43 Савол. Кузатув постида нималар кўрсатилади?
А) ориентирлар ва кодланган (шартли) маҳаллий жисмларнинг номланишлари, душман ва ўз бўлинмалари ҳақидаги маълумотлар, КП таркиби, КП жойи, алоҳида эътибор бериладиган кузатув сектори, кузатув натижаларининг билдирув тартиби ва хабар бериш сигналлари.
Б) ориентирлар ва кодланган (шартли) маҳаллий жисмларнинг номлари, душман ҳақидаги маълумотлар, КП таркиби, алоҳида эътибор бериладиган КП жойи, кузатув натижаларининг билдирув тартиби.
В) маҳаллий жисмларнинг ориентирлари ва кодли номлари, душман тўғрисидаги маълумотлар, КП жойи, кузатув сектори (буларга алоҳида эътибор берилади), кузатув натижалари ҳақида билдирув бериш тартиби.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
44-савол. Кузатув (КП) учун қандай зоналар белгиланади?
А) яқин – 400 м гача, ўрта – 800 м гача ва узоқ – кўринишнинг узоқ нуқтасигача
Б) яқин – 200 м гача, ўрта – 1000 м гача ва узоқ – кўринишнинг узоқ нуқтасигача
В) яқин – 300 м гача, ўрта – 600 м гача ва узоқ – кўринишнинг узоқ нуқтасигача
Г) Барча жавоблар нотўғри.
45-савол. Алоҳида разведка дозори (АРД)?
А) АРД марш вақтида разведкани олиб бориш учун юборилади. У кучайтирилган разведка гуруҳи (мотоўқчи, танк, тоғ-ўқчи, парашют-десантчи, десант-штурмчи) таркибида тайинланади.
Б) АРД барча турдаги жангларда ва марш вақтида разведкани олиб бориш учун юборилади. У кучайтирилган разведка гуруҳи (мотоўқчи, танк, тоғ-ўқчи, парашют-десантчи, десант-штурмчи) таркибида тайинланади. Вазифани бажариш давомида АРД кузатув, пистирма орқали разведкани олиб боради, айрим ҳолларда эса РСА датчикларини ўрнатиши (ўчириши) мумкин.
В) АРД марш вақтида разведкани олиб бориш учун юборилади. У кучайтирилган разведка гуруҳи (мотоўқчи, танк, тоғ-ўқчи, парашют-десантчи) таркибида тайинланади.
Г) АРД мудофаа ва марш вақтида разведкани олиб бориш учун юборилади. У кучайтирилган разведка гуруҳи (мотоўқчи, танк, тоғ-ўқчи, парашют-десантчи, муҳандислик) таркибида тайинланади. Вазифани бажариш давомида АРД кузатув, пистирма орқали разведкани олиб боради, айрим ҳолларда эса РСА датчикларини ўрнатиши (ўчириши) мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |