Reja: Монопол рақобат ва фирма фаолияти Товар чекланган нафлилигининг моҳияти ва чекланган нафлиликнинг пасайиб бориш


Download 80.33 Kb.
bet1/4
Sana27.12.2022
Hajmi80.33 Kb.
#1067655
  1   2   3   4
Bog'liq
mikro

Reja:

1. Монопол рақобат ва фирма фаолияти

2. Товар чекланган нафлилигининг моҳияти ва чекланган нафлиликнинг пасайиб бориш

қонуни

3.Узоқ муддатли даврда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш


Ахмедов Умид

Монопол рақобат ва фирма фаолияти

  • Бозор иқтисодиётининг асосий, муҳим омили рақиблик кайфиятидир. У, инсонлар хўжалик фаолият шаклларини юқори даражада белгилайди. Рақобат – бу, бир хил маҳсулот ишлаб чиқувчиларнинг бозорда мулкни қадар кўпроқ харидорларни жалб этиш ва бунинг эвазига юқори фойда кўриш учун иқтисодий мусобақа ёки беллашувдир. Рақобат – бозор тизимида назоратнинг муҳим воситасидир. Рақобатнинг қарама-қарши тушунчаси монополия ҳисобланади. Монополия шароитида бозорда фақат битта сотувчи ва жуда кўп харидорлардан иборат. Монополчи шу товарнинг ягона ишлаб чиқарувчиси бўлиб, бозорда бу товарга юқори монопол нарх қўяди. Монополия шароитида жамият харажатлари юқори бўлади, чунки ишлаб чиқилган ва таклиф этилган товарни нисбтан кам истеъмолчилар сотиб олади ва унга кўп тўлайди. Эркин рақобат шароитида монополчиларнинг таклифи кам бўлади. Мавжуд рақобатли коньюктурада корхоналар берилган ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда ресурсларнинг энг тежамли жараёнлардан фойдаланади, чунки бу уларнинг хусусий манфаатига мос келади. Шунинг билан бирга ресурслардан бу тариқа фойдаланиш жамиятнинг ҳам манфаантларига тўғри келади.

Монопол рақобат ва фирма фаолияти

  • Майда корхоналар нақадар рақобатбардош? Улар йирик корхоналарга қарши тураоладиларми? Қатор иқтисодчиларнинг амалий тажрибага асосланган фикрларича майда корхоналарга ҳам катта компанияларни безатиб турувчи кўп, ижобий сифатлари мавжуд эканлиги эътироф этилган. 11 Йирик фирмаларга қандай камчиликлар тегишли? Ҳаммадан олдин, улар ўзларининг барча товарларини ва бозорларни кузатишга қодир эмас ва ҳар қайси ўзгаришликларни хавфхатардек кўради. Йирик корхоналар қатор устунликларга эга бўлиб, кўпинча янги ғояларнинг ташаббускорлари бўладиган кишилар билан аҳил бўлиш қобилиятига эга эмас. Бундай фирмаларга, етмиш йиллардан сўнг фойда бериши мумкин бўлган лойиҳаларга пул сарфлаш қарорини қабул қилиш жуда қийин бўлганлигини кўрсатиш лозим. Майда фирмаларда эса «Заруриятга мўлжал» тамоили билан ҳаракат қиладилар. Бозорга аниқ ва янги нарсаларни таклиф этиш уларга ҳаётий заруриятдир. Майда фирмаларда ҳамма янгиликларнинг ташаббускори одатан, билим ва энергияга эга бўлган бир киши бўлади. Янги товарларнинг аксарият қисми майда фирмаларда яратилишини таъкидлаш лозимдир.

Download 80.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling