Қ ўшинлар ва махсус разведкаси шартнома бўйича ҳарбий хизматчи офицерлар ва сержантлар таркиби учун саволлар


савол. Командирнинг қарорида нималар ўз ифодасини топади?


Download 297 Kb.
bet7/39
Sana29.10.2023
Hajmi297 Kb.
#1733123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
100 савол ВиСР узбекча

13 савол. Командирнинг қарорида нималар ўз ифодасини топади?
А) жангнинг асосий мақсади, бўлинмаларнинг жанговар вазифалари, ҳаракатларнинг асосий йўналишлари ва ҳар томонлама таъминотни ташкиллаштириш.
Б) жанг (ҳаракат)нинг асосий мақсади, бўлинмаларнинг жанговар вазифалари, ҳамкорликнинг асосий саволлари, бошқарув ва ҳар томонлама таъминотни ташкиллаштириш.
В) ҳаракатнинг асосий мақсади, ҳамкорликнинг асосий саволлари, ўзаро ёрдам кўрсатишнинг асосий саволлари, бошқарув ва ҳар томонлама таъминотни ташкиллаштириш.
Г) жанг (ҳаракат)нинг асосий мақсади, бўлинмаларнинг жанговар вазифалари, ўзаро ёрдам кўрсатишнинг асосий саволлари, бошқарув ва ҳар томонлама таъминотни ташкиллаштириш.


14 савол. Жангнинг асосий мақсадида нималар ўз ифодасини топади?
А) асосий ҳаракатларнинг жамланиш йўналиши; душман (қандай душман, қаерда, қайси тартибда ҳамда ўт очиб тор-мор этиш тартиби ва алдаш тадбирларини кўрсатган ҳолда); тузилаётган тактик гуруҳлар ва жанговар тартиб.
Б) асосий кучларнинг жамланиш йўналиши; душман (қандай душман, қаерда, қайси тартибда ҳамда ўт очиб тор-мор этиш тартиби ва алдаш тадбирларини кўрсатган ҳолда); тузилаётган тактик гуруҳлар ва жанговар тартиб.
В) асосий ҳаракатларнинг жамланиш йўналиши; душман (қандай душман, қаерда, қайси тартибда ҳамда ўт очиб тор-мор этиш тартиби ва алдаш тадбирларини кўрсатган ҳолда).
Г) барча жавоблар нотўғри.


15 савол. Разведка нима?
А) жанговар таъминотнинг асосий тури. У жангга ҳозирлик кўриш ва муваффақият билан амалга ошириш учун керак бўлган душман ва бўлажак ҳаракатлар ҳудуди ҳақидаги маълумотни қўлга киритиш мақсадида взвод командирлари, штаблар ва қўшинлар томонидан олиб бориладиган тадбирлар мажмуаси демакдир.
Б) жанговар таъминотнинг тури. У жангга ҳозирлик кўриш учун керак бўлган душман ва бўлажак ҳаракатлар ҳудуди ҳақидаги маълумотни қўлга киритиш мақсадида барча даражадаги командирлар томонидан олиб бориладиган тадбирлар комплекси демакдир.
В) жанговар таъминотнинг энг асосий тури. У жангга ҳозирлик кўриш ва муваффақият билан амалга ошириш учун керак бўлган душман ва бўлажак ҳаракатлар ҳудуди ҳақидаги маълумотни қўлга киритиш мақсадида барча даражадаги командирлар, штаблар ва қўшинлар томонидан олиб бориладиган тадбирлар мажмуаси демакдир.
Г) барча жавоблар нотўғри.



Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling