68-савол. Чўл шароитидаги мудофаада разведканинг вазифалари?
А) Чўл шароитидаги мудофаада разведка одатий вазифалардан ташқари, қуйидагиларни аниқлайди: тактик ҳаво десантининг ташланиш районларини; душманнинг қўшинлар ҳаракат йўналишида сочилувчан қумлар орқали йўл ўтазиш имкониятларини, душман жойлашган жойда сув манбаларининг мавжудлигини, унинг қисм ва бўлинмаларини сув билан таъминлаш тартибини.
Б) Чўл шароитидаги мудофаада разведка одатий вазифалардан ташқари, қуйидагиларни аниқлайди: душманда ҳар қандай йўлда юра оладиган техниканинг мавжудлигини ва унинг айланиб ўтаётган отрядлар, тактик ҳаво десантига қўллаш бўйича имкониятларини; душманнинг қўшинлар ҳаракат йўналишида сочилувчан қумлар орқали йўл ўтазиш имкониятларини.
В) Чўл шароитидаги мудофаада разведка одатий вазифалардан ташқари, қуйидагиларни аниқлайди: тактик ҳаво десантининг ташланиш районларини; душманнинг қўшинлар ҳаракат йўналишида сочилувчан қумлар орқали йўл ўтазиш имкониятларини, душман жойлашган жойда сув манбаларининг мавжудлигини, унинг қисм ва бўлинмаларини ҳужумга тайёргарлик ва ҳужум давомида сув билан таъминлаш тартибини.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
69-савол. Разведканинг чекинишдаги вазифалари?
А) душманнинг кучларини, таркибини, ҳаракатлари характерини ва ниятларини, айниқса унинг қўшилмалар (қисмлар)нинг қанотларига ва ортига чиқишга интилишларини аниқлаш; ҳаво десантининг ташланиш районларини, уларнинг кучларини, таркибини ва ҳаракатлар характерини аниқлаш; чекиниш йўлларида тўсиқларнинг, радиоактив ва кимёвий зарарланган, шунингдек вайрон бўлган, ёнган ва сув босган районларнинг мавжудлигини аниқлаш.
Б) душманнинг кучларини, таркибини, ҳаракатлари характерини ва ниятларини, айниқса унинг қўшилмалар (қисмлар)нинг қанотларига ва ортига чиқишга интилишларини аниқлаш; ҳаво десантининг ташланиш районларини, уларнинг кучларини, таркибини ва ҳаракатлар характерини аниқлаш;
В) душманнинг кучларини, таркибини, ҳаракатлари характерини ва ниятларини, айниқса унинг қўшилмалар (қисмлар)нинг қанотларига ва ортига чиқишга интилишларини, уларнинг кучларини, таркибини ва ҳаракатлар характерини аниқлаш; ; чекиниш йўлларида тўсиқларнинг, радиоактив ва кимёвий зарарланган мавжудлигини аниқлаш.
Г) Барча жавоблар нотўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |