34-савол. Кузатув тизими ўзида нимани акс эттиради?
А) душманни кўриш имкониятини таъминловчи ҳудудда жойлашган барча турдаги қўшин ва махсус қўшинлар қисмларининг (бўлинмалар) кузатув, қўмондонлик-кузатув пунктлари ва кузатув постларининг бирикмасини.
Б) жанговар ҳаракатларнинг барча чизиғи ва қанотларида душманни ҳамда жойни кўриш имкониятини таъминловчи ҳудудда жойлашган барча турдаги қўшин ва махсус қўшинлар қисмларининг (бўлинмалар) кузатув, қўмондонлик-кузатув пунктлари ва кузатув постларининг бирикмасини.
В) ҳудудда жойлашган барча турдаги қўшин ва махсус қўшинлар қисмларининг (бўлинмалар) кузатув, қўмондонлик-кузатув пунктлари ва кузатув постларининг бирикмасини.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
35-савол. Яширинча қулоқ солиш – бу?
А) душман билан яқинлашганда, шунингдек душманнинг фронт ортига қарши ҳаракат қилганда қўлланиладиган разведка усули. У куннинг исталган вақтида, айниқса тунда ва кўриш имкониятлари чекланган шароитларда олиб борилади.
Б) душман билан бевосита яқинлашганда, шунингдек душманнинг фронт ортига қарши ҳаракат қилганда разведка идоралари томонидан кенг қўлланиладиган разведка усули. У куннинг исталган вақтида, айниқса тунда ва кўриш имкониятлари чекланган шароитларда, техник воситаларни қўллаган ёки қўлламаган ҳолда олиб борилади.
В) душман билан бевосита яқинлашганда, шунингдек разведка идоралари томонидан кенг қўлланиладиган разведка усули. У куннинг исталган вақтида, айниқса тунда ва кўриш имкониятлари чекланган шароитларда олиб борилади.
Г) душман билан бевосита яқинлашганда, шунингдек душман ҳудудида ҳаракатланганда разведка идоралари томонидан кенг қўлланиладиган асосий разведка усули. У куннинг исталган вақтида, айниқса тунда ва кўриш имкониятлари чекланган шароитларда, техник воситаларни қўллаган ёки қўлламаган ҳолда олиб борилади.
36-савол. Қидирув – нима?
А) олдиндан белгиланган душман объектига бўлинманинг (гуруҳ) яширинча бориши, унга тўсатдан ҳужум қилиши ва асирлар, ҳужжатлар, қурол-яроғ намуналарини қўлга киритиш жараёнларини ўз ичига олувчи разведкани ўтказиш усули.
Б) олдиндан белгиланган душман объектига бўлинманинг (гуруҳ) яширинча бориши, унга тўсатдан ҳужум қилиши ва асирлар, ҳужжатларни қўлга киритиш жараёнларини ўз ичига олувчи разведкани ўтказишнинг асосий усули.
В) олдиндан белгиланган душман объектига бўлинманинг (гуруҳ) яширинча бориши, унга тўсатдан ҳужум қилиши ва ҳужжатлар, қурол-яроғ намуналарини қўлга киритиш жараёнларини ўз ичига олувчи разведкани ўтказишнинг усули.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |