№ сонли шартнома
Download 115.5 Kb.
|
шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 10.1.
- 11. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ 11.1.
8. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
8.1. Хизматларни бажариш вақтида шартнома бандларига тўлиқ риоя қилмаганлиги учун айбдор тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлиқ қоплайди ва кечиктирилган хар бир кун учун 0,4 % миқдорида пеня тўлайди, лекин 20% миқдоридан ошиб кетмаслиги керак. 8.2. “Бажарувчи” “Буюртмачи”га хизматни ўз вақтида бажармаган ҳар куни учун бажариладиган иш бахосидан 0,4% миқдорида пеня тўлайди. 8.3. Шартнома талабларида кўрсатилган сифатлардаги ҳамда бутлашдаги мол-мулк берилмаган бўлса, айбдор тараф 5% миқдорида пеня тўлайди. 8.4. Тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни ўз вақтида алмаштиришдан бош тортса, “Бажарувчи” 5% миқдорида жарима тўлайди. 8.5. Курсатиладиган хизмат учун “Буюртмачи” ўз вақтида ёки тўлиқ тўловни амалга оширмаган бўлса, кечиктирилган ҳар бир кун учун маблағ миқдорида 0,4% пеня тўлайди, лекин 20% миқдордан ошиб кетмаслиги керак. 8.6. Жарима тўлаш тарафларни шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. 9. ФОРС – МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ 9.1. Хеч бир тараф иккинчи тараф олдида ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ва енгиб бўлмас куч мавжуд бўлган тақдирда ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас. Уруш эълон қилиниши ёки бошланиши, фуқаролар тартибсизлиги, эпидемия, эмбарго, ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар шулар жумласидандир. 9.2. Агар бартараф қилиб бўлмайдиган куч уч ой узлуксиз давом этса, тарафлар, бир – бирини ёзма равишда огоҳлантириб, шартноманинг ижросини бекор қилиши мумкин. 10. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 10.1. Ушбу шартномада ёки унга боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган барча низолар энг аввало тарафларнинг келишуви билан хал қилинади. 10.2. Тарафларнинг келишуви билан хал қилиб бўлмайдиган низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди орқали ҳал қилинади. 11. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ 11.1. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат иккала тараф томонидан ёзма равишда тузилиб, имзо қўйилгандан кейингина юридик кучга эга бўлади. 11.2. Шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига асосан ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига хамда амалдаги қонун хужжатлари нормаларига биноан келтирилган зарарни тўлаган холда муддатидан илгари бекор қилиши мумкин. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling