группировкаларини ва салоҳиятини, уларни қўллашга тайёрланишини, резервларни жангга киритиш йўналиши ва марраларини, ҳаво десанти тушириш районларини аниқлаштиради.
В) Душманнинг группировкаларини ва салоҳиятини, унинг ЯҚҚ ва ЮАЗБҚ ва уларни элтиш ва қўллаш воситаларини ва уларни қўллашга тайёрланишини, резервларни келиши ва жангга киритилиши йўналишлари ва марраларини, унинг ҳаво десанти таркибини, тушириш районларини ва ҳаракатлари характерини аниқлаштиради.
Г) Душманнинг таркибини, унинг ЯҚҚ ва ЮАЗБҚ ва уларни элтиш ва қўллаш воситаларини ва уларни қўллашга тайёрланишини, резервларни келиши ва жангга киритилиши йўналишлари ва марраларини, унинг ҳаво десанти таркибини, тушириш районларини ва ҳаракатлари характерини аниқлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |