№ сонли шартнома
“Буюртмачи” мажбурияти: 6.2.1
Download 115.5 Kb.
|
шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАР 1.1.
6.2. “Буюртмачи” мажбурияти:
6.2.1. Бажарилган ишни қабул қилиш далолатномасини тузган холда ушбу шартномада ва қонун хужжатлдарида белгиланган бутлаш тартибига, сонига, сифатига қараб муддатида бажарилган ишни қабул қилиб олиш; 6.2.2. Тегишли даражада сифатли бўлмаган бажарилган ишни келиб тушгани аниқлангандан кейин, бу ҳақда далолатнома ёзилиб, 24 соат ичида “Бажарувчи”ни огохлантириш. 6.2.3. Бажарилган ишнинг бахосини ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаш. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАР 1.1. Томонлар ушбу Шартнома (Келишув) кучга кирган кундан бошлаб на улар, на уларнинг вакиллари, ходимлари, уларнинг назорати остидаги ёки белгиловчи таъсири остидаги бошқа шахслар бирон-бир қонунга хилоф пул ёки бошқа имтиёзларни таклиф қилмаган, талаб қилмаган ёки қабул қилмаганлигини, келажакда ушбу Шартномани (Келишувни) тузиш ва бажариш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тарзда бундай ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эмаслигини кафолатлайди. 1.2. Томонлар ушбу Шартнома (Келишув) билан боғлиқ ҳолда, унинг амал қилиш муддати давомида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш, уларнинг вакиллари, ходимлари ва уларнинг назорати остидаги ёки белгиловчи таъсири остидаги бошқа учинчи шахслар томонидан уларга риоя этилишини таъминлаш учун оқилона чоралар кўриш мажбуриятини оладилар. 1.3. Томонлар Шартноманинг (Келишувнинг) амал қилиш муддати давомида ҳеч қандай шаклда, шу жумладан учинчи шахслар орқали қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини оладилар: а) Порахўрлик — тижорат ёки бошқа ҳарактердаги номақбул устунликни қўлга киритиш ёки сақлаб қолиш учун юқорида кўрсатилган шахслар ёки бошқа шахслар фойдасига ёки улардан бирон-бир мулк ёки бошқа хусусиятга эга бўлган номақбул афзалликларни таклиф қилиш, бериш, рухсат бериш ёки олиш; б) Пора сўраш ёки пора беришга ундаш — рад этилган тақдирда таҳдидлар билан боғлиқ ёки боғланмаган пора талаб қилиш; в) Ваколатни суиистеъмол қилиш — тижорат ёки бошқа ташкилотда бошқарув ёки бошқа функцияларни бажарувчи шахс томонидан ўз ваколатларидан ушбу ташкилотнинг қонуний манфаатларига зид равишда ва ўзи ёки бошқа шахслар учун фойда ва афзалликлар олиш ёки бошқаларга зарар етказиш мақсадида фойдаланиш; г) Юқорида қайд этилган коррупцион фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, шунингдек: - жиноятнинг келиб чиқишини; - манбасини; - жойлашган жойини; - тасарруф этиш усулини; - ҳаракатланишини ёки мулкка эгалик ҳуқуқини яшириш ёки беркитиш, шу жумладан агар бундай мулк жиноятдан олинган даромад эканлиги маълум бўлса. д) Шартнома (Келишув) Томонларининг амалдаги коррупцияга қарши қонунчилигини бузадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш. Тегишли Томон бошқа Томонни Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши қонунчилигида белгиланган қўшимча тақиқлар тўғрисада дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши шарт. 1.4. Томон бошқа Томонни Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги бандда кўрсатилган ҳар бир факт ёки бирор факт содир этилганлигига асосли шубҳа тўғрисида дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши, ташкилотда ишбилармонлик этикаси маданиятини юксалтириши, ҳар қандай коррупциявий ҳаракатларда иштирок этишга нисбатан муросасизликни тарғиб қилиши шарт. 1.5. Томонлар Шартномани (Келишувни) тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш учун суднинг қонуний кучга кирган тегишли ҳал қилув қарори билан Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги банднинг 1.3. бандида кўрсатилган фактни аниқлаш зарурлигига келишиб олдилар. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling